0
1 074
PDF

Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини аниқлаш услуби ва натижалар

Annotatsiya

Мақолада ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини баҳолаш услуби келтирилган. Ушбу услуб асосида мамлакатимиз ҳудудларининг асосий кўрсаткичлари, яъни, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ), саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, хизматлар ва экспорт бўйича интеграл индекси аниқланди. Натижада Ўзбекистон ҳудудлари иқтисодий ривожланганлик даражаси бўйича 4та гуруҳга, яъни юқори даражада ривожланган, яхши ривожланган, ўртача даражада ривожланган ва нисбатан паст ривожланган ҳудудларга бўлинди.

Kalit so'z

ҳудуд, асосий кўрсаткичлар, услуб, индекс, баҳолаш, гуруҳлаш, ривожланганлик даражаси, тафовут.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаси қўйилган. (1). 

Ҳудудларнинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасини баҳолаш ва чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, шу асосда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш долзарб вазифалардан бири. Бу вазифаларни амалга оширишда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини кўрсатувчи индекслар алоҳида ўринга эга.

Асосий қисм

Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини баҳолаш мамлакат ҳудудлари (Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳри) бўйича амалга оширилади. Унинг даврийлиги, йилнинг ҳар бир чорагида ва йил якуни бўйича баҳоланади. 

Ушбу услубда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси расмий статистик кўрсаткичлар асосида 5 та босқичда аниқланади:

I босқич – ҳудудларнинг 6 та асосий статистик кўрсаткич (ЯҲМ, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, инвестициялар, экспорт) нинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳажми аниқланади;

II босқич – ҳудудларга аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳар бир кўрсаткич бўйича 1 баллдан 14 баллгача балл берилади. Бунда аҳоли жон бошига тўғри келувчи энг юқори кўрсаткичга 14 балл, энг қуйи кўрсаткичга 1 балл берилади. Баллар ҳамма ҳудудлар бўйича шу услубда аниқланади;

III босқич - ҳудудларнинг 6 та асосий статистик кўрсаткичи бўйича аниқланган баллари умумлаштирилади. Сўнг ҳудудларнинг ўртача балли аниқланади. Бунда хар бир ҳудуд бўйича йиғилган умумий балл 6 га бўлинади (Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги бўйича статистик маълумотлар берилмаслиги сабабли 5 га бўлинади). 

IV босқич – ҳудудлар кесимида аниқланган ўртача балларни 14 га (максимал балл) бўлиб, иқтисодий ривожланганлик интеграл индекси аниқланади. Ҳудудлар олинган таҳлил натижалари асосида иқтисодий ривожланганлик интеграл индекси бўйича гуруҳларга ажратилади (1).

V босқич – иқтисодий ривожланганлик интеграл индекси бўйича ҳудудларни гуруҳлаш қуйидагича амалга оширилади:

0,851≤≤ 1000 – иқтисодий ривожланганлик даражаси юқори;

0,701≤≤ 0,850 – иқтисодий ривожланганлик даражаси яхши;

0,401≤≤ 0,700 – иқтисодий ривожланганлик даражаси ўртача.

0,100≤≤ 0,400– иқтисодий ривожланганлик даражаси паст.

-ҳудуднинг иқтисодий ривожланганлик даражаси индекси;

j=1,…,14 – Ўзбекистон ҳудудлари сони;

pi –i-ҳудуднинг Ўзбекистонда тутган ўрни, бунда i=1 – ЯҲМ, i=2 – саноат, i=3 – қишлоқ хўжалиги, i=4 – хизматлар, i=5 – инвестициялар,  i=6 – товар ва хизматлар экспорти.

         Юқорида қайд этиб ўтилган услуб асосида ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик индекси аниқланди (1-жадвал).

         Ҳисоб-китоблар натижасига кўра, бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон  ҳудудлари 4 гуруҳга бўлинди: 

I-гуруҳга, яъни, юқори даражада ривожланган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти кирди.  Тошкент шаҳри Республика ҳудудлари ичида хизматлар соҳаси, инвестициялар ва экспортнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши бўйича энг юқори 14 баллни олди ҳамда ЯҲМ, саноат  бўйича 13 баллга эга бўлди ва натижада индекси 0,971 ташкил этиб, мамлакатда 1-ўринга кўтарилди.

