1
1 164
PDF

ПОДГОТОВКА БУДУЩИХ УЧИТЕЛЕЙ ИСПОЛЬЗОВАНИЕ МЕТОДА ИССЛЕДОВАНИЯ «СИСТЕМНЫЙ ПОДХОД» В МОДЕЛИРОВАНИИ

Аннотация

Аннотация: В данной статье рассматривается разработка организационно-структурной модели использования исследовательской системы «системный подход» в подготовке будущих учителей начальных классов. Данная статья может быть использована теми, кто занимается проблемами совершенствования профессиональной подготовки будущих специалистов.

Ключевые слова

Ключевые слова: будущие учителя; подготовка; системный подход; метод; использовать; методы; организационно-структурная модель; моделирование; педагогический; научное исследование; цель; задания; динамическая модель; созданный; технологии; зависимости; обнаружение.

Х.А.ТЎРАҚУЛОВ

ЖДПИ Педагогик таълим, Халқаро фанлар академияси академиги,

Техника фанлари доктори, Профессор.

А.П.ҲИММАТОВ

Жиззах давлвт педагогика институти

2-курс магистранти.

 

Маълумки, илмий тадқиқот жараёни ва унинг ечимларини излаш натижалари жамият тараққиёти ривожининг асосини ташкил этади, яъни улар орқали тараққиёт суръати тезлашади. Бундай тараққиёт суръатини эса умумилмий тадқиқотлар ёрдамида таьминлаш мумкин бўлади ва улар хусусий илмий тадқиқотлар учун методологик асос бўлиб хизмат қилади. Улар ичида жараёнларни моделлашга тизимