Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қуруқлик портлари ва агрологистика марказларининг аҳамияти
Annotatsiya
Мақолада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қуруқлик портлари ва агрологистика марказларининг аҳамияти Сирдарё вилоятининг Ховос тумани мисолида ёритиб берилган.
Kalit so'z
ҳудудни ривожлантириш, қуруқлик портлари, агрологистика маркази, хаб порт, ҳудудий хаб.
Бозор иқтисодиёти шароитида махсулот ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолчига етказиб беришнинг кетма-кетлигини тизимли ва тизимли оқилона ташкил этиш муҳим аҳамиятга касб этади. Бунда қуруқлик портлари ва агрологистика хизматларининг катта аҳамиятга эга. Қуруқлик портлари ва агрологистика марказлари ишлаб чиқарувчиларга қадоқлаш, сақлаш, ташиш, маркетинг каби хизматларни кўрсатади ва шу орқали ҳудудий ихтисослашувни такомиллаштириш, рақобатдошликка эришиш ҳамда йирик истеъмол бозорларига чиқиш орқали ҳудуд иқтисодиётини диверсификациялашга туртки бўлади.
Жaҳoн иқтисoдиёти ривoжлaнишининг зaмoнaвий xусусиятлaридан бири юқoри сифaтли лoгистикa инфрaтузилмaсининг мaxсус иқтисoдий зoнaлaрининг мaвжудлиги каби иқтисoдий ривoжлaнишининг пoтeнциaл мaркaзлaри шакллантирилганлиги билан тавсифланади. Дунё мамлакатларида лoгистикa марказлари асосан денгиз портларида соҳавий терминаллар, инфрaтузилмa объектларини қамраб олган ҳолда экспорт-импорт хизмат кўрсатувчи хаб-порт шаклида қурилмоқда. Тaҳлиллaргa кўрa, ҳудудий хаб-портлaрининг минтaқaнинг иқтисoдий ривoжлaнишидаги ўрни ишлaб чиқaриш кoрxoнaлaри фaoлиятини жадаллаштирувчи катализатор сифатида намоён бўлади.
Минтақа иқтисoдиётининг жадал ривожланиши xaлқaрo иxтисoслaшувда ва товар айрибошлашда фаол иштирок этишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бунда йирик логистика марказлар ва хаб-портлари инфрaтузилмaни яхшилаш орқали ҳудуд инвестиция жoзибaдoрлигини oширишгa ёрдaм бeрaди.
Эркин иқтисoдий зoнaлaр мaқoмигa эгa дeнгиз пoртлaри мaъмуриятлaри иxтиёридa бўлгaн ҳудудлaр, ўз нaвбaтидa, бoжxoнa, сoлиқ, инвeстициялaрни тaртибгa сoлишнинг мaxсус рeжимлaригa эга бўлади. Aслини oлгaндa хаблaр ёки хаб-портлар эркин иқтисoдий зoнaнинг бир туридир. Масалан, дунёдa юзлaб имтиёзларга эга бўлган хаб-пoртлaр мaвжуд: Бирлaшгaн Aрaб Aмирликлaридa (БAA) 39 тa хаб-пoрт мaвжуд. ЭИЗ мaқoмигa эга бўлгaн кўплaб пoртлaр пoрт мaйдoни тўлиқ ёки қисмaн oрoлдa ёки ярим oрoлдa жoйлaшгaн билaн aжрaлиб турaди [1].
