Основные инструменты для создания нового поколения электронных учебных пособий для системы образования в области искусства и культуры и общие требования к их созданию
Аннотация
В данной статье представлена информация об истории электронного обучения нового поколения, основных принципах, категориях, типах, свойствах, характеристиках, отличиях от печатного учебника, общих требованиях к подготовке нового поколения электронного обучения.
Ключевые слова
электронные учебники нового поколения, система непрерывного образования, электронные публикации, опытный преподаватель, обучение, командное использование, индивидуальное использование.
Автор
Г. Самигова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти катта ўқитувчиси
Интелектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш ҳамда рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишни талаб килмоқда. Мафкуравий ҳамда мазмун ва моҳияти жиҳатдан эскирган, тўлиқ анъанавий (босма) усулда нашр этилаётган дарсликларнинг маълум қисми янги таълим тизимининг талаб ва эҳтиёжларига жавоб бера олмай қолди.
Шу мақсадда Кадрлар тайёрлаш миллий модели талабларига мувофиқ ҳамда янги Давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган «Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларини янги авлодини яратиш концепцияси»нинг асосий вазифаси қилиб ўқув адабиётларининг яратиш учун илмий - ғоявий, услубий - дидактик, психологик - педагогик, санитария - гигиеник талабларни ишлаб чиқиш, электрон қўлланмалардан тўғри ва рационал фойдаланиш мақсадида уларнинг мавжуд шакллари ва турларига аниқ таърифлар бериш ҳамда мамлакатимиз миқёсида замонавий электрон қўлланмалар тайёрлаш бўйича стратегик масалалар кўламини аниқлаш белигиланган[1].
Шулардан келиб чиқиб, электрон адабиётлар яратиш ҳозирги замон талабларидан бирига айланди. Электрон қўлланмалар дидактиканинг асосий тамойилларини ишончли ва юқори даражада жорий қилиш имконини берувчи, самарали ўқитиш воситаси ҳисобланади. Электрон қўлланмаларни яратишда электрон технологияларга таянган ҳолда, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: анимация, кўп даражали ва кўп вариантли топшириқлар, гиперматнлар ва ҳоказо. Булар фойдаланувчиларнинг турли доиралари учун электрон қўлланмалар мазмуний қисмининг адаптивлигини таъминлайди. Электрон қўлланмаларни яратишда асосий тамойилларга амал қилиш, уларга қўйиладиган дидактик, техник-технологик, эргономик, эстетик ва талабларга риоя қилиш тавсия этилади.
Электрон ўқув қўлланма (электрон китоблар) - бу қоғозсиз, муқовасиз ва елимсиз бўлган китоб туридир. Уларни қўлда ушлаб бўлмайди, шу сабабдан китоб жавонларида чанг босиб ётганини ҳам, варақлари сарғайиб, яроқсиз ҳолга келиб қолишини ҳам кўрмайсиз. Уларни ўтда куйдириб, сувга чўктириб бўлмайди. Бу китобларни ишлаб чиқариш учун ўрмонларни қирқишнинг, бир жойдан бошқа жойга кўчириш учун транспорт ҳаражатларининг ҳожати йўқ. Бу китобларни ўқиш учун маълум электрон воситаларгина керак бўлади. Улар қуйидагилардан иборат: компьютерлар, смартфонлар ёки электрон китобларни ўқиш учун ишлаб чиқариладиган махсус ридерлардир[2].
Таълимни ислоҳ қилиш шундай электрон дарслик яратишни талаб қиладики, уларнинг мавжуд бўлиши ўқувчи-талабалар ва ўқитувчилар учун, аудитория ва уй шароитида бир хил бўлган компьютерли муҳитни таъминлашни тақазо этади. Ҳозирги даврда айрим фанлардан замон талабига мос дарсликларнинг етарли эмаслиги бугунги куннинг устувор вазифаларидан бирига айланмоқда.
Барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини юқори савияда ташкил қилиш учун давлат таълим стандартлари ҳамда халқаро таълим стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган ўқув адабиётлари билан таъминлаш масаласи долзарб муаммо ҳисобланади.
Бугунги кунда ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилган ўқув ҳамда электрон ўқув адабиётларнинг таҳлили ўз ечимини кутаётган масалалардан бирига айланмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, электрон қўлланмаларнинг фарқли хусусиятлари ва афзалликлари мамлакатимиз таълим муассасаларига кириб келаётган замонавий компьютерлар асосида таълим муассасаларини ахборотлаштиришга интилиш жараёни таълимда электрон қўлланмалар учун янги имкониятлар очиб бермоқда[3].
