0
1 357
PDF

ВОПРОСЫ ОБЩЕСТВЕННОГО МНЕНИЯ И ОБЩЕСТВЕННОГО КОНТРОЛЯ В ФОРМИРОВАНИИ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА

Аннотация

В статье анализируются вопросы общественного мнения и общественного контроля в демократизации общества, отражение общественного контроля в публичной информационной политике. Анализируются реформаторская политика государства, последовательное создание условий в общественной жизни, чтобы граждане могли защищать свои права и свободы, равенство перед законом, свободу слова. Кроме того, демократизация, общественное мнение и общественный контроль в Узбекистане анализируются по трем этапам - становление, развитие и новые этапы.

Ключевые слова

демократизация, суверенитет, конституция, многопартийность, парламентаризм, модернизация, гражданское общество, верховенство закона, ННО, СМИ, общественный контроль, общественное мнение.

Автор

Маматов Ғанишер Сапиевич, Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети катта ўқитувчиси

Ўзбекистонда демократлаштириш, ижтимоий фикр ва жамоатчилик назоратини уч – шаклланиш, ривожланиш ва янги босқич даврлари мисолида кўрамиз. Зеро, илмий таҳлил, халқаро эътироф ва аҳоли сиёсий онги даражасини белгилайдиган социологик сўровномалар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, демократия ва жамоатчилик назорати Ўзбекистон Биринчи Президент Ислом Каримов даврида шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ўтаган бўлса, Президент Шавкат Мирзиёев даврида янги босқичга қадам қўйди. Яна шуни айтиш керакки, бу жараён изчилликда давом этмоқда (масалан, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси мамлакат Биринчи Президент даврида парламент муҳокамасига қўйилган бўлса, пухта ҳолатга келтирилгач, жамоатчилик муҳокамасидан ўтгандан кейин Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги даврида қабул қилинди). Мақолада мазкур қисмида ана шу тадрижий омилларни таҳлил қилган ҳолда, “Ўзбек модели”нинг устувор томонлари ва Ҳаракатлар стратегиясида янгича кўриниш олган ислоҳотларнинг тадрижийлигини кўрсатиб ўтамиз.

Ўтиш даврида фуқаролар тинчлигини таъминлаш ва баҳамжиҳатликка эришиш қисқа муддатли сиёсий вазифалар сифатидақад ростлаган бўлса, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш – стратегик мақсад қилиб белгиланди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, давлатнинг ислоҳотчилик сиёсати фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила олишлари, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, жамиятдаги аҳволидан қатъи назар, қонун олдида ҳамма тенглигини намоён қилишлари, давлатни бошқаришда иштирок этишлари, ўз фикрини эркин ифодалай олишлари учун шароитлар яратиш ишларига қаратилди. Шу тариқа мамлакатда демократия учун сиёсий асос яратилабошланди – ҳокимиятвази фаларини тақсимлаб олиш тамойили қарор топди, қонун устуворлиги ўрнатилди, қабул қилинажак қонунларни умумхалқ муҳокамасидан ўтказиш тажрибалари амалга оширилди, кўппартиявийлик, янгича демократик сайлов тизими шаклланди.

Ислоҳотларнинг кейинги – ҳозирги даврга назар ташлаймиз. Тўғри, бу давр ҳақида ҳали илмий жиҳатдан тўлиқ хулоса қилишнинг имкони ва асоси етарли эмас. Чунки ҳозир кечаётган янги ислоҳотлар жараёни айни қизғин паллада, улар тугал якунига етказилиши учун эса вақт керак. Булар хусусидаШавкат Мирзиёев Президент этиб сайланган 2016 йилдан бери ўтган йиллар мобайнида амалга оширилган ҳаётбахш ислоҳотларнинг илк нишоналари самараси ҳақида фикрлар билдириш лозим бўлади.

Аввало шуни таъкидлаш керакки, Президент Шавкат Мирзиёев ҳали мамлакат президенти этиб сайланмаган пайтидаёқ, давлат бошқарувида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида мутлақо янги тизимни таклиф этган эди. Бу – Бош вазир виртуал қабулхонасидир. Кейинчалик “Президент виртуал қабулхонаси” номини олган ва тизимли равишда “Халқ қабулхоналари”га айлантирилган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш механизми шакллантирилди. Шу боис, бу галдаги фикрларимизни Олий Мажлис, сиёсий партиялар, фуқорларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа НТТлар, хусусан, жамоатчилик назорати институтларининг субъектлари фаолиятида бошланган янгидан-янги ўзгаришларга қаратамиз. Таъкидлаш лозим бўлган яна бир жиҳати шундаки, авваллари истеъмолда урф бўлган “Ижтимоий фикр” тушунчаси Президент Шавкат Мирзиёев даврида виртуаллик касб этиб, “Менинг фикрим”[1] платформасига айланди.