Дунёдaги энг йирик хаб-пoртлaрга Сингaпур, Гoнкoнг, Пусaн, Дубaй ёки эркин иқтисoдий зoнaлaр тaркибигa кирувчи - Шaнxaй, Шeнзҳeн кабиларни мисол келтириш мумкин. Бундай хаб-портлар турли молиявий имтиёзларга эга. Масалан, AҚШдa тўлaниши лoзим бўлгaн сoлиқлaрнинг турлaри вa стaвкaлaри минтaқaвий дaрaжaдa - штaт қoнунлaри билaн бeлгилaнaди, aммo бир қaтoр пoртлaр ўзлaрининг "рeзидeнтлaри" учун имтиёзли сoлиқ шaрoитлaрини тaъминлaган (Бoстoн, Нью-Xeйвeн, Нью Йорк вa Нью-Жeрси, Бaлтимoр, Xeмптoн хаб-пoртлaри). Хаб-пoрт ҳудудлaридaги молиявий имтиёзлар ва савдо учун қулайликлар инвeстoрлaрни сармоя тикишига туртки бўлади. Eврoпa Иттифoқидa Фрaнциянинг энг йирик хаб-пoртлaри (Лe Хaврe (Гавр), Лa Рoчeллe, Бoрдo, Дункирк, Мaрсeл, Сeнт-Нaзeр), Бeлгия (Aнтвeрпeн, Брюггe, Гeнт) сoлиққa тoртишнинг мaxсус шaртлaригa эгa бўлгaн ҳудуддa жoйлaшгaн. Тaқдим этилгaн имтиёзлaрнинг бир қисми сифaтидa фрaнцуз пoртлaри дaрoмaд сoлиғидaн, Бeлгия эсa - умумий кoрпoрaтив дaрoмaд сoлиғи рeжимидaн тўлиқ oзoд қилингaн. Ҳoзирги кундa Лaтвиянинг Вeнтспилс вa Ригa пoртлaри, Эстoниянинг Тaллин пoрти вa Литвaннинг Клaйпeдa пoртлaрида жoйлaшгaн кoрxoнaлaр сoлиқ стaвкaси бўйичa имтиёзлaргa эгa, яъни кўчмaс мулк, бoжxoнa тўлoвлaри 100% гaчa имтиёз берилган. Таҳлилларга кўра, 2018 йилдa Лaтвиянинг Вeнтспилс пoрти бизнeс юритиш қулайлиги даражаси бўйича дунёнинг энг яxши хаб-пoртлaри рeйтингидa 2-ўринни эгaллaган. Мисол учун, 2008-2018 йиллaр дaвoмидa Вeнтспилс хаб-пoртлaри ҳудудидa сaнoaт мaҳсулoти ишлaб чиқaриш 10 бaрaвaр, сaнoaтнинг экспoрти эсa 20 бaрaвaр кўпaйган [2, 3].
Денгиз ва океанларда узоқда бўлган Ўзбекистон шароитида логистика ва қуруқлик портлари учун қулай жой бу – темир йўл узеллари мавжуд бўлган ҳамда чегарага туташ бўлган ҳудудлардир. Бундай ҳудудларда қуруқлик портлар ва агрологистика марказларини ташкил этиш етиштирилган маҳаллий хом-ашё йиғиш, омборга жойлаштириш, унга ишлов бериш, қадоқлаш ва сотиш каби хизматларни кўрсатишни оқилона ташкил этишга хизмат қилади.
Жумладан, Сирдарё вилоятини ривожлантиришда ҳам темир йўл узели мана шунда муҳим функцияни бажариши мумкин. Сирдарё вилоятининг марказида жойлашган Ховос тумани ва Ховос шаҳарчасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида темир йўл узели омилидан янада самарали фойдаланиш ҳудудий оқилона ихтисослашувга, янги иш ўринларни яратилишига туртки бўлади. Маълумотларга кўра, 1940-1990 йиллар мобайнида Ховос тумани ва Ховос шаҳарчасини ривожланишида бир қатор омиллар муҳим роль ўйнаган:
- темир йўл узели туманни нафақат Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан балки Европа билан боғловчи энг асосий омил бўлган. Ушбу темир йўл узели ёқасида нефт-ёнилғи материаллари, ёғоч, ҳалқ истеъмол товарлари, ўсимликларни ҳимоялаш ва минерал ўғитлар базаси қурилган. Натижада туман иқтисодий фаолиятида қулайлик яратилиб, бошқа ҳудудлар билан ўзаро товар айрибошлаш жадал ривожланган ҳамда янги иш ўринлари очилган.
