0
1 070
PDF

РЕСПУБЛИКАМИЗДА АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИЛИШИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ

Annotatsiya

Республикамизда аҳолининг реал даромадларини жадал ошириб бориш, уларнинг ихтиёрида қоладиган даромадлар миқдорини кўпайтириш давлат олдида турган жуда муҳим ва долзарб масала бўлиб ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўсиб бормоқда, ўз навбатида аҳолининг реал даромадлари ошириб боришга эришилмоқда. Бу масалада даромадларни солиққа тортиш механизмининг ўрни жуда сезиларлидир. Мазкур мақолада республикамизда аҳоли даромадлари таркиби ва уларнинг солиққа тортилиши ҳолати батафсил таҳлил қилинган.

Kalit so'z

солиққа тортиш механизми, солиққа тортишнинг адолат (“тенглик”) принципи, солиқ имтиёзлари, солиқ юки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, стандарт чегирмалар, солиқ ставкалари

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи давлат бюджетининг асосий даромад манбаси бўлиб, унинг ҳисоблаш, ундириш механизмини илмий таҳлил қилиш ўта муҳим зарурият ҳамда мунозарали масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумки, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи солиқ солинадиган даромадларга эга жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган асосий бевосита солиқ ҳисобланади. “OECD” ривожланган мамлакатларида жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқ орқали бюджетга тушадиган тушумлар миқдори солиқ тушумларинг салмоқли, қарийб чорак қисмини ташкил этаётган пайтда Ўзбекистонда мазкур солиқ тури орқали бюджетга тушаётган солиқ миқдори нисбатан камлиги ўтказилган танқидий таҳлиллар орқали маълум бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекистон учун Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида тайёрланган “2021 учун тасдиқланган бюджет бўйича Фуқаролар учун бюджет” тақдим этилган маълумотларга кўра, 2020 йилда Давлат бюджети даромадлари 132 938,1 млрд. сўмни ташкил этаётган бир вақтда, консолидациялашган бюджет даромадларининг таркибида бюджетга тушаётган умумий тушумларнинг 11,3 фоизи яъни 15 140,8 млрд. сўм тушум жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи улушига тўғри келаётганлиги, шу каби ДСҚ томонидан бевосита йиғиладиган жами солиқ тушумларининг таркибида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи улуши йилдан йилга камайиб бораётганлиги, 2020 йилда жами солиқ тушумларининг 14,6 фоизи мазкур солиқ тури ҳиссасига тўғри келаётганлиги, ушбу солиқ турининг фискал аҳамиятини ошириш имконияти юқорилигидан далолат беради.

Фикримизча, даромад солиғининг фискал аҳамиятини ортмаётганлигига сабаб ўзини ўзи банд қилиб, турли манбалар орқали даромад топаётган жисмоний шахсларнинг солиққа тортишда аниқ бир механизмлар мавжуд эмаслиги, тўлов манбаидан ташқарида топилган даромадлар солиқ органлари томонидан тўлиқ қамраб олинмаётганлиги, якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортишда жаҳоннинг фақатгина айрим мамлакатларида мавжуд бўлган (МДҲ мамлакатлари) даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорини ҳанузгача қўлланилаётганлиги, ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлиб, маълум бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга уларнинг топаётган даромадлари миқдорига қарамасдан даромад солиғидан тўлиқ озодлиги, умуман олганда, даромад манбаига эга бўлган барча фуқароларнинг солиққа тортиш механизми ишлаб чиқилмаганлиги, қонунчилик билан мустаҳкамланмаганлиги ва солиққа тортилмайдиган минимал миқдорнинг мавжуд эмаслиги, даромадларни декларациялаш орқали солиқ органларига тақдим этилишида, рағбатлантириш инструментларидан фойдаланилмаётганлиги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини кенг қамровли ва адолатли солиқ солинишига тўсиқ бўлмоқда.

