2023 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА ҲУДУДЛАР ИҚТИСОДИЁТИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНМОҚДА
Annotatsiya
Мақолада 2022-2023 йилларнинг I ярим йиллиги натижаларига кўра ҳудудларининг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индекс орқали баҳоланган. Ҳудудларининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, яъни, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ), саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, хизматлар, чакана товар айланмаси ва экспорт бўйича интеграл индекслар аниқланган. Шундан келиб чиқиб ҳудудлар 4 та гуруҳга, яъни, юқори даражада ривожланган, яхши ривожланган, ўрта даражада ривожланган ва нисбатан паст ривожланган гуруҳларга бўлинган. Бундан ташқари, ҳудудлараро тафовутлар аниқланган.
Kalit so'z
ҳудудлар, аҳоли жон боши, ҳудудий иқтисодиёт, индекс, гуруҳ, реал сектор, ривожланганлик даражаси, тафовут.
Muallif
Сайдаҳмедов Ҳикматулла Маҳкамович, Очилов Раҳимжон Зафар ўғли.
2023 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА ҲУДУДЛАР ИҚТИСОДИЁТИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНМОҚДА
Сайдаҳмедов Ҳикматулла Маҳкамович
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
бош илмий ҳодими, и.ф.н., доцент
Очилов Раҳимжон Зафар ўғли
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
етакчи илмий ҳодими.
КИРИШ
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш давомида мамлакат ҳудудларининг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кузатилмоқда (1).
Ҳудудларнинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасини баҳолаш ва чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, шу асосда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу вазифаларни амалга оширишда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини кўрсатувчи индексларни аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга.
АСОСИЙ ҚИСМ
Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришини таъминлашда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ўсиши асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини баҳолаш мамлакат ҳудудлари (Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида амалга оширилди. Унинг даврийлиги, йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллик ва йил якуни бўйича баҳолананиши мумкин. Ушбу мақолада ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси индексларини аниқлашда Ҳ.М. Сайдаҳмедов муаллифлигидаги “Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индексини аниқлаш услуби ва натижалар” номли мақолада келтирилган услуб асос қилиб олинган. (2).
Юқорида қайд этиб ўтилган услуб асосида 2022-2023 йилларнингI ярим йиллиги натижалари бўйича ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси интеграл индекси аниқланди (1-диаграмма).
1-диаграмма
2022-2023 йиллар 1-ярим йиллигида Ўзбекистон ҳудудларини иқтисодий ривожланганлик даражаси индексини ўзгариши

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
Ҳисоб-китоблар натижасига кўра бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон ҳудудлари 4 гуруҳга ажратилди (1-жадвал):
I гуруҳга, яъни, юқори даражада ривожланган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Навоий, Тошкент вилояти кирди. Бунинг асосий сабаби бўлиб Тошкент шаҳри Республика ҳудудлари ичида аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо айланмаси, хизматлар соҳаси, инвестициялар ва экспорт ҳажми бўйича энг юқори натижаларга эришди ва натижада индекси 2,893 ташкил этиб мамлакатда 1-ўринни эгаллади.
Навоий вилояти аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ЯҲМ, саноат бўйича энг юқори кўрсаткични намоён этиб, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, инвестициялар ва экспорт бўйича юқори натижаларга эришиб, 2,136 индекс билан 2-ўринга жойланди.
Тошкент вилояти товарлар ва хизматлар экспорти, бозор хизматлари, саноат, чакана савдо айланмаси, ялпиҳудудий маҳсулот кўрсаткичлари бўйича яхши натижаларга эришиб 1,187 индекс билан 3-ўриндан жой олди.
II-гуруҳга, яъни, яхши ривожланган ҳудудларга Бухоро, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари кирди.
III-гуруҳ, ўрта ривожланган ҳудудларга Андижон, Хоразм, Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари жойлашди.
IV-гуруҳ, иқтисодиёти нисбатан паст даражада ривожланган ҳудудлар Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоистон Республикаси ташкил этди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ, саноат, хизматлар соҳаси, инвестициялар, чакана савдо айланмаси ва экспорт бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Тошкет шаҳрига нисбатан иқтисодий ривожланганлик даражаси 5,9 марта паст.
Ривожланганлик даражаси интеграл индексига кўра 2023-йил 1-ярим йиллигида Сирдарё (0,052), Жиззах (0,025), Самарқанд (0,003) вилоятлари кўрсаткичларида ўсиш кузатилган бўлса, Aндижон, Навоий, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри кўрсаткичларида пасайиш намоён бўлди.