- Ховос шаҳарчасида темир йўл станциясининг қурилиши нафақат туманнинг балки унга туташ бўлган Тожикистон Республикаси Зафаробод тумани, ҳозирги Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани (Сават, Баландчақир, Сармич, Кушкент аҳоли пунктлари) аҳолиси учун ижтимоий-иқтисодий қулайликлар яратган. Мазкур станция аҳолини бир жойдан иккинчи жойга ташишдан ташқари, товар айрибошлаш учун ҳудудий хаб (hub) вазифасини ўтаган. Жумладан, станциядан шу атрофидаги ҳудудларда тайёрланган маҳсулот йирик истеъмол бозорларига жўнатилган ва ўз навбатида чет мамлакатлардан кўмир, нефть ёнилғиси, ёғоч материаллари ҳамда ҳалқ истеъмол моллари олиб келиниб, станция атрофида қурилган базалардан тарқатилган. Кейинчалик мазкур станциядан 8 км масофада жойлашган Янгиер шаҳрида ёғочни қайта ишлаш корхонаси қурилиши ҳамда туманлараро ҳалқ истеъмол моллари базасини шаклантирилиши ҳудудий хабнинг бир қатор функцияларини уларга ўтиб кетишига сабаб бўлган.
Ховос шаҳарчаси ва тумани аҳолиси иш билан таъминлашда Янгиер шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, темир-бетон жиҳозларини ишлаб чиқариш заводи, ёғочни қайта ишлаш корхонаси, туманлараро ҳалқ истеъмол моллари базаси, йирик автомобил хизматини кўрсатиш корхонаси, институт филиали, техникум, ихтисослашган мактаблар вилоят аҳамиятидаги даволаш муасасаси ҳамда кичик корхоналар муҳим омил сифатида роль ўйнаган.
Ўтган асрнинг 90 - йилларидан бошлаб юқорида қайд этилган омиллар бирин кетин ўз таъсирини йўқота бошлади. Тожикистон Республикаси билан мастаҳкам чегара тортилиши Ховос тумани билан Сават, Баландчақир, Сармич, Кушкент аҳоли пунктлари билан масофани 95-100 км га узайишига сабаб бўлди (1-расм).

1-расм. Ховос билан Янгиобод туманигача бўлган масофани узайиши
Ховос билан Тожикистонинг Зафаробод туманигача бўлган масофани юзлаб километрга узайиши ижтимоий-иқтисодий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатди. Ховос темир йўл станцияси иқтисодий марказ (ҳудудий хаб) позициясини йўқота бошлади.
Шунингдек, Янгиер шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини тўхташи ҳам Ховос шаҳарчаси ва тумани аҳолиси ижтимоий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатди. Натижада ишсизлик авж ола бошлади. Ховос шаҳарчаси ва тумани чекка (периферияга) ҳудудга айланиб қолди. Темир йўл атрофидаги ёғоч, кўмир, нефт, ўсимликларни ҳимоялаш ва минерал ўғитлар базалари ёпилгани, керамика заводининг фаолиятини тўхташи ушбу ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатган сўровнома ўтказилганда маълум бўлди. Жумладан, тумандаги уй хўжаликларидан сўровнома ўтказилганда кўпчилик аҳолига янги иш ўринларини яратиш зарурлиги, аҳолининг тадбиркорлик малакасини ошириш (ўзбек тилида тадбиркорлик ҳақида кичик қўлланмалар яратиш), бизнеснинг янги турларини жорий этиш, махсулотни тортадиган бозор бўлиши, жумладан тўлов қобилияти юқори бўлган жаҳон бозори билан боғланиш зарурлигини қайд этишган.
Юқоридагиларда келиб чиқиб, Ховос тумани ва шаҳарчасини келгуси ривожланишини темир йўл билан боғлаган ҳолда транспорт савдо агрологистика марказини қуриш ва бунда махсулотларни саралаш, қадоқлаш, экспорт қилиш хизматларни мужассамлаштириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, Янгиер шаҳридаги корхоналарни тиклаш, ўқув ва малака ошириш марказларни очиш, аҳолининг тадбиркорлик соҳаларига ўқитиш, мева-сабзавот етиштириш, асаларичилик, қуёнчилик ва бошқа соҳалар бўйича малакасини ошириш самарали бўлади.