Даромадларни солиққа тортишда ривожланган мамлакатлар амалиётида қўлланилиб келинаётган декларациялаш механизмини жорий қилиниши солиқ солинадиган даромадлар қамровини кенгайтиришга ва мамлакат қонунчилигида мавжуд турли бўшлиқ ва “лазейка”лар орқали яшаб келаётган хуфиёна иқтисодиётга ҳамда коррупция ҳолатларига барҳам беришга восита эканлиги сабабли даромадларни декларациялаш механизмининг хориж амалиётини қўллаш бўйича тадқиқот олиб бориш зарур бўлиб ҳисобланади. 

Шунингдек, солиқ солинадиган даромадларига эга бўлмаган ҳамда хориж амалиётидан келиб чиққан ҳолда харажатлари миқдори декларацияда кўрсатилган даромадлар миқдоридан ортиқ бўлган жисмоний шахслар рўйхати шакллантирилиб, сегментланади ва солиқ органлари томонидан вақт ва қўшимча харажатлар тежалган ҳолда ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар билан алоҳида шуғулланиш имконияти пайдо бўлади. Умумдекларациялаш механизмининг жорий этилиши жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлиқ ва кенгроқ қамраб олиб, фискал аҳамиятини ошишига, солиқнинг қайта тақсимлаш функцияси орқали жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни қисқаришига ҳамда ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига ғов бўлган коррупция ва давлат мулкини талон тарож қилиш каби иллатларига қарши механизм сифатида ушбу иллатларни жамиятда кескин камайишига сабаб бўлади.

Халқаро амалиёт тажрибаларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда даромадларни декларация асосида солиққа тортиш механизмини тезроқ ишга тушириш ва такомиллаштириш долзарб муаммо ҳисобланади.

Материал ва метод. Аҳолининг даромадларини солиққа тортишда жумладан, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўғрисида кўплаб олим ва иқтисодчилар ўзларининг илмий қарашларида фикрларини баён этганлар. О.Абдурахманов жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар моҳиятини очишда унга қуйидагича таъриф берган: жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, бу фуқароларнинг ҳар қандай қонуний фаолияти манбалари асосида оладиган шахсий даромадларидан давлат фойдасига ўтказадиган эквивалентсиз мажбурий тўловларидир[1].

Ниязметовнинг монографияси (2017) ва докторлик диссертацияси (2018) да даромадларни декларациялаш тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, ўз қарашларини билдирилган. Хусусан, Ниязметов томонидан Ўзбекистон солиқ тизими халқаро солиқ амалиётидан фарқлантирувчи омиллардан бири, бу даромадларни умумдекларациялаш асосида солиққа тортиш механизмининг мавжуд эмаслиги ҳамда Ўзбекистонда мавжуд даромадларга декларация асосида солиқ солиш механизми кенг қамровли эмаслиги танқид қилинган [2]. Шунингдек, ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекситонда жисмоний шахсларнинг даромад солиғининг давлат бюджетидаги улушини ошириш потенциали юқорилиги ва бунинг учун мазкур солиқ юкини кўтариш ҳисобига эмас, балки солиқ тўловчилар сонини кўпайтириш ва базасини кенгайтириш орқали амалга оширилиши, бунда эса айнан даромадларни декларация асосида солиққа тортиш механизми энг самарали инструмент ҳисобланиши тўғрисида илмий хулоса қилинган.

Шунингдек, Бозоров (2019) томонидан жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулклари билан боғлиқ даромадлари тўлиқ ва ўз вақтида солиққа тортилмаётганлиги, хусусан жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкларни ижарага беришдан олинаётган даромадларни солиққа тортишдаги амалдаги декларациялаш механизми самарали ишламаётганлиги, декларациялаш натижасида солиқ солинадиган даромадларни аниқлаш бўйича маълумотларнинг солиқ идораларидаги маълумотларга бевосита интеграция қилинмаслиги, даромадларни солиққа тортишда ижтимоий харажатларни чегириш ва ҳисобга олиш механизмининг етарлича қўлланилмаслиги танқид қилиниб, Ўзбекистонда декларациялаш механизмини янада такомиллаштириш зарурияти мавжудлигини таъкидланган [3]. 

