0
1 034
PDF

WHAT IS THE LEVEL OF ECONOMIC DEVELOPMENT OF REGIONS IN UZBEKISTAN?

Abstract

The article presents assessing the integral indicator of the level of economic development of regions. Accordingly, the level of the integral index of the main indicators of the country's regions was determined: gross regional product (GRP) per capita, industrial production, agriculture, investment, services and exports. As a result of the assessment, the regions of Uzbekistan are divided into 4 groups according to the level of economic development: highly developed, well-developed, medium-developed and relatively underdeveloped. Interregional differences in the main indicators of the regions were also identified. As a result, the main directions for further development of the regions were proposed.

Keywords

region, main indicators, index, assessment, grouping, level of development, differentiation.

Author

Сайдаҳмедов Ҳикматулла Маҳкамович, Турсунова Назокат Толибжоновна. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ ҚАНДАЙ?

 

Сайдаҳмедов Ҳикматулла Маҳкамович

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти 

бош илмий ҳодими, и.ф.н., доцент

 

Турсунова Назокат Толибжоновна

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

таянч докторанти

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларда ҳудудларни жадал  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаси қўйилган. (1). 

Ҳудудларнинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасини баҳолаш ва чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, шу асосда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш долзарб вазифалардан бири. Бу вазифаларни амалга оширишда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини кўрсатувчи индекслар алоҳида ўринга эга.

 

Охирги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга катта эътибор  берилмоқда. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини баҳолаш мамлакат ҳудудлари (Қорақалпоғистон Республикаси, 12та вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида амалга оширилади. Унинг даврийлиги, йилнинг ҳар бир чорагида ва йил якуни бўйича баҳоланади. Бу услуб Ҳ.М. Сайдаҳмедов муаллифлигида  “Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини аниқлаш услуби ва натижалар” номли мақолада чоп этилган (3). 

Юқорида қайд этиб ўтилган услуб асосида 2021-2022 йиллар натижалари бўйича ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индекси аниқланди (1-жадвал).

Ҳисоб-китоблар натижасига кўра бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон ҳудудлари 4 гуруҳга бўлинди: 

I-гуруҳга, яъни, юқори даражада ривожланган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти кирди.  Бунинг асосий сабаби бўлиб Тошкент шаҳри Республика ҳудудлари ичида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар соҳаси, инвестициялар ва экспорт бўйича энг юқори 14 баллни олди ҳамда ЯҲМ, саноат  бўйича 13 баллга эга бўлди ва натижада  индекси 0,971 ташкил этиб мамлакатда 1-ўринни эгаллади.

Навоий вилояти аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ЯҲМ, саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича энг юқори 14 балларни эгаллаган бўлса, хизматлар ва инвестициялар бўйича 13 балл ва экспорт  бўйича 12 балл эгаллаб, натижада 0,940 индекс билан 2-ўринга жойланди.

II-гуруҳга, яъни, яхши ривожланган ҳудудларга Сирдарё, Тошкент ва Бухоро вилоятлари кирди.

III-гуруҳ, ўрта ривожланган ҳудудларга Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари жойлашди.

IV-гуруҳ, иқтисодиёти нисбатан паст даражада ривожланган ҳудудлар Қорақалпоистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларини ташкил этди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ, саноат, хизматлар соҳаси, инвестициялар ва экспорт бўйича Сурхондарё вилояти Тошкет шаҳрига нисбатан иқтисодий ривожланганлик даражаси 5,5 марта кам.

Ривожланганлик даражаси интеграл индексига кўра 2022-йилга келиб Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти кўрсаткичларида ўзгариш кузатилмаган. Жиззах (0,002), Aндижон (0,009), Навоий (0,010), Қорақалпоғистон Республикаси (0,021), Самарқанд (0,071) вилоятлари кўрсаткичларида ўсиш кузатилган булса, Тошкент (0,003), Наманган (0,007), Сирдарё (0,012), Қашқадарё (0,014), Хоразм (0,024), Бухоро (0,026) ва Сурхондарё (0,026) вилоятларикўрсаткичларида пасайиш  намоён бўлди 

(1-диаграмма, 1-жадвал).

1-диаграмма 

*Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

 

1-жадвал

Ҳудудларнинг ривожланганлик даражаси интеграл индекси бўйича гуруҳлаштириш 

 

 

Т/р

 

 

Ҳудудлар номи

2021 йил январь-декабрь Ривожланганлик даражаси индекси (max=1,000)

Ўрни

2022 йил январь-декабрь

Ривожланганлик даражаси индекси (max=1,000)

Ўрни

 

Юқори даражада ривожланган(0,851≤≤ 1000)

 

1

Тошкент ш.