Классик тушунчада дарслик бу талабалар учун китоб бўлиб, унда билимларнинг маълум соҳасидаги ўқув материали фан ва маданиятнинг замонавий ютуқлари даражасида тизимли баён қилинади. Демак, электрон қўлланма ҳам, босма дарслик ҳам умумий белгиларга эга ва айнан:
- ўқув материали билимларнинг маълум соҳаси бўйича баён қилинади;
- ўқув материали фан, техника, технология ва маданиятнинг замонавий ютуқлари даражасида ёритилади;
- ўқув материали дарсликларда тизимли баён қилинади, яъни дарсликнинг бутунлигини таъминлайдиган, маъноли муносабат ва алоқали, кўплаб элементлардан ташкил топган бутун тугалланган асарни ўзида тасвирлайди.
Босма дарсликлар мавжудлиги туфайли баъзи ўқитувчилар электрон қўлланма атамасини ишлатишни хуш кўрмайдилар деган фикрлар ҳам бор. Бу муаллифлар «Электрон нашр» атамасини тавсия қиладилар. Лекин «нашриёт» сўзи босма маҳсулотни ишлаб чиқариш назарда тутади. Маълум тушунчаларни ўз ичига оладиган янги атамаларни ишлатиш давр тақозосидир. Ҳаёт ўзгариши билан бирга технологиялар ҳам ўзгаради. Барча ўзгаришларга тушуниш билан ёндашиш керак[4].
Электрон қўлланманинг босма дарсликдан фарқли белгилари бизнинг назаримизда ҳар бир босма дарслик ўқувчи-талабаларни тайёрлашнинг маълум бошланғич даражасига мўлжалланган ва ўқитишнинг якуний даражасини тавсифлайди[5].
Кўплаб умумтаълим фанлари бўйича одатдаги (таянч), мураккаблиги юқори, маҳсус ва бошқа фанлар дарсликлари мавжуд. Аниқ бир ўқув фани бўйича электрон қўлланма мураккабликнинг бир неча даражасидаги материални ўз таркибида сақлаши мумкин. Бунда улар ҳар бир даража учун интерфаол усулларда билимларни текшириш учун кўп вариантли топшириқларни ўз таркибига сақлаган бўлади.
Электрон қўлланмада кўргазмалилик босма дарсликдагидан кўра юқорироқ. Электрон қўлланмаларда кўргазмалилик, уларни яратишда анимациялар, товуш кузатишлар, гипержўнатишлар, видеолавхалар ва бошқалар каби мултимедияли технологиялардан фойдаланиш билан ҳам таъминланади[6].
Электрон қўлланма синов топшириқлари ва тестларининг кўп вариантлилиги, кўп даражалилиги ва хилма-хиллигини таъминлайди. Электрон қўлланма барча топшириқ ва тестларни интерфаол ва таълим берувчига тартибли берилишга имконият яратади. Ноаниқ жавоб пайтида тушунтиришлар ва изоҳлар орқали аниқ жавоб беришга эришиш мумкин[7].
Электрон қўлланмани яратиш ва тарқатишда босмахона ишлари бажарилмайди. Электрон қўлланмалар ўзининг тузилиши бўйича очиқ тизим бўлиб ҳисобланади. Уларни ишлатиш жараёнида тўлдириш, такомиллаштириш мумкин.
Электрон қўлланманинг таълим олувчилар билан яқинлашуви босма кўринишдаги дарсликлардан кўра юқорирок. Электрон қўлланмага талаб ошганда унинг ададини осонгина ошириш мумкин, тармоқ бўйича жўнатиш мумкин[8].
Фойдаланишда ва ишлаб чиқиш мақсадларига боғлиқ равишда кўп функциялилигини таъминлаш учун электрон қўлланмалар турли хилдаги тузилмаларга эга бўлиши мумкин. Масалан, дарсларда фойдаланиш учун аниқ бир фан бўйича ўқув дастурига мос келадиган электрон қўлланмани яратиш ва ўқув материаллини мавжуд мавзувий режалаштириш асосида бериш мумкин. Электрон қўлланмаларни мавзувий режалаштиришга боғламасдан, балки шунчаки конкрет таълим босқичи бўйича ўқув режасига риоя қилиб ишлаб чиқиш мумкин.
Электрон қўлланма таълим жараёнига одатдаги дарсликдан ўзгача, инсон мияси имкониятларини, хусусан, эшитиш ва эмоционал хотирасини жалб қилиб, шунингдек компьютер самарадорлигидан фойдаланиб тушунишни, мавжуд тушунчалар ва мисолларни эслаб қолишни максимал даражада енгиллаштириши керак[9].
Электрон қўлланмаларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Фойдаланиш бўйича жамоавий ва индивидуал фойдаланишга ажратилади. Жамоавий фойдаланиш – электрон қўлланмалари компьютернинг катта тизимли ресурсларини талаб қилмаслиги керак, чунки улар кўпинча серверларда ўрнатилади ва уларга компьютер тармоғи орқали яқинлашиш имкони берилади. Индивидуал фойдаланишдаги электрон қўлланмалари ўқув материалини ўқувчи-талаба иштирокида ёки иштирокисиз ўрганиш учун мўлжалланган. Фойдаланиш бўйича электрон қўлланмаларнинг иккала туридан ҳам маъруза машғулотларида фойдаланиш мумкин.