Мақолани тайёрлашда меъёрий хуқуқий хужжатлар, фойдаланилган адабиётлар ва интернет маълумотлари расмийлиги, ундаги иқтисодчи олимларнинг мавзуга оид илмий-назарий қарашларининг қиёсий ва танқидий таҳлили, илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш натижаларига ҳамда Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси маълумотларидан олинганлиги, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий қилинганлиги билан белгиланади. Мавзуни ўрганишда умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда тизимли таҳлил, умумлаштириш, илмий абстракция, индукция ва дедукция каби усуллардан фойдаланилган.

Натижалар. Бозор иқтисодиёти ва тадбиркорлик фаолияти эркинлиги тамойиллари амал қилаётган барча иқтисодий тараққий этган мамлакатларда фуқаролар томонидан ўз даромадларини умумдекларациялаш амалиёти кенг қўлланилади.

Ушбу давлатлар тажрибасини тадқиқ этиш ва республикамиздаги жисмоний шахслар даромадларини декларациялашнинг амалдаги тажрибасини таҳлил килиш шуни кўрсатадики, бизнинг мамлакатимизда жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни умумдекларациялаш тизимини тадбиқ этиш босқичма – босқич ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

Республикада жисмоний шахсларнинг жами даромадларини декларациялаш тизимининг жорий этилиши, фуқароларнинг даромадларини ошкоралаштириш имкониятини белгилайди, яширин иқтисодиёт йўлига ғов бўлиб хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулайроқ шароитларни яратишга кўмаклашади. Фуқаролар жами йиллик даромадларини декларациялаш тизимининг жорий этилиши бозор муносабатларини шакллантиришнинг объектив ва зарур шарти хисобланади. 

Қуйидаги 1-жадвалда Республика аҳолисининг 2018-2023 йиллардаги сони, аҳоли даромадлари ва даромадлари таркиби тўғрисидаги маълумот келтирилган. Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, Республикада аҳолининг иқтисодий фаол қисми 2023 йилда 14 980,7 минг кишини ташкил этиб, шундан 13 541,10 нафари иқтисодиётда банд бўлган. Шу йили аҳолининг умумий реал даромадлари 465 271,8 млрд. сўмни ташкил этган. Бунда йиллик аҳоли жон бошига умумий даромадлар 14769,0 минг сўмни, ҳар бир иқтисодий фаол кишига тўғри келадиган даромад 23 289,3 минг сўмни ва иқтисодиётда банд аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 25 585,9 минг сўмни ташкил қилган. Бу кўрсаткичларнинг бир ойлик миқдори ҳар бир иқтисодий фаол кишига ойлик даромад 1 940,8 минг сўмдан, банд аҳоли жон бошига тўғри келадиган ойлик даромад эса 2 132,2 минг сўмдан тўғри келган. 2022 йилда иқтисодий фаол аҳоли сони 14 797,9 минг кишини, 2023 йилга келиб иқтисодий фаол аҳоли сони 14 980,7 минг кишини шундан иқтисодиётда банд бўлган қисми 13 239,55 минг нафарни ташкил этган. 2023 йили аҳолининг умумий реал даромадлари 465271,8 млрд. сўмни ташкил этган ва аҳоли жон бошига умумий даромадлар 14769,0 минг сўмни, ҳар бир иқтисодий фаол кишига тўғри келадиган даромад эса 27 132,3 минг сўмни ташкил қилган. Бу кўрсатгичларнинг бир ойлик миқдори ҳар бир иқтисодий фаол кишига ойлик даромад 2 261,0 минг сўмдан, банд аҳоли жон бошига тўғри келадиган ойлик даромад эса 2 527,2 минг сўмдан тўғри келган. Бу ўтган йил якунидаги Марказий банк курси бўйича АҚШ доллари эквивалентида тахминан 241,2 АҚШ долларни ташкил қилади. 

Мазкур кўрсаткичлар таҳлилидан кўринадики, мамлакатимиз аҳолисининг даромадлари жуда кам даражада бўлиб келмоқда. Бундай хулосага келиш учун қуйида келтирилган хорижий мамлакатлардаги энг кам йиллик иш ҳаққи бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг расмий сайти (https://stats.oecd.org/)дан олинган маълумотлар асосида ҳолатларни таҳлил қилиб ўтишимиз мумкин (1-жадвал).

