0
1 141
PDF

ОРГАНИЗАЦИОННО-СТРУКТУРНАЯ МОДЕЛЬ ФОРМИРОВАНИЯ ИНФОРМАЦИОННОЙ КУЛЬТУРЫ БУДУЩИХ ПЕДАГОГОВ

Аннотация

Аннотация: В данной статье мы рассмотрим вопрос моделирования процесса формирования информационной культуры будущих учителей начальных классов. Данная статья может быть использована теми, кто занимается модернизацией подготовки будущих специалистов.

Ключевые слова

Ключевые слова: будущий учитель; культурная информация; формирование; организационная - неструктурированная; модель; генерация информации; ассимиляция; получение информации; знания, навыки, умения; компьютерное обучение; технологический подход; Ресурсы; сравнение результатов; результат.

БЎЛAЖAК ЎҚИТУВЧИЛAРНИНГ AХБОРОТ МAДAНИЯИТИНИ ШAКЛЛAНТИРИШНИНГ ТAШКИЛИЙ – ТУЗИЛМAВИЙ МОДЕЛИ

 

Х.A.ТЎРAҚУЛОВ – Педагогик таълим халқаро фанлар академияси академиги,

тех. фан. доктори, профессор. ЖДПИ.

И.Ҳ.РAҲМОНОВ – магистр, ЖДПИ.

 

Маълумки, ҳар бир инсон ҳозирги ахборотлашган жамиятда яшаш учун мазкур даврнинг талабларига жавоб бера оладиган бўлиши керак, чунки замонавий илм-фан ривожи ҳам тадқиқотчидан давр талабидаги ишланмаларни яратишни талаб этмоқда. Булар ахборотлашган жамиятга кириб бориб, унда фаол фаолият кўрсатишга бўлган муҳим асослардир.

Илмий тадқиқот жараёнида керак бўладиган маълумотларни истеъмолда фойдаланиш учун ахборотга айлантирилиши илмий фаолиятга янги сифат босқичини яратишда муҳим асос бўлади. Шу сабабли тадқиқот жараёнига янги муҳим вазифалар қўшилади, яъни тадқоқотчининг ўзига нисбатан чекланган (шуғулланадиган) соҳаси бўйича ҳам барча адабиётларни кузатиб туриши лозим бўлади. Буларнинг барчаси тадқиқотчининг ахборот олиш маданиятига боғлиқ бўлади.

Мазкур мақолада ҳам айнан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот олиш маданияти негизида уларнинг ахборот маданиятини шкллантириш жараёнини моделлаштириш масаласи қаралади.

Илмий тадқиқот ишини олиб боришда, яъни бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантиришда мавзунинг долзарблигини асослаш, тадқиқот мақсад ва вазифаларини белгилаш тадқиқот стратегиясини асослаб олиш кабилар амалга оширилади ва улар асосида тадқиқот объекти бўйича йиғилган ахборотларнинг аҳамияти      ҳам аниқланиб олинади.

Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз натижаларнинг кўрсатишича, агарда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантириш муоммоси жараённинг маълум қисмлари бўйича ахборот даражасини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда олиб борилаётган тадқиқот ишидан олинадиган ахборотларнинг ҳақиқатдан ҳам қаралаётган муоммо ечими учун аҳамияти пастлигини кўрсатиб ўтиш керак бўлади ёки ушбу ҳолатларда жараёнларни моделлаштириш ёки алгоритмлаш методларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Шунингдек, бу йўналишдаги тадқиқотларда асосий кўрсаткичларни қисқартириш (ихчамлаштириш)лар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу билимларни умумлаштириш ёки ахборотларнинг бир-бири билан алоқадорлик қонуниятларини ўрнатиш имконини беради ва улар орқали ўрнатилган қонуният бўйича тадқиқот объектига оид бир нечта кўрсаткичларни топиш мумкин бўлади [1-5].

