МАҲАЛЛАЛАРНИ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН МОЛИЯВИЙ ДАСТАКЛАРНИНГ РОЛИ
Annotatsiya
Мақолада мамлакатимиз маҳаллаларни иқтисодий ривожлантиришда ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсия этиладиган молиявий дастаклардан оқилона фойдаланиш орқали унинг ўсиш драйверлари белгилаш масалалари ёритилган.
Kalit so'z
ҳоким ёрдамчилари, молиявий дастаклар, ўсиш нуқталари, иқтисодий драйверлар, ягона электрон платформа, қўшимча ўсиш омиллари.
Muallif
PhD К.Ф.Қўзиев Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари
МАҲАЛЛАЛАРНИ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН МОЛИЯВИЙ ДАСТАКЛАРНИНГ РОЛИ
PhD К.Ф.Қўзиев
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари
Жорий йилдан мамлакатимиз маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқариш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш ҳисобланади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31 сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармонида ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ҳамда маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб қувватлаш учун ажратиладиган молиявий ресурслар аниқ белгиланди.
Маҳаллани иқтисодий ривожлантириш учун ажратилаётган молиявий ресурслар кредит, субсидия, грант ва ер ажратиш шаклида бўлиб, уларни аниқ мақсадга йўналтирилганлигига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1. Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун мўлжалланган кредитлар.
2. Тадбиркор ва фуқароларга иш фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилишга мўлжалланган субсидиялар.
3. Маҳалладаги ишсизларни ишга қабул қилган тадбиркорлар учун иш ҳақи тўлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга мўлжалланган субсидиялар.
4. Ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларни бир қисмини қоплаш ёки қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш учун мўлжалланган молиявий ресурслар.
5. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун ва уюшмага аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун ажратилаётган субсидиялар.
6. Уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини бир қисмини қоплаш учун ажратилаётган субсидиялар.
7. Томорқа хўжалигида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситаларини харид қилиш, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун ҳамда ер ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилаётган субсидиялар.
8. Маҳаллаларда меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун ажратилаётган грантлар.
9. Маҳаллага туташ ҳудудда захирага қайтарилган ер майдонларидан деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериладиган ер.
Юқорида қайд этилган қарорда 2022 йил давомида маҳаллани иқтисодий ривожлантиришда фойдаланиладиган молиявий инструментларнинг аниқ манбалари белгиланган. Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар – 10 трлн. сўм ва аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратиладиган маблағлар – 1218 млрд. сўм. Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан бериладиган 23 турдаги кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари аниқ белгиланган.
Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар банклар томонидан, шунингдек, “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси” ва “Жамоат ишлари жамғармаси”, “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”, “Аёллар дафтари” жамғармаси, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш учун ажратиладиган субсидиялар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида ажратилади.
Бунинг учун ҳоким ёрдамчиси маҳаллада хонадонбай ишлаб хатлов ўтказади. Дастлабки ҳатлов жараёнида хонадонларни қуйидаги тўрт тоифага ажратиш орқали ўзи иш олиб борадиган “таргет-гуруҳ”нианиқлаб олади:
биринчи тоифа, даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар;
иккинчи тоифа, доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар;
учинчи тоифа, ногиронлиги бўлган ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар;
тўртинчи тоифа, иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар.
Ҳоким ёрдамчилари иш фаолияти давомида маҳаллада аҳоли даромадини ошириш мақсадида молиявий ва номолиявий кўмак берилган хонадонлар (асосан 1- ва 2-тоифадаги хонадонлар) билан ҳар ойда сўровнома ўтказиш орқали мониторинг ўрнатади. Мониторинг маълумотларини “Онлайн маҳалла” платформасига киритилади.
Ҳоким ёрдамчилари моливий ресурслар олиш тавсияномани онлайн маҳалла платформа орқали беради. Бунда онлайн платформа банк тизими ва давлат хизматлари электрон тизимлари билан интеграциялаштирилган бўлади. Ҳоким ёрдамчиси маҳаллада аризачининг имкониятларини хонадонга бориб, кредит ёки субсидия ажратиш кўзда тутилган лойиҳанинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини чуқур ўрганади ҳамда таҳлил қилади. Сўнгра платформада тавсия бериш ёки рад этиш муносабатини билдиради. Тавсия рад этилганда ҳоким ёрдамчиси платформада унинг сабабларини ёзиб қолдиради ва бу маълумот электрон шаклда банкка ҳамда смс орқали аризачига етказилади.
Маҳаллада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари орқали олинадиган кредитга аризани расмийлаштириш тартиби ҳам «Oilakredit» - ягона электрон платформаси орқали юқорида қайд этилган шаклда амалга оширилади.
Моливий ресурсларни яхши самара бериши ҳоким ёрдамчиларининг ўсиш нуқталарини аниқлаш ва иқтисодий драйверлари оқилона белгилашига боғлиқ бўлади. Бунда дастлаб маҳалланинг ихтисослашуви ва драйверларини аниқловчи омилларни, мавжуд меҳнат ресурсларини ўрганиш лозим бўлади.

Расм. Маҳалланинг ихтисослашуви ва драйверларини аниқловчи омиллар
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳоким ёрдамчисига маҳаллани иқтисодий ривожлантиришни қўйидаги иқтисодий ўсиш алгоритми орқали амалга ошириши тавсия қиламиз:
Маҳаллаларни ўрганиш орқали қўшимча иқтисодий ўсиш омилларини аниқлаш алгоритми

Fikrlar