1-жадвал

Республикамизда иқтисодий фаол ва иқтисодиётда банд аҳоли сони, аҳолининг умумий даромадлари таҳлили [4]. 

Т/р

Кўрсаткичлар номи

2018 й.

2019 й.

 

2020 й.

 

2021 й.

 

2022 й.  2023 й.

1

Аҳолининг умумий сони, минг сўм

31 575,3

32 120,5

32 656,7

33 255,5

33 905,2

34558,9

2

Жами меҳнат ресурслари сони, минг сўм

18488,9

18666,3

18829,6

18949,0

19158,2

19334,9

3

Иқтисодий фаол аҳоли сони, минг сўм 

14022,4

14357,3

14641,7

14876,4

14797,4

14980,7

4

Аҳоли умумий даромадлари, млрд.сўм

197962,4

236893,1

300842,7

365735,6

415085,0

515660,7

5

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар, минг сўм

6215,9

7314,1

9128,6

10891,3

12125,6

14769,0

6

Аҳоли реал умумий даромадлари, млрд.сўм

187517,7

216400,1

255971,0

319336,1

367559,6

465271,8

7

Аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар, минг сўм

5887,9

6681,4

7767,0

9509,6

10737,3

13325,8

Мазкур кўрсаткичлар таҳлилидан кўринадики, мамлакатимиз аҳолисининг даромадлари жуда кам даражада бўлиб келмоқда. Бундай хулосага келиш учун қуйида келтирилган хорижий мамлакатлардаги энг кам йиллик иш ҳақи бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг расмий сайти (https://stats.oecd.org/)дан олинган маълумотлар асосида ҳолатларни таҳлил қилиб ўтишимиз мумкин (2-жадвал).

2019 йилда энг кам йиллик иш ҳаққи миқдорининг энг кўп даромад топадиган аҳоли яшайдиган мамлакатларда пешқадамлик Люксембург мамлакатига тўғри келган. Бу ерда йиллик энг кам йиллик (ойлик) иш ҳаққи миқдори 26 252,5 (2 187,7) АҚШ долларни ташкил қилган. Шунингдек, рўйхатда Австралия - 24 874,8 (2 072,9) АҚШ доллари, Нидерландия - 24 826,5 (2 068,8) АҚШ доллари, Германия - 24 015,6 (2 001,3) АҚШ доллари, Белгия - 22 872,6 (1 906,0) АҚШ доллари, Янги Зеландия - 22 475,8 (1 872,9) АҚШ доллари, Франция - 21 948,96 (1 829,0) АҚШ доллари каби мамлакатларда яшовчи фуқароларнинг энг кам йиллик даромадларига келса, рўйхатнинг энг пастки қисмида Россия - 5 026,0 (418,8) АҚШ доллари, Бразилия – 4 967,0 (413,9) АҚШ доллари ва Мексика – 2 510,3 (209,2) АҚШ долларида олинган даромадлар миқдорига тўғри келган. 

Демак, мазкур таҳлиллардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда аҳолининг реал даромадларини жадал ошириб бориш, уларнинг ихтиёрида қоладиган даромадлар миқдорини кўпайтириш давлат олдида турган жуда муҳим ва долзарб масала бўлиб ҳисобланади. Бу масалада даромадларни солиққа тортиш механизмининг ўрни жуда сезиларлидир.

2-жадвал

Жаҳоннинг 33 мамлакатларидаги энг кам йиллик иш ҳаққи миқдори, АҚШ долларида[5]. 

Даври йиллик
Валюта бирлиги АҚШ долларида

Time

2016

2017

2018

2019

Country

    

Australia

23 915,4

24 128,7

24 481,2

24 874,9

Belgium

23 013,8

22 986,1

22 746,8

22 872,6

Canada

18 615,5

18 939,2

20 946,0

21 280,5

Chile

6 682,2

6 880,9

7 044,4

7 330,7

Colombia

7 296,6

7 484,6

7 677,4

7 860,9

Chech Republic

9 163,1

9 937,7

10 789,9

11 609,0

Estonia

9 098,5

9 616,2

9 890,2

10 443,5

France

22 016,6

21 994,5

21 860,3

21 949,0

Germany

23 268,3

23 845,6

23 439,6

24 015,6

Greece

13 268,7

13 121,6

13 040,0

14 307,4

Hungary

9 355,4

10 511,8

11 049,2

11 544,5

Ireland

19 887,5

20 036,6

20 585.9

20 928,3

Israel

13 926,5

14 662,4

15 416,5

15 287,8

Japan

15 885,1

16 189,5

16 607,6

..

