Ўзбек шеъриятида марсия жанри ва унинг Чўлпон ижодидаги такомили
Халқ оғзаки ижодида марсиялар “йиғи” деб ҳам аталган ва инсонлар қалбида туғилган қайғу ва аламни, жавобсиз муҳаббатни, айрилиқ изтиробини, ўтиб бораётган умр, йўқотиш, қалбдаги азобли ва ҳазин туйгуларни ифодалаган.