Эътибор қаратилса, даврийлик нуқтаи назаридан кўпроқ 2010 йилларгача бўлган муддатда амалга оширилган ишлар аҳамиятли. Яъни, тизимнинг буткул устқурмаси шаклланиши даври. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, соҳага оид ривожланиш тенденцияси айни жараёнларда тадрижий кечгани баробарида камчиликдан ҳам холи бўлмади. Хусусан, янги босқич тўлалигича аввалги давр ютуқларини кўрсатгани ҳолда, камчиликларини ҳам кўрсатиб кетмоқдаки, бунга қуйида тўхталибўтишга ҳаракат қиламиз.

Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, 2017 йил 12 июлдаги ПрезидентШавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологикҳаракати вакиллари билан учрашуви мамлакатни янада демократлаштириш борасидаянги қутбни очиб берди. Унда, парламент, сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгашларноиблари фаолиятига танқидийкўз билан қараш баробарида келгусидақилиниши лозим бўлган режалар белгилаб олинди. Жумладан, давлат раҳбари: “Демократия қаердан бошланади – парламентдан бошланади. “Парламент – демократия мактаби”, деймиз. Шундайэкан, миллий парламентимиз ҳақиқий демократия мактабигаайланиши керак. Бу борада сиз, ҳурматли депутатва сенаторлар барчаганамуна бўлишингиз зарур. Чинакам баҳс-мунозара, принципиал тортишувлар аввало шу ерда – парламентминбарида бўлиши керак. Шундагина ҳар бир сиёсий партия, парламентдаги ҳар бир партия фракциясининг ҳақиқий қиёфаси ва позицияси аниқ намоён бўлади”[2], дея уқтиради. Шунингдек,Президент сиёсий партияларҳақида “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”, дея таъкидлабўтади[3]. Яна бир эътиборгамолик жиҳат, йиғилишдаЎзбекистон тарихида илк бор депутатлар ижтимоий тармоқларда ўз расмий саҳифаларини юритиши тўғрисида айтиб ўтилди. Бундан ташқари, депутатва сенаторлар ҳудудларга чиқиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Таъкидлаш ўринлики, бу тарихий учрашувга қадар жамиятни модернизациялаш, хусусан, парламент назорати, жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари борасида ҳам бир қатор муҳим ҳуқуқий 

ҳужжатларқабул қилинди.

Булар сирасига “Маҳаллаинститутини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонлари ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”, “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишдамаҳаллий ижро ҳокимиятива иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорларини[4] келтиришмумкин.

Жамиятда жамоатчилик назорати субъектларининг ҳуқуқий асосларини янги даражага кўтариш ҳақида гап кетар экан, шубҳасиз, 2018 йил 4 майда қабул қилинган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқароликжамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги[5] Президент Фармони алоҳида аҳамиятга эга. Чунки шу пайтга қадар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишгақаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилган бўлса-да, кенг кўламли ислоҳотларда, фуқароларнинг сиёсий маданиятива ҳуқуқий онгиниошириш, уларнинг маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларини қондиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишигатўсқинлик қилаётган қатортизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд эди.

Маълумот учун, бугунгикунда фаолият кўрсатаётган 9 200 дан зиёд нодавлатнотижорат ташкилоти[6] жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда.

Шу ўринда тадқиқотимиз давомида “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқароликжамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига алоҳида тўхталишимиз боисини изоҳлашга эҳтиёж туғилади. Бизнингча, айнан мазкур ҳуқуқий ҳужжат орқали жамоатчилик назорати субъектлари фаолиятида катта ўзгариш юз бера бошлади.

Янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тизим модернизацияга юз тутди; ҳаракатланишда тартибсиз тартиб шаклига барҳам берилди. Булар бўйича таҳлилий ўрганишларимиз натижаси қуйидагилардан иборат:

  1. Мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятиниривожлантириш бўйича маслаҳаткенгаши ташкил этилди.
  2. Давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун самарали майдон яратиш устида саъй-ҳаракатлар амалга оширила бошланди.
  3. Ҳозирда давлат дастурлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда нодавлат нотижоратташкилотларини жалб қилишга алоҳида урғу берилмоқда.
  4. Жамиятни модернизация қилишдафаол иштирок этаётганнодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан рағбатлантиришнинг янги кўринишлари таклифэтилмоқда;
  5. Соҳага оид бюрократик тўсиқларни тўла бартараф этиш борасида амалий қадамлар ташланди.
  6. Илмий ва экспертлар гуруҳлари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш юзасидан ташаббус кўрсатиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли равишда ўрганиш, умумлаштиришва таҳлил қилиш механизми фаолият бошлади.
  7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида давлат мулки объектлари негизида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш амалиётийўлга қўйилди.
  8. Илк маротаба “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун”кўкрак нишони таъсис этилди.
  9. Ҳудудлардаги тарғибот тадбирларида бир вақтнинг ўзида ўзига хос учлик – “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида” ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ташвиқот нуқтаи назаридан бир йўналишда мувофиқлаштирила бошланди.