1-жадвал
Ҳудудларнинг ривожланганлик даражаси интеграл индекси бўйича гуруҳлаштириш
Ҳудудлар номи | 2022 йил январь-июнь Ривожлан-ганлик даражаси индекси ( | Ўрни | Ҳудудлар номи | 2023 йил январь-июнь Ривожлан-ганлик даражаси индекси ( | Ўрни |
Юқори даражада ривожланган(1000≤ | |||||
Тошкент ш. | 2,909 | 1 | Тошкент ш. | 2,893 | 1 |
Навоий | 2,226 | 2 | Навоий | 2,136 | 2 |
Тошкент | 1,263 | 3 | Тошкент | 1,187 | 3 |
Буxоро | 1,033 | 4 |
|
|
|
Яхши ривожланган (0,751≤ | |||||
Сирдарё | 0,914 | 5 | Буxоро | 0,992 | 4 |
Андижон | 0,755 | 6 | Сирдарё | 0,966 | 5 |
|
|
| Жиззаx | 0,771 | 6 |
Ўрта ривожланган(0,551≤ | |||||
Жиззаx | 0,747 | 7 | Андижон | 0,727 | 7 |
Xоразм | 0,641 | 8 | Xоразм | 0,630 | 8 |
Фарғона | 0,606 | 9 | Самарқанд | 0,609 | 9 |
Самарқанд | 0,605 | 10 | Фарғона | 0,575 | 10 |
Қашқадарё | 0,567 | 11 | Наманган | 0,561 | 11 |
Наманган | 0,567 | 12 | Қашқадарё | 0,560 | 12 |
Қорақалпоғистон Республикаси | 0,551 | 13 |
|
|
|
Нисбатан паст ривожланган (0,100≤ | |||||
Сурхондарё | 0,547 | 14 | Сурxондарё | 0,543 | 13 |
|
|
| Қорақалпоғистон Республикаси | 0,494 | 14 |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган (3).
Охирги йилларда ҳудудлараро ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тафовутлар пасайиши ЯҲМ (5,3 мартадан 5,1 мартагача), саноат
(36,3 мартадан 35,2 мартагача) қишлоқ хўжалигида (3,2 мартадан 3,1 гача), инвестициялар бўйича (5,1 мартадан 4,7 мартагача) кузатилди. Бу албатта ижобий натижадир. Аксинча, хизматлар соҳаси, чакана савдо ва экспорт бўйича ҳудудлараро тафовутлар ортди (2-жадвал).
2-жадвал
Ҳудудлараро ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича тафовутлар
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш | 2022 йил 1-ярим йиллик | 2023 йил 1-ярим йиллик | Ўзгаргариши (+, -) | ||||
Кўрсаткичи энг юқори ҳудуд | Кўрсаткичлари энг қуйи ҳудуд | Тафовут (марта) | Кўрсаткичи энг юқори ҳудуд | Кўрсаткичи энг қуйи ҳудуд | Тафовут (марта) | ||
| ЯҲМ | Навоий | Сурхондарё | 5,3 | Навоий | Наманган | 5,1 | -0,2 |
| Саноат | Навоий | Сурхондарё | 36,3 | Навоий | Сурxондарё | 35,2 | -1,1 |
Қишлоқ хўжалиги | Бухоро | Қорақалпоғистон Республикаси | 3,2 | Бухоро | Қорақалпоғистон Республикаси | 3,1 | -0,1 |
| Инвестициялар | Тошкент ш. | Хоразм | 5,1 | Тошкент ш. | Хоразм | 4,7 | -0,4 |
| Хизматлар | Тошкент ш. | Қашқадарё | 9,8 | Тошкент ш. | Сурxондарё | 11,4 | 1,6 |
| Савдо айланмаси | Тошкент ш. | Қорақалпоғистон Республикаси | 5,2 | Тошкент ш. | Қорақалпоғистон Республикаси | 5,4 | 0,2 |
| Экспорт | Тошкент ш. | Сурxондарё | 17,3 | Тошкент ш. | Сурxондарё | 27,6 | 10,3 |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган
Юқорида қайд этиб ўтилган таҳлиллардан келиб чиқиб “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлашда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ошириш ва улар орасидаги тафовутларни камайтириш талаб этилади.






Fikrlar