Korea

16 187,9

17 037,8

19 540,8

21 586, 1

Latvia

8 148,6

8 226,5

9 168,8

9 011,7

Lithuania

9 422,6

9 457,7

9 694,0

13 143,5

Luxemburg

25 385,8

25 935,3

25 811,0

26 252,5

Mexico

2 058,3

2 127,0

2 238,5

2 510,3

Netherlands

24 741,1

24 843,1

24 859,9

24 826,5

New Zealand

20 996,7

21 296,7

21 716,3

22 475,8

Poland

12 547,3

13 288,8

13 704,8

14 363,8

Portugal

11 899,7

12 337,1

12 720,3

13 114,5

Slovak Republic

8 764,1

9 291,4

10 001,1

10 553,3

Slovenia

15 506,2

15 562,8

16 015,8

16 578,6

Spain

13 594,4

14 404,6

14 731,8

17 891,7

Turkey

13 481,5

13 090,8

12 848,3

14 060,2

United Kingdom

20 610,8

20 721,4

21 132,2

21 764,4

United States

16 063,3

15 728,3

15 353,3

15 080,0

Costa Rica

9 458,8

9 307,5

9 326,5

9 379,6

Brazil

4 872,0

5 014,8

4 925,3

4 967,0

Russian Federation

3 080,4

3 663,5

4 936,5

5 026,0

Энди қўйидаги жадвалда мамлакатимизда аҳолининг умумий даромадлари таркибини кўриб чиқамиз.

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий даромадлари таркиби(%да) [6]. 

Кўрсаткичнинг номи

2019 йил

2020 йил

2021 йил

 

Умумий даромадлар-жами

100,0

100,0

100,0

 

Шу жумладан:

 

 

 

1.

Бирламчи даромадлар

76,2

75,4

73,6

1.1

Шундан: Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар

73,5

73,3

71,4

1.1.1

Меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар

69,1

70,0

68,4

а.

Ёлланма ишчиларнинг даромади

27,1

27,0

26,4

б.

Мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар

42,0

43,0

42,0

1.1.2

Шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан даромадлар

2,1

2,2

2,0

1.2

Мол-мулкдан олинган даромадлар

2,7

2,1

2,2

2

Трансфертлардан олинган даромадлар

23,8

24,6

26,4

 

Юқоридаги 3-жадвал маълумотларидан кўринадики, аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар 2019 йилда 69,1 фоизни, 2020 йилда 70,0 фоизини ва 2021-йилда эса 68.4 фоизни ташкил қилган. Яъни таҳлил қилинаётган давр мобайнида нисбатан барқарор тенденцияга эга бўлган. Меҳнат фаолиятидан олинаётган даромадлар таркибини кўриб чиқилса, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар улуши ёлланма ишчиларнинг даромадларидан ўтган 3 йилликда ўртача 1,6 маротаба ортиқ бўлиб келаётганлигини кўришимиз мумкин. Яъни мамлакатимизда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, шунингдек, хонадон, томорқа ёки деҳқон хўжаликларида банд бўлишдан олинаётган даромадлар ошиб бормоқда. Бундан ташқари, аҳолининг мол-мулкдан олинган (мулкий) даромадлари салмоғи ҳам барқарор тенденциясига эга бўлган. Хусусан, 2019 йилда бу кўрсаткич 2,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 2,2 фоиз бўлган.

 

4-жадвал

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бюджетдаги улуши [7]. 

