0
726
PDF

Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари

 

Ахборот хати

Жиззах вилоят “Истиқбол” Минтақавий тадқиқот маркази  ва Жиззах Давлат педагогика институти “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ҳамкорлигида 2021 йил 19 ноябрда “Жамият барқарорлигини таъминлашда   ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари” мавзусида  Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Анжуманда Республика олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходим-изланувчилар, бакалавриат  ва магистратура босқичлари талабалари, вилоят, шаҳар, туманлар давлат ва нодавлат ташкилотлари, маданият, маънавият, маърифат ва таълим-тарбия муассасалари, корхона ҳамда  муассасалар раҳбарлари ва ходимларининг ўз илмий мақолалари билан иштирок этиши назарда тутилган.

 

Илмий-амалий анжуманда ҳамда унинг мақолалар тўпламида  қуйидаги йўналишлардаги масалалар илмий таҳлили назарда тутилган:

- “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан  мақсад ва вазифалар

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан мақсад ва вазифалар

- Ёшларга оид давлат сиёсатини таъминлашда маънавий-маърифий, таълим, илм-фан, ёшлар ҳаёти, меҳнат ва бошқа ижтимоий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар

- Фуқаролик жамиятини барпо этишда маънавий-маърифий ишларни  юксалтиришнинг аҳамияти

- Маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий  ва ҳуқуқий омиллари ва бу борада инновацион ёндошувлар

- Ёшлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион омиллари

- Жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, сиёсий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва фуқаролик масъулиятини такомиллаштиришда  жамоатчилик таъсирини ошириш

- Ёшлар маънавиятини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни, аҳамияти ва фаоллигини таъминлаш

- Давлат ва жамоат, фуқаролик жамияти тузилмалари ўртасида жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни амалга ошириш масалалари таҳлили

- Ёшлар маънавиятини юксалтиришда барча босқичдаги таълим муассасаларининг ўрни 

- Ахборотлашган жамиятда ёшлар маънавий салоҳиятини ривожлантиришнинг инновацион омиллари 

Мақола материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Анжуман материаллари тўплам ҳолида чоп этилади. Анжуман ташкилий қўмитаси мақола материалларини саралаш ҳуқуқига эга. 

Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган материаллар чоп қилинмайди ҳамда муаллифга қайтарилмайди.

 

Анжуман материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

Анжуманда иштирок этиш учун мақола, тезис мантлари 3 бетдан кам бўлмаслиги, А-4 катталикдаги қоғозда, 14 ўлчамли катталикда, 1,5 интервалда, юқоридан, пастдан, чапдан, ўнгдан, 2,5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши лозим.

Манбаларга сноскалар кўрсатилиши лозим. Сноскалар библиографик тўлиқ ҳолда келтирилиши лозим (фамилия, номи, нашр жойи, нашриёт, бетлари). Муаллифлар файлни қисқа ҳолда ўзларининг иш жойи ва исми шарифлари билан номлашлари лозим.

Конференцияда иштирок этиш шартлари:

Конференцияда иштирок этиш учун мақола матни юқоридаги талабларга мувофиқ тайёрланиб, saitkоsimov71@mail.ru электрон манзили ва қуйидаги телеграммлар орқали юборилишини сўраймиз. Мақолаларда келтирилган маълумотларнинг аниқлиги ва баъзи хатолари учун муаллифлар жавобгардирлар. 

Мақола учун бадал тўлови ҳар саҳифаси учун 15000 (ўн беш минг) сўмни ташкил этади. 

Манзил: Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси, 70-уй. Телефон ва телеграмм рақамлари: Ҳайъат раиси: Саитқосимов Акбар 72 2261669 (иш), 97 4376766 (қўл тел-н ва телеграмм), раис ўринбосари Алибеков Даврон 93 3038409 (қўл тел), 91 5687540 (телеграмм), ҳайъат котиби Хобеков Мингжигит тел. телег. 93 3005132. 

1
0
0

Muallif haqida ma'lumot

ID: 1111111111

Tahriryat
  • Mamlakat O`zbekiston

  • Mutaxassislik Iqtisodiyot

  • Ilmiy daraja Fan doktori (DS)

  • Ilmiy unvon Ilmiy unvonsiz

Fikrlar

Fikrlar

Qiymatni tanlang
Kommentariy qoldirish administrator tomonidan bloklangan

Sharhlar faqat ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar tomonidan qo'shilishi mumkin. Kirish Yoki Roʻyxatdan oʻting

{{text}}

{{text}}

{{text}}

{{text}}