РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМИНИ ЯРАТИШ САРИ
Annotatsiya
Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва солиқ тизими модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг янги тизими шароитида солиқ назоратининг ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.
Kalit so'z
Рақамли иқтисодиёт, Солиқ тизими,cолиқ мамуриятчилиги,солиқни тартибга солиш, солиқ тўловчи
Muallif
Абдушерозов Абдулло Бахтиёрович Тошкент молия институти ўқитувчиси,мустақил изланувчиси. Ильясова Барно Ахмадовна Тошкент молия институти ўқитувчиси, мустақил изланувчиси.
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМИНИ ЯРАТИШ САРИ
Абдушерозов Абдулло Бахтиёрович
Тошкент молия институти
ўқитувчиси,мустақил изланувчиси
Ильясова Барно Ахмадовна
Тошкент молия институти
ўқитувчиси, мустақил изланувчиси
Глобаллашув ва рақамлаштириш жараёни электрон ҳукуматнинг кенг ривожланиши асосида солиқ маъмуриятчилиги соҳасига ҳам юқори талабларни қўймоқда. Жаҳон солиқ амалиёти далолат берадики, солиқ сиёсатининг ҳозирги замон талабларига мослашувчанлигини таъминлашнинг замирида самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантириш масаласи ётмоқда.
Жаҳон солиқ амалиётида самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантиришга қаратилган илмий тадқиқотларда хуфиёна иқтисодиёт улушини камайтириш ҳисобига солиқ тушумларини сезиларли тарзда ошириш, солиқ маъмуриятчилигидаги самарасиз харажатларни қисқартириш йўналишлари очиб берилган. Тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, айрим мамлакатларда солиқ тушумларининг юқори даражаси солиқ аҳлоқи ва маданиятининг юқорилиги ҳамда солиқ қонунчилигининг барқарорлиги билан боғлиқ бўлса, бошқаларида иқтисодиётда солиқ юкининг юқорилиги, самарасиз имтиёзлар ва солиқ қонунчилигининг нобарқарорлиги боис солиқ тушумларининг паст даражаси мазкур тизимдаги ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни кўрсатмоқда. Юқорида келтирилган ҳолатлар самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантиришнинг назарий ва амалий муаммолари мавжудлигини кўрсатмоқда ва уларни чуқур илмий тадқиқ этишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигининг самарали восита ва усулларидан фойдаланиш асосида “солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш”[1], “солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш”[2], “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси вазифалари ижроси якунида солиқ мажбуриятини ихтиёрий бажариш даражасини 90 фоизгача етказиш лозимлиги”[3] таъкидланди. Булар давлат томонидан самарали солиқ сиёсатини юритиш бўйича стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш вазифаларини белгилаб берди. Мазкур вазифалар бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш, самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш заруриятини кўрсатиб беради.
Мазкур вазифалар “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” да ҳам янада қатъий ва кенг қамровли тарзда қўйилди: «...солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш[4] » муҳим йўналиш сифатида белгилаб берилган.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
1.2017- 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-ИЛОВА. Халқ сўзи газетаси 2017 йил 8 февраль.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5837-сонли фармони, 2019 йил 26 сентябрь.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарорига 1-илова”Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси”нинг 3-боб, 3.3-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси ни тасдиқлаш тўғрисида”ги №ПФ-60-сонли Фармони.
5. Артиқов Н.А. Ўзбекистонда самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантириш йўналишлари. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Т.:2021.-57 б.
6. Бердиева У.А.Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш йўналишлари. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.. Т.:2019. 34-б
7.Djamalov Kh.N., Abdullayev A.B, (2021). Development Of The Methodology Of Accounting Expertise Of Tax Obligations. The American Journal of Management and Economics Innovations, 3(05), 151-163.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотни амалга оширишда илмий мушоҳада, статистик графиклардан, қиёсий таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш, абстракт-мантиқий фикрлаш, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланган ҳолда акциз солиғи маъмуриятчилигидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари бўйича фикр ва мулоҳазалар шакллантирилди.
Таҳлил ва натижалар
Солиқ тушумлари ижроси даражасини ошириш, солиқ базасини кўпайтиришнинг янгидан-янги ва самарали манбаларини қидириб топиш масаласи солиқ муносабатлари субъектларига, шу жумладан, солиқ органларига улкан маъсулиятлар юклайди.