Навоий вилояти ЯҲМ, саноат ва қишлоқ хўжалигининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши бўйича энг юқори 14 баллни олган бўлса, хизматлар бўйича 12 балл, инвестициялар бўйича 13 балл ва экспорт  бўйича 12 балл олиб,  0,940 индекс билан 2-ўринни эгаллади (2-жадвал). 

         II-гуруҳга, яъни, яхши ривожланган ҳудудларга Сирдарё, Тошкент ва Бухоро вилоятлари кирди.

Сирдарё вилояти инвестицияларнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши бўйича 12 балл, саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича 11 баллдан ҳамда ЯҲМ, хизматлар, экспорт бўйича 10 баллдан олиб, 0,762 индекси билан 3-ўринни банд этди. 

Тошкент вилояти хизматлар соҳаси ва экспорт бўйича 13 баллдан, ЯҲМ, саноат ишлаб чиқариши бўйича 12 баллдан, инвестициялар бўйича 10 балл ҳамда қишлоқ хўжалиги бўйича 2 балл йиғиб, 0,738 индекс билан 4-ўринни эгаллади.         

  Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги бўйича 13 балл олди. ЯҲМ, хизматлар, инвестициялар бўйича 11 баллдан,  саноат  9 балл ҳамда экспорт бўйича 6 балл олиб,  0,726 индекс билан 5-ўринни эгаллади. 

         Ўрта даражада ривожланган Андижон, Жиззах, Хоразм ва Самарқанд вилоятлари III-гуруҳдан жой олди.

Иқтисодиёти нисбатан паст даражада ривожланган Қорақалпоистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари IV-гуруҳни ташкил этди (1-жадвал, 1-чизма).

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЯҲМ, саноат, хизматлар соҳаси, инвестициялар ва экспортнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши бўйича Сурхондарё вилоятининг Тошкет шаҳрига нисбатан иқтисодий ривожланганлик даражаси 5,1 марта кам.

  
 

1-чизма. Ўзбекистон ҳудудларини иқтисодий ривожланганлик даражаси бўйича гуруҳлаш

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

 

 

1-жадвал

Ўзбекистон ҳудудларини иқтисодий ривожланганлик даражаси бўйича гуруҳлаш

(2021 йилнинг январь-декабрь ойлари маълумотлари асосида)

Т/р

Ҳудудлар номи

Ривожланганлик даражаси индекси (max=1,000)

Ўрни

Юқори даражада ривожланган(0,851≤≤ 1000)

1

Тошкент ш.

0,971

1

2

Навоий

0,940

2

Яхши ривожланган (0,701≤≤ 0,850)

3

Сирдарё

0,762

3

4

Тошкент  

0,738

4

5

Бухоро

0,726

5

Ўрта даражада ривожланган(0,401≤≤ 0,700)

6

Андижон

0,548

6

7

Жиззах

0,548

7

8

Хоразм

0,452

8

9

Самарқанд

0,429

9

Нисбатан паст даражада ривожланган (0,100≤≤ 0,400)

10

Қорақалпоғистон Республикаси

0,393

10

11

Фарғона

0,357

11

12

Наманган

0,310

12

13

Қашқадарё

0,286

13

14

Сурхондарё

0,190

14

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари 

 

Хулоса ва таклифлар

        Хулоса қилиб айтганда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ошириш ва улар орасидаги тафовутларни камайтириш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ:

  1. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ўртасидаги тафовутни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Бунинг учун нисбатан паст даражада ривожланган Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида янги ўсиш нуқталарини аниқлаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кластерларни шакллантириш талаб этилади.
  2. Ҳудудларда фойдаланилмаган меҳнат захираларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш.
  3. Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, уларни айниқса паст даражада ривожланган ва қишлоқ ҳудудларига жойлаштириш.
  4. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни самарали ва сифатли амалга оширишни таъминлаш.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўрисида”ги Фармони.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги  “Рақамли  Ўзбекистон- 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони // lex.uz.
  3. 2021 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари
0
0
0

Muallif haqida ma'lumot

ID: 6583610450

Saydahmedov Hikmatulla
  • Mamlakat O`zbekiston

  • Mutaxassislik Iqtisodiyot

  • Ilmiy daraja Fan nomzodi (falsafa doktori-PhD)

  • Ilmiy unvon Dotsent (katta ilmiy xodim)

Fikrlar

Fikrlar

Qiymatni tanlang
Kommentariy qoldirish administrator tomonidan bloklangan

Sharhlar faqat ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar tomonidan qo'shilishi mumkin. Kirish Yoki Roʻyxatdan oʻting