“Эркин Воҳидов ижодининг туркий халқлар маданиятидаги ўрни” мавзусидаги халқаро конференция
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
“Эркин Воҳидов ижодининг туркий халқлар маданиятидаги ўрни” мавзусидаги халқаро конференция
АХБОРОТ ХАТИ
2021 йил 24 декабрь куни соат 10.00 да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 502-сон қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 458-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Эркин Воҳидов ижодининг туркий халқлар маданиятидаги ўрни” мавзусида халқаро конференция (офлайн-онлайн) ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллигига бағишланади. Анжуманга мутахассислар, шунингдек, шу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган докторантлар, магистрантлар, мустақил тадқиқотчилар ва талабалар таклиф қилинади.
Анжуман Эркин Воҳидов ижодининг қуйидаги йўналишларини ўз ичига олади:
– Эркин Воҳидов ижодий фаолияти;
– Эркин Воҳидов бадиияти;
– Эркин Воҳидов ижоди хорижий тилларда;
– Эркин Воҳидов ва туркий халқлар маданияти;
– Эркин Воҳидов публицистикаси.
Конференцияда қатнашиш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи ва магистрларнинг исми-шарифи, маъруза мавзуси, иш (ўқиш) жойи, унвони, илмий даражаси ҳақида маълумотлар 2021 йилнинг 20 декабрига қадар қуйидаги манзилда қабул қилинади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 2-уй. www. nuu.uz / e-mail: rano-05@list.ru
Анжуман сўнгида Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган адабий кеча ва бадиий қисм ташкил этилади.
Мурожаат учун: +99893 5417954 (телеграм)
Fikrlar