 Кўрсаткичлар

2019 йил

2020 йил

2021 йил

Жами бюджет тушуми (млрд сўм)

102 618

103 566

127 868

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (млрд сўм)

12668,9

15141,0

18918,0

ЖШОДС бюджет тушумидаги улуши (%)

12,3

14,6

14,8

Ушбу 4-жадвал маълумотларидан жами бюджет тушумлари ошиб бораётганини унга мос равишда Жисмоний шахсларда олинадиган даромад солиғини ҳам бюджетдаги улуши ошиб бораётганини кўришимиз мумкин. Шу жумладан маълумотлардан кўринадики, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2019-йилда бюджет тушумларининг 12,3 % ини, 2020-йилда 14,6 %ини, 2021-йилда эса 14,8 фоизини ташкил этган. 

Жадвал маълумотларидан кўринадики, аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар 2018 йилда 71,0 фоизи, 2019 йилда 69,1 фоизи ва 2020 йилда 70,0 фоизини ташкил қилган. Яъни таҳлил қилинаётган давр мобайнида нисбатан барқарор тенденцияга эга бўлган. Меҳнат фаолиятидан олинаётган даромадлар таркибини кўриб чиқилса, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар улуши ёлланма ишчиларнинг даромадларидан ўтган 3 йилликда ўртача 1,6 маротаба ортиқ бўлиб келаётганлигини кўришимиз мумкин. Яъни мамлакатимизда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, шунингдек, хонадон, томорқа ёки деҳқон хўжаликларида банд бўлишдан олинаётган даромадлар ошиб бормоқда. Бундан ташқари, аҳолининг мол-мулкдан олинган (мулкий) даромадлари салмоғи ҳам барқарор тенденциясига эга бўлган. Хусусан, 2018 йилда бу кўрсаткич 3,1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2020 йилда ҳам 3,0 фоиз бўлган. 

Мунозара. Юқоридагилардан кўринадики, Ўзбекистон аҳолисининг мустақил равишда банд бўлишдан ва мол-мулкдан олинадиган даромадлари ёлланиб ишлашдан олинадиган даромадларга нисбатан ортиб борган. Бироқ, таҳлилларга асосланадиган бўлсак, ушбу ўсиб борувчи даромадларни тўлиқ қамровли ва адолатли солиққа тортиш масаласини ижобий баҳолаб бўлмайди. 

Аҳолининг мустақил бандлик ва мол-мулкни ижарага беришдан, шунингдек, тўлов манбаидан ушлаб қолиш имконияти мавжуд бўлмаган бошқа даромадлардан шаклланадиган даромадларини солиққа тортилиши мукаммал тизим шаклланмаганлиги оқибатида норасмий иқтисодиётни пайдо бўлиб, яшаб келишига сабаб бўлмоқда. Бу эса аҳоли даромадларини солиққа тортишда тенгсизликни келтириб чиқариб, аҳоли орасида солиқ тўлаш маданиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Аҳоли даромадларидаги бу каби тенгсизликни қисқартириш ва бартараф этиш масаласи ривожланган мамлакатларда маълум даражада ҳал этилган. Бироқ, Ўзбекистон ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда бу муаммо сифатида ҳанузгача қалқиб чиқмоқда. Шу сабабли, хориж амалиётини чуқурроқ ўрганган ҳолда бозор муносабатлари ривожланаётган ҳозирги замонда турли манбалар орқали шаклланаётган даромадларни солиққа тортиш мақсадида ҳозирда мавжуд солиқ органларига даромадлари ҳақида декларация асосида маълум қилиш механизмини тезроқ такомиллаштириш ва қамровини кенгайтириш зарур.

Хулоса. Аҳоли даромадларининг босқичма-босқич умумдекларациялаш механизмини жорий қилиш орқали солиққа тортиш амалиётини жорий қилиниши зарур. Бунда барча аҳоли учун дастлаб ихтиёрийлик асосида кейинчалик мажбурий тартибда, 1-босқичда (2022 йилдан), давлат органлари мансабдор шахсларининг даромадлари ва йирик харажатлари бўйича, 2-босқичда (2023 йилдан), йиллик обороти 10 млрд. сўмдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари таъсисчиларини даромадларини декларациялаш, 3-босқичда (2025 йилдан), аҳоли қатламининг йиллик энг кам базавий ҳисоблашнинг 500 бараваридан юқори даромад топган шахсларга мажбурий тартибда даромадлари ҳақида декларация топшириш мажбуриятини қонунчиликка киритиш;