Бу қайд этилганлардан кўринадики, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантириш жараёни жамиятни ахборотлаштиришга бўлган талаблар асосида амалга оширилиши керак экан. Ушбу ҳолатнинг аҳамиятли томони шундаки, бу бўйича ахборотлаштирилган таълим ҳам жамият тараққиёти билан мос равишдаги янгича ёндашувларни ижод қилишни ўз зиммасига олади ва бу борада мунтазам равишда фаолият кўрсатилиб борилаверади. Бу борада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ҳам инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш мумкин бўлади ва бу соҳада энг аҳамиятли томон шундаки, бунда бўлажак ўқитувчиларни мос равишдаги ижодкорликка ҳам тайёрлаш олиб борилади. Булар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларидаги янгиликни сезиш қобилятини шакллантиришга дидактик асос бўлиб, унга бериладиган кучли эътибор бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантиришни ҳам таъминлай олади. Шу сабабли ҳам ҳозирда замонавий бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув-методик, ташкилий-педагогик, ахборотли-инструментал (ускунавий), дастурий-методик, ўқув-дастурий-дидактик таъминотларини тайёрлаш жараёнларини ахборотлаштириш савияси юқори бўлганлиги учун ҳам бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлигини таъминлаш ва уни такомиллаштиришга асосланган тадқиқот ишлари бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдаги ўта долзарб муоммолардан биридир.

Маълумки, мукаммал илмий-методик таъминот ва ахборот технологияларга асосланиб танланган ахборотлаштирилган (инновацион, модернизацияланган) таълим берувчининг касбий-амалий фаолияти самарадорлигини, таълим олувчининг шахсий ривожланиши ва таълим соҳаси (йўналиши)нинг таълимий интеллектуал салоҳиятини сезиларли даражада оширади. Булардан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган ахборот воситалари ва технологиялари уларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга ижобий таъсир қилади, деган хулоса келиб чиқади.

Демак, замонавий таълимни ва унга асосланган ҳолдаги бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашни тўлиқ ахборот воситалар ва технологиялари (тизимлари) асосида олиб бориш кераклигини ҳозирги давр талаб этмоқда.

Юқорида қайд этилган хулосавий фикрларга асосланиб айтиш мумкинки, замонавий таълим (ахборотлаштирилган таълим) жараёни ва унга асосланган ҳолдаги бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантириш жараёни кенг қамровли, кўп қиррали, мураккаб ва ижодий ташкилий-педагогик фаолият бўлиб, унинг ёрдамида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг истиқболли ва инновацион методологиясини яратиш мумкин бўлади. Бу эса бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантириш муоммосини ҳал қилишда ўта муҳим фундаментал асослардан биридир. Шу маънода бу қайд этилган жараённинг мазмун-моҳиятига эътибор берадиган бўлсак, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантириш муоммосининг ўзи ҳам мураккаб динамик тизимни ташкил этади, яъни қаралаётган муоммони ҳал қилишга тизимий ёндашув тадқиқот методидан фойдаланиш талаб этилади.

Қайд этилган тизимлар орасида динамик тизим таълим жараёнида ва бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашларда кенг фойдаланилади. Бунга сабаб таълим жараёни ҳам, бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни ҳам ўзаро узвий боғланган турли кўрсаткичлар (тизим элементлари) ва турли кўсаткичлар гуруҳи (қисмтизимлар) динамик характердаги ташкилий-тузилмадан иборатлигидир. Бундай тузилмаларни илмий-методик жиҳатдан тадқиқот этиш ва улардан қаралаётган муоммоларни ҳал этишда фойдаланиш кўпгина махсус муоммоларни ҳал қилишга мустаҳкам дидактик асос бўла олади. Шунингдек, бундай тизимлар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг истиқболли вариантларини яратишда ва уларнинг замон талабига жавоб берадиган вариантлар мониторингини ишлаб чиқаришда ҳар доим керак бўлади. Шу сабабли уларни ташкилий-тузилмавий жиҳатдан тадқиқ қилиш (моделлаштириш) қаралаётган муоммо бўйича режалаштирилган натижага эришиш ҳам кафолатлашга имконият яратади.