Солиқ маъмуриятчилиги категориясининг моҳияти ва мазмунини тўғри тушуниш нафақат назарий-услубий жихатдан, балки солиққа тортиш амалиётини самарали ташкил этиш ва бошқариш учун хам муҳим ахамиятга эга. Солиқ Кодекси, бошқа қонуности ҳужжатларда солиқ маъмуриятчилигига таъриф берилмаган ҳамда солиқ тушумлари ижросини аниқлаш тартиби белгиланмаган. Шу билан бирга, турли муаллифлар ишларида солиқ маъмуриятчилиги мазмунини таърифлашда ягона ёндошув йўқлигини кўришимиз мумкин (1-жадвал).
Солиқ маъмуриятчилигининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, улар фаолиятининг хуқуқий-меъёрий асослари, субъектлари, мақсади, функциялари, тамойиллари ва таркибини яхлит бир тизим сифатида кўриб чиқиш асосида унинг янгича талқинини беришимиз мумкин: “солиқ маъмуриятчилиги – яхлит ташкилий-хуқуқий асосларда солиқ муносабатлари субъектларининг ҳамкорликда ўсишга эришишнинг солиқ ҳолатини жорий этиш орқали солиқ мажбуриятларини бажаришнинг ихтиёрийлигини ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган информацион муҳитдан кенг фойдаланган ҳолда солиққа тортиш тизимини ва солиқ назоратини давлат томонидан бошқариш жараёнидир”.
1-жадвал
Иқтисодий адабиётларда солиқ маъмуриятчилиги мазмуни сифатида талқин этилган тушунчалар[5]
Т/р | Солиқ маъмуриятчилиги мазмуни сифатида талқин этилган тушунчалар | Муаллифлар ва адабиётлар манбаси |
Хорижий муаллифлар | ||
1. | Солиқ маъмуриятчилиги мамлакатда амал қилувчи молиявий қонунчилик асосида солиқ тўловлари, имтиёзлари ва амалдаги солиқ режимидан самарали фойдаланиш асосида солиқ тушумлари реал ижроси ҳамда давлатнинг солиқли даромадлар асосидаги молиявий имкониятлари истиқболларини белгилашга оид тадбирлари йиғиндисидир | Pessino, C., & Fenochietto, R. (2016). Determining countries’ tax effort. |
2. | Солиқ маъмуриятчилиги - ҳозирги замон шароитида давлат солиқ хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналиши. Бунда солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлай олиш ёки давлатнинг даромад олиш қобилияти баланси эътиборда бўлиши лозим | Kuo, C. Y. Estimation of Tax Revenue and Tax Capacity./ C. Y. Kuo//JDI Executive Programs.- 2015. – №. 2015-08.- 34p. |
МХД муаллифлари | ||
3 | Солиқ маъмуриятчилиги – солиқ органлари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичи. Ушбу кўрсаткич солиқ тўловлари ҳақиқатдаги тушумлари миқдорини ўрганилаётган даврнинг энг кўп миқдорига бўлиш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади. | Сиражудинова С.И. Повышение эффективности налогового администрирования на современном этапе. Автореферат дис. на соиск. уч. степ. к..э.н.. Владикавказ, 2017, с.7. |
4 | Солиқ маъмуриятчилиги фаолияти бош миқдорий-фискал мезони бўлмиш – солиқ тушумлари ижроси даражаси хақиқатда тўланган солиқлар суммасини тегишли бюджетлар солиқли даромадлари режасига бўлиш орқали ҳисобланади. Аслида, ушбу тартибда ҳисобланган кўрсаткич бюджетнинг солиқли даромадлари ижросини англатади. | Дьякова Е.Налоговый потенциал и бюджетная емкость территорий: отличия и взаимосвязь//Налоги и финансовое право, 2012, № 9, с.140-145 |
Маҳаллий муаллифлар | ||
5 | Солиқ маъмуриятчилиги – солиқ тизимини ва солиқ тушуми ижросини замон талабларида ташкил этишнинг асосий сифат кўрсаткичларидан бири | Бердиева У.А. Improving tax revenue collection in Uzbekistan. // International Journal of Economics, Commerce and Management United Kingdom ISSN 2348 0386 Vol. VII, Issue 6, June 2019. Page 342-348 |
6 | Солиқ маъмуриятчилиги – бюджетга солиқ тушумларининг ўз вақтида тушишини таъминловчи масъул хизмат. Маълумки, солиқ тушумларининг миқдори ҳар йили давлат бюджети даромадлари режалаштирилаётган вақтда аниқланади. Бу жараѐн молиявий режалаштиришнинг аниқлилик даражасига боғлиқ бўлади. | Абдулов Д.Р., Абдурахманов О.Қ. System of Forms and Methods of Tax Administration in Uzbekistan//International Journal of Innovative Technology and Exploring Engineering (IJITEE) ISSN: 2278-3075, Volume-9, Issue-1, November 2019 Retrieval Number: A9142119119/2019©BEIESP DOI: 10.35940/ijitee.A9142.119119 |
Fikrlar