0,971

1

0,971

1

2

Навоий

0,940

2

0,950

2

 

Яхши ривожланган (0,701≤≤ 0,850)

 

3

Сирдарё

0,762

3

0,750

3

4

Тошкент 

0,738

4

0,735

4

5

Бухоро

0,726

5

0,700

5

 

Ўрта ривожланган(0,401≤≤ 0,700)

 

6

Андижон

0,548

6

0,557

6

7

Жиззах

0,548

7

0,550

7

8

Хоразм

0,452

8

0,428

9

9

Самарқанд

0,429

9

0,500

8

 

Нисбатан паст ривожланган (0,100≤≤ 0,400)

 

10

Қорақалпоғистон Республикаси

0,393

10

0,414

10

11

Фарғона

0,357

11

0,357

11

12

Наманган

0,310

12

0,307

12

13

Қашқадарё

0,286

13

0,250

13

14

Сурхондарё

0,190

14

0,164

14

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

*Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

 

Охирги йилларда ҳудудлараро ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тафовутлар пасайиши ЯҲМ (5,22 мартадан 5,14 мартагача), қишлоқ хўжалигида (2,77 мартадан 2,56 гача), инвестициялар бўйича (9,62 мартадан 4,87 мартагача) кузатилди. Бу албатта ижобий натижадир. Аксинча саноат, хизматлар соҳаси ва экспорт бўйича ҳудудлараро тафовутлар ортди (2-жадвал). 

 

2-жадвал

 

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 

2021й

2022й

 Ўзгаргариши 

(+, -)

Кўрсаткичи энг юқори ҳудуд

 

Кўрсаткичлари энг қуйи  ҳудуд

 

Тафовут

(марта)

Кўрсаткичи энг юқори ҳудуд

 

Кўрсаткичи энг қуйи  ҳудуд

 

Тафовут

(марта)

ЯҲМ

Навоий

 

Сурхондарё

5,22

Навоий

Сурхондарё

5,08

0,14

Саноат

Навоий

Сурхондарё

28,74

Навоий

Сурхондарё

30,6

     - 1,86

Қишлоқ

хўжалиги

Навоий

Тошкент

2,77

Навоий

Тошкент

2,56

0,21

Инвестициялар

Тошкент ш.

Сурхондарё

9,62

Тошкент ш.

Фарғона

4,87

4,75

Хизматлар

Тошкент ш.

Фарғона

6,10

Тошкент ш.

Қашқадарё

10,2

-4,10

Экспорт

Тошкент ш.

Қашқадарё

16,80

Тошкент ш.

Сурхондарё

19,3

-  2,50

*Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида  муаллифлар томонидан ҳисобланган.

 

Юқорида  қайд этиб ўтилган таҳлиллардан келиб чиқиб ҳудудларни  истиқболда янада иқтисодий ривожланганлик даражасини ошириш ва улар орасидаги тафовутларни камайтириш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ:

1. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ўртасидаги   тафовутни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Бунинг учун нисбатан паст даражада ривожланган Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида янги ўсиш нуқталарини аниқлаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кластерларни шакллантириш талаб этилади.

2. Ҳудудларда фойдаланилмаган меҳнат захираларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш.

3. Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, уларни айниқса паст даражада ривожланган ва қишлоқ ҳудудларига жойлаштириш.

4. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни самарали ва сифатли амалга оширишни таъминлаш.

 

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўрисида”ги Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги  “Рақамли  Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони // lex.uz.

3. Сайдаҳмедов Ҳ.М. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини аниқлаш услуби ва натижалар. «FANVATALIM.UZ» Xalqaro, pedagogik, ilmiy-metodik, ma’naviy-ma’rifiy jurnalining elektron nashri. O‘zbekiston Respublikasi. https://fanvatalim.uz/uz/article/55/, 15 март 2022й.

4. 2021-2022 йиллар январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

 

0
0
0

Information about the author

ID: 1111111111

Tahriryat
  • Country Uzbekistan

  • Speciality Iqtisodiyot

  • Academic degree Fan doktori (DS)

  • Scientific title Ilmiy unvonsiz

Comments

Comments

Choose a value
Comments are blocked by the administrator

Comments can only be added by authorized users. Sign in Or Register