Юқорида келтириб ўтилган асослардан маълум бўлмоқдаки, фуқаролик жамияти институтларига кенг имтиёз ва преференциялар берилди. Бироқ, дунё тажрибасидан маълумки, жамиятда жамоатчилик назоратининг энг таъсирчан шакли бу – коррупцияга қарши курашишдир.

Бир жиҳатни айтиш керакки, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ҳам янги даврга тўғри келди[7]. Эътиборли томони, қонунга мувофиқ фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги иштирокига кенг ўрин ажратилди. Яъни, бу субъектлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш билан биргаликда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда ҳам фаол иштирок этади. Бундан ташқари, қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, ОАВ коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш,коррупцияга нисбатан муросасизмуносабатни шакллантиришга қаратилган тадбирларни ёритиш ишларидаиштирок этади[8].

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши жамоатчилик институтининг кенгайиши билан биргаликда амалгаоширилиши керак. Зеро, айнан шундай ижтимоий жараёндавлат органларининг назорат фаолиятини бошқасига алмашмаган ҳолда давлат сиёсатини юритишда беқиёсёрдам беришга қодир. Сиёсий ва ҳуқуқийтизим миқёсида оқилонава бир мақсадга йўналтирилган ҳолда қўлланиладиган жамоатчилик назорати фуқаролар билан давлат ўртасидаги муаммоларни қонун йўли билан, яъни керакли таъсир ўтказиш йўллари ва ўзаро масъулият билан ҳал қилиши керак. Бундай назорат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган халқ ҳокимияти принципини амалга оширишнинг муҳимшартларидан бўлиб қолади. Ёдда тутмоқ лозимки, жамоатчилик назорати йўқ бўлса, у ерда ҳеч қачон халқ ҳокимиятчилиги ҳам бўлмайди. Бундай назорат тури айрим ҳоллардамустақил равишда, айрим ҳолларда эса қўшимча восита сифатида давлат миқёсидаги назорат фаолиятини оптималлаштиришнинг асосий шарти сифатида хизмат қилади.

Бугун жамиятда сиёсийислоҳот аввалбошданоқ ҳуқуқийметодлар асосида амалга оширилиб келинмоқда, шунинг баробарида, янги нормативлар тизими (янги меъёрий тизим) яратилибгина қолмай, жамоатчиликнинг ҳам ҳуқуқий онги ва психологияси шакллантирилмоқда. Шубҳасиз, сиёсий қайта шаклланиш(трансформация) методлари ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мос ва мувофиқ келар экан, ана шунинг ўзи янги сиёсий тизимнинг шаклланиши натижаларида, хусусан, унинг сифат жиҳатдан тавсифларида ҳам ўз аксини топади.

Зотан, жамиятни демократлаштириш шароитида ижтимоий фикр ва жамоатчилик назорати мураккаб тарихий ўзгаришларга учраши баробарида замон талабларини ўзида жо этадиган янги механизм – эврилиш даврини ҳам бошдан кечирди ва кечирмоқда.

 


 


[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдагиПФ–5308-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат дастурининг 34-бандига асосан “Mening fikrim” махсус веб-портали ташкил этилган. 

[2] Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишикерак. “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси.2017 йил 13 июль. 2-саҳифа. 

[3] Ўша жойда. 

[4] Бу ҳақда батафсилроқ қаранг: www.lex.uz.  

[5]Қаранг: Электрон манба: http://uza.uz/oz/documents/mamlakatni-demokratik-yangilash- zharayenida-fu-arolik-zhamiya-04-05-2018.

[6] Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майда “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини туб- дан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сон Фармони. Манба: https: //lex.uz/ docs/3721649. 

[7] «Халқ сўзи» газетаси., 2017 йил 4 январь 2 (6696)-сон. 

[8] Қаранг: Электрон манба: http://lex.uz/docs/3088008.  

 

 

 

 

 

 

1
0
1

Информация об авторе

ID: 1111111111

Tahriryat
  • Страна Узбекистан

  • Специальность Iqtisodiyot

  • Учёная степень Fan doktori (DS)

  • Научное звание Ilmiy unvonsiz

Комментарии

Комментарии

Выберете значение
Комментарии заблокированы администратором

Комментарии могут добавлять только авторизованные пользователи. Войдите Или Зарегистрируйтесь