2. Ўқув материалларини етказиб бериш бўйича: бундай турдаги электрон қўлланмалар бир бўлим ўқув материалини ўзлаштиримай туриб, навбатдаги бўлимга ўтишга йўл қўймайди.
3. Ўқув ахборотлари ва материалларининг янгиланиши бўйича: узлуксиз янгиланиш ва даврий янгиланиш турларига ажратилади. Узлуксиз янгиланишли электрон қўлланмалар асосан электрон ўқув базаларида (порталлар, веб-сайтлар ва бошқалар) ёки электрон кутубхоналарда жойлаштирилади. Даврий янгиланишдаги электрон қўлланмалар асосан турли хилдаги ахборотнинг электрон ташувчиларини тасвирлайди (дискетлар. СД-дисклар ва бошқалар)
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики, дарс жараёнида ўқувчи-талаба диққат марказда бўлган (интерфаол ёки интерактив) услублар, бу услублар қўлланилганда ўқитувчи ўқувчи-талабаларни фаол иштирок этишни таъминлайди. Анимацион тасвирлар ўқувчи-талаба диққат марказда бўлган ёндашувнинг фойдали жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
- таълим самараси юқорироқ бўлган ўқиш-ўрганиш;
- ўқувчи-талабани юқори даражада рағбатлантирилиши;
- илгари ортирилган билимни ҳам эътиборга олиниши;
- ўқиш шиддатини ўқувчи-талабанинг эҳтиёжига мувофиқлаштирилиши;
- ўқувчи-талабанинг ташаббускорлиги ва маъсулиятининг қўллаб-қувватланиши;
- амалда бажариш орқали ўрганилиши;
- икки тарафлама фикр-мулоъазаларга шароит яратилиши;
- ўқишни соғлом муҳитда сақлаб қолиниши;
- ўқитувчинг енгиллик яратиб берувчи шахсга айланиши[10].
Ўқувчи-талаба бутун жараён давомида иштирок этади. Шу сабабдан, ўқувчи-талабанинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун етарли даражада ўқувчи-талабалар иштироки ва амалиёти мавжуд бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Resolution of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan No. 816 of October 10, 2018 "On the provision of higher education institutions with textbooks."
2. The concept of creating a new generation of educational literature for the system of continuing education.
3. Pedagogical technology - its application to the educational process.// Center for the Development of Higher and Secondary Special, Vocational Education under the Ministry of Higher and Secondary Special Education of the Republic of Uzbekistan. - Tashkent: OO'MKHTRM, - 2010. The project of lessons of a subject of methods of teaching of elementary mathematics, I part. Tojiev M., Alimov A., Quchqarov D. Tashkent, “TAFAKKUR”, 148 p.
4. Methodological basis and methodology of creating curricula and literature in the category "Design of the educational process" in the bachelor's degree of higher education // Tojiev M., Ziyomuhamedov B., Mamadaliev K. Methodical recommendation. - T .: “Tafakkur-Bostoni”, 2013. 80 pages.
5. Mamarajab Tajiev, Kamoliddin Rakhmatulloevich Mamadaliev and Onakhon Mannopovna Jabborova. Features of Distance Learning Technology. International Journal of Psychosocial Rehabilitation, Vol. 24, Issue 05, 2020 ISSN: 1475-7192. DOI: 10.37200/IJPR/V24I5/PR2020574 Received: 10 Apr 2020 | Revised: 20 Apr 2020 | Accepted: 10 May 2020.
6. Мамадалиев К.Р. Инновационные технологии в обучении. // Ж. Молодой ученый. г. Москва. 2012. № 11. – С. 450-452.
7. Mamadaliev K.R., Jabborova O.M., Umarova Z.A., 4 Abdullayeva B.P. Creation of a New Generation of Teaching Literature - A Requirement of Modernity // International Journal of Psychosocial Rehabilitation, Vol. 24, Special Issue 1, 2020 ISSN: 1475-7192. P 612 – 619.
8. Мамадалиев К.Р. Дунёни эгаллаган коронавирус инфекциясига қарши курашишда математик усулларининг аҳамияти. // Ж. Science and Education.
9. К.Р.Мамадалиев. Бошланғич таълим йўналиши ўқув фанлари мазмунига қўйиладиган дидактик талаблар. // Педагогика ва психологияда инновациялар. 7 сон, 3 жилд. Б. 9-16.
10. К.Р.Мамадалиев. Бошланғич тaълим йўнaлишлaри вa мутaхaccиcликлaри учун ўқув aдaбиётлaрини ярaтиш. // Фан ва таълим. // Халқаро илмий-методик журнал. 1 сон.
Комментарии