0
754
PDF

"Ёш олимлар ва Учинчи Ренеcсанс: ютуқ, муаммо ва ечимлар. Илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари”

 

АХБОРОТ ХАТИ

“Fanvatalım.uz” халқаро илмий-методик, маънавий-маърифий журнали ташаббуси билан 2021 йил 12 – 15 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Озарбайжон Фанлар академияси, Хўжанд давлат университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, Жиззах давлат педагогика университети ва қатор олий таълим муассасалари ҳамкорлигида “Ёш олимлар ва Учинчи Ренеcсанс: ютуқ, муаммо ва ечимлар. Илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари” мавзусида халқаро онлайн илмий конференция ўтказилади.

Ёш олимларнинг изланишлари, эришаётган ютуқларини кўрсатиш, илмий фаолият жараёнида халқаро алоқалар ўрнатиш ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган илмий янгиликлар билан дунё ёш олимларини таништириш конференциядан кўзланган асосий мақсаддир. 

Анжуманда барча фан йўналишларини қамраб олиш режалаштирилган. Илмий-назарий анжуман қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб боради:

Физика-математика фанлари;

– Кимё фанлари;

Биология фанлари;

Геология-минералогия фанлари;

– Техника фанлари; 

– Қишлоқ хўжалиги фанлари; 

– Тарих фанлари;

– Иқтисодиёт фанлари; 

– Фалсафа фанлари; 

– Филология фанлари; 

– География фанлари; 

– Юридик фанлари; 

– Педагогика фанлари;

– Тиббиёт фанлари; 

– Фармацевтика фанлари; 

– Ветеринария фанлари;

– Санъатшунослик фанлари;

– Архитектура фанлари;

– Психология фанлари;

– Социология фанлари; 

– Сиёсий фанлар. 

Халқаро илмий конференция материаллари тўплам ҳолида ва шунинг баробарида “Fanvatalım.uz” халқаро илмий-методик, маънавий-маърифий журнали(илмий мақола сифати)да нашр этилиши режалаштирилган. Унда иштирок этишни истаганлар ўз илмий изланишлари натижасида тайёрлаган илмий мақола ва тезисларини юқорида кўрсатилган фан йўналишлари бўйича ўзбек, рус, инглиз тилларида тақдим этишлари мумкин. 

Мақола ва тезислар матни илмий, техник ва услубий жиҳатдан таҳрир қилинган ҳамда 5 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши лозим. Tезис ва мақолалар MS WORD матн редактори, Times New Roman шрифтида, А4 форматида, шрифт ҳажми - 14, тепадан 2.0 см, пастдан 2.0 см, чапдан 3.0 см, ўнгдан 1.5 см, оралиқ интервал -1.0, абзац бошидаги оралиқ - 1 см, энига форматлаш тарзида бўлиши лозим. Шунингдек, аннотация, калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилида, ҳаволалар ҳар бир саҳифанинг пастида намунадаги тартиб ҳамда кетма-кетликда шакллантирилиши керак. 

Матнда кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига муаллифнинг ўзи жавобгар. Мақолалар электрон шаклда, муаллифнинг исми, шарифи, иш жойи тўлиқ кўрсатилган ҳолда kfanvatalim@mail.ru, ёки (97) 470-51-91 рақамига телеграм орқали юборилади. 

Мақола юборувчилар https://t.me/fanvatalimuz телеграм гуруҳига уланишлари шарт (барча хабарлар шу гуруҳда бериб борилади). 

Мақола ва тезис илмий таҳрир кенгаши нашрга тавсия бергач, тўпламга киритилади ва у муаллифлар маблағи ҳисобидан чоп этилади. Бадал суммаси: 175 000 (бир юз етмиш беш минг) сўм тўлов амалга оширилади. Журнал учун алоҳида тўлов қилинмайди. Муаллифларга 1 дона конференция тўплами текин берилади. Тўплам таҳририятдан олиб кетилади. Мақола ва тезислар қабули 10 декабрда тўхтатилади.

Фан йўналишлари бўйича масъуллар илова қилинади. (1-илова)

 

0
0
0

Muallif haqida ma'lumot

ID: 1111111111

Tahriryat
  • Mamlakat O`zbekiston

  • Mutaxassislik Iqtisodiyot

  • Ilmiy daraja Fan doktori (DS)

  • Ilmiy unvon Ilmiy unvonsiz

Fikrlar

Fikrlar

Qiymatni tanlang
Kommentariy qoldirish administrator tomonidan bloklangan

Sharhlar faqat ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar tomonidan qo'shilishi mumkin. Kirish Yoki Roʻyxatdan oʻting

{{text}}

{{text}}

{{text}}

{{text}}