- Солиқ органларининг маъмурчилигини қайта кўриб чиқиб, бевосита декларация асосида солиқ солиш масалалари билан шуғулланувчи махсус тузилма шакллантириш, тузилмаларнинг штат бирликларини туман ва шаҳарлардаги иқтисодий фаол аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш; 

- Барча фуқаролар учун истеъмол саватчасидан келиб чиққан ҳолда ягона стандарт солиқ чегирмаларини жорий қилиш, даромад манбаи оила аъзоларини ҳам инобатга олган ҳолда биргаликда кун кечиришида истеъмол саватчасидан кам бўлган даромад миқдорини солиқдан озод қилиш, бунда 1-гуруҳ ногиронларига ҳамда оила қарамоғида яшаётган шахслар (фарзандлари, ота-оналари) сонидан келиб чиқиб, чегирма миқдорини стандартдан юқорироқ коэффициентни қўллаган ҳолда белгилаш ҳамда давлат томонидан аҳолининг даромад манбаи белгиланган миқдордан паст бўлган тақдирда, аҳоли даромадларидаги бу ижтимоий тенгсизликни қисқартириш мақсадида тақдим этилган декларациялар асосида давлат томонидан фуқароларга манзилли субсидиялар ажратиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, шу орқали давлат аҳолининг кам таъминланган қатламини алоҳида назоратга олиш ва уларни кунлик ҳаёт кечириши назоратга олиш имкониятини яратиш;

- Йил якунида декларация тақдим этмаган ёки тўлиқ тақдим этмаган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ҳамда солиқ органи томонидан аниқланган солиқни яшириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича барча имтиёзларни бекор қилган ҳолда солиқни оширилган амалдаги ставкадан икки карра кўп (24%) ставкада ҳисоблаш ва ундириш механизмларини жорий қилиш;

Зеро, даромадларни умумдекларациялаш тизими даромад солиғининг фискал аҳамиятини ошириб, аҳолининг бой қатламидан кўпроқ солиқ ундирилишини таъминлаган бир пайтда, аҳолининг кам даромадли қатламини ижтимоий ҳимоялаш тизимини яхшилаш, турли чегирмалар жорий қилиш билан солиқнинг фундаментал принципларидан бири, “тенглик” (“адолат”) принципини даромадларга солиқ солишда тўлиқ амал қилинишини таъминлашда асосий восита бўлиб хизмат қилади.

 

Фойдаланилган адабиётлар

1. Абдурахмонов О. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар тизими ва уни такомиллаштириш масалалари./ Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент, 2005. Б. - 52-53.

2. Ниязметов И., (2018) “Солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш” докторлик диссертацияси

3. Бозоров А.А. (2019) “Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ва уларни солиққа тортишнинг такомиллаштириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа докторлик диссертацияси

4. www.stat.uz. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

5. OECD (2004), “Tax administration in OECD countries: Comparative information series”, prepared by forum on tax administration compliance sub-group, 6. 6https://www.oecd.org/tax/forum-on-tax-administration/ publi-cations-and-products/comparative/CIS-2004.pdf

6. www.stat.uz. (Давлат статистика қўмитаси) маълумотлари

7. www.stat.uz. (Давлат статистика қўмитаси) маълумотлари

 

 

 

0
0
0

Muallif haqida ma'lumot

ID: 3465835982

Usmanova Muhlisa
  • Mamlakat O`zbekiston

  • Mutaxassislik Iqtisodiyot

  • Ilmiy daraja Fan nomzodi (falsafa doktori-PhD)

  • Ilmiy unvon Professor (yetakchi ilmiy xodim)

Fikrlar

Fikrlar

Qiymatni tanlang
Kommentariy qoldirish administrator tomonidan bloklangan

Sharhlar faqat ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar tomonidan qo'shilishi mumkin. Kirish Yoki Roʻyxatdan oʻting

{{text}}

{{text}}

{{text}}

{{text}}