Умуман олганда моделлаш тадқиқот усули орқали қаралаётган объектни (муоммонинг қўйилишини) аниқ тарифлашни назарда тутади ва у орқали бирор жараён (таълим, бўлажак мутахассисларни касбга тайёрлаш ва шу кабилар) ҳақидаги эмперик ҳамда интеллектуал тасаввурлар аниқ шакллантирилади ҳамда улар асосида қаралаётган жараёнларнинг кечишини одиндан айтиб берилади. Бу билан моделларнинг қўлланилиш чегарасини текшириш ва аниқлаш имконияти ҳам яратилади. Шунингдек, моделлаш методининг яна бир аҳамиятли томони шундаки, унинг ёрдамида жараёнлар кечишининг ахборотли бошқарув тизимини ҳам яратиш мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар: Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот маданиятини шакллантиришнинг долзарблиги ва уларнинг асосий йўналишлари; таълим жараёни ва бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини динамик тизим сифатида ифодаланишлари; динамик тизимлар ташкилий-тузилмавий кўринишларнинг илмий-методик жиҳатдан асосланишлари ва уларни моделлаштиришнинг имкониятлари (афзалликлари)га асосланиб қайд этиш мумкинки, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот маданиятини шкллантиришни ташкилий-тузилмавий моделъ ёрдамида амалга ошириш мумкин. Булар бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот маданиятини шакллантириш муоммосини 1- расмда кўрсатилганидек ташкилий–тузилмавий модел ёрдамида амалга ошириш мумкинлигини кўрсатади. Ушбу ёндашув қўйилган муоммони ҳал қилишда тизимий ёндашув тадқиқот методидан фойдаланишга тўлиқ имконият яратади ва у орқали олиб бориладиган тадқиқот ишида режалаштирилган мақсадга эришиш ҳам кафолатланади. Бу эса муоммо ҳал бўлишининг оптимал вариантларидан бири ҳамдир (1. – расмга қаранг).

                                                                                                        

 

Олиб борилган тадқиқотимиз давомида ишонч ҳосил қилдикки, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот маданиятини шакллантириш жараёни тўлиқ ва мукаммал ижодий ёндашувни талаб қилар экан ва унинг ёрдамида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини инновацион ривожланган, ахборот маданиятли етук кадр қилиб тайёрлаш мумкин экан. Бу эса нафақ бўлажак ўқитувчиларга қўйилган ДТС талабини, балки жаҳон таълими талабини бажара оладиган етук кадрлар тайёрлашнинг методологик асослари демакдир. Шунинг учун ҳам мазкур моделлаштириш методидан бошқа йўналишдаги мутахассисларни тайёрлашда ҳам бемалол фойдаланиш мумкин.

 

ФОЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР РЎЙҲAТИ

1. Раҳмонов И.Ҳ., Эгашев Ж.М. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шакллантириш босқичлари// Фан ва таълим мазмунини такомиллаштиришда хорижий тажрибалардан фойдаланиш: муаммо ва ечимлар: Республика илмий-амалий онлаин конференсияси материаллари. – Жиззах, 2021. – Б. 99-102.

2. Раҳмонов И.Ҳ., Холбўтаева В.О. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот маданиятини шаклланганлигини аниқлаш// Бошланғич таълимнинг замонавий тендесиялари: таълим ва тарбия интеграцияси: Халқаро илмий-амалий коференсияси материаллари. – Жиззах, 2021. Б. 241-244.

3. Тўрақулов Х.A., Раҳмонов И.Ҳ. Таълимни ахборотлаштириш бўлажак мутахассисларни интеллектуал фаолиятга тайёрлашнинг дидактик асоси сифатида//Компетенсиявий ёндашувли таълим тизимини ташкил этиш усуллари: Халқаро илмий-амалий конференсияси материаллари. – Жиззах, 2021. – Б. 232-236. 

4. Тўрақулов Х.A., Хасанбоев Ж., Aлқаров И.Ж., Тўрақулов Х.A. Илмий тадқиқот асослари. Ўқув қўлланма. – Т.: “Фан ва технология”, 2011, 484 б.

5. Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х.A., Ҳайдаров М., Ҳасанбева О., Усмонов Н.У. Педагогикадан изоҳли луғат. – Т.: “Фан ва технология”, 2009, 672 б.

 

0
0
0

Информация об авторе

ID: 5056674984

Rahmonov Ilhom
  • Страна Узбекистан

  • Специальность Pedagogika

  • Учёная степень Ilmiy darajasiz

  • Научное звание Ilmiy unvonsiz

Комментарии

Комментарии

Выберете значение
Комментарии заблокированы администратором

Комментарии могут добавлять только авторизованные пользователи. Войдите Или Зарегистрируйтесь