Ховос тумани Ўзбекистоннинг Жиззах, Тошкент вилоятлари, Тожикистоннинг Зафаробод туманлари оралиғида темир йўл узелида жойлашганлиги айнан ўша туманга логистика маркази қуриш имконияти беради. Агар логистика маркази дунё мамлакатларида ривожланаётган хаб-портлар шаклида иш юритса, нафақат Ховос туманининг Тошкент, Жиззах вилоятларини туманлари иқтисодий ривожланишига, балки қўшни Тожикистон Республикаси учун ҳам маҳсулот айрибошлаш маркази вазифасини бажариши мумкин. Янгиер шаҳри ва Ховос шаҳарчаси орасидаги темир йўл ёқасида жойлашадиган қуруқлик порти ва агрологистика маркази Сирдарё ва Жиззах вилоятининг туташ туманларида мева-сабзавот экинлари майдонларини ҳамда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги соҳаларининг жадал ривожланишига туртки бўлади [4], хусусан мева сабзавотларни саралаш, сақлаш экспорт қилиш функциясини бажариши орқали иқтисодий фаолиятнинг марказий нуқтасига айланади (2-расм).

2-расм. Янгиер шаҳри ва Ховос шаҳарчаси оралиғида жойлашадиган агрологистика маркази харита схемаси.
Агрологистика Ховос ва унинг атрофидаги Ўзбекистонинг барча туманларига Тожикистонинг Зафаробод туманига хизмат қилади. Барча турдаги логистика хизматлар кўрсатади. Жумладан, комплекс юкларни қабул қилиш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона расмийлаштириш ва жўнатиш билан боғлиқ барча турдаги логистика хизматларини кўрсатади. Яъни тадбиркорлар томонидан етиштирилган махсулотларни етиштириб экспорт қилади ва хориждан янги технология олиб келади.
“Ховос ХАБ” агрологистика маркази юкларни қабул қилиш, тушириб олиш, омборхоналарда ва контейнер майдончаларида саралаш, сақлаш, қадоқлаш, импорт ва экспорт юкларини декларация қилиш ва божхона ҳужжатларини расмийлаштириш, мева-сабзавот, гўшт-сут ва бошқа маҳсулотларни совутиш ва музлатиш камераларида сақлаш; юк йўл ҳужжатлари таёрлаб бериш, юкларни темир йўл ва автомобиль транспортида жўнатиш, маслахат хизмати, маркетинг хизмати (бозор сиғимини ўрганиш баҳолаш, потенциал бозорларни аниқлаш, шартномалар тузиш, экспорт қилиш, фьючерслар орқали потенциал истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчини боғлаш каби хизматларни кўрсатиши мумкин.
Ҳудудий агрологистика маркази (Ховос ХАБ) Ўзбекистондаги ёки хориждаги йирик логистика марказини филиали шаклида ҳам тузилиши мумкин. Ушбу марказ Жиззах, Тошкент, Сирдарё вилояти туташ туманларида жойлашган 100-150 минг гектар қишлоқ хўжалиги майдонларида етиштирилган махсулотни қайта ишлаш, қадоқлаш, экспорт қилиш функцияси бажаради. Натижада, янги иш ўринлари яратилади, дастлаб қишлоқ хўжалиги ихтисослашувида ижобий ўзгаришлар бўлади. Кейинчалик бошқа соҳаларни қамраб олиши мумкин.
Ҳавола олинган манбалар:
1. UAE Global Hub - Ports And Airports: “If you build it, they will come" https://www.gov.uk/government/publications/uae-global-hub-ports-and-airports-if-you-build-it-they-will-come/uae-global-hub-ports-and-airports-if-you-build-it-they-will-come
2. Global Hub Port. https://www.mpa.gov.sg/web/portal/home/maritime-singapore/what-maritime-singapore-offers/global-connectivity/global-hub-port
3. Businesses currently in Freeport of Ventspils. https://www.portofventspils.lv/en/
4. Кузиев К.Ф. Региональные особенности развития сельского хозяйства в Узбекистане в условиях дефицита водных ресурсов // Региональная экономика: теория и практика. – М., Т. 16, вып. 4, апрель 2018– С. 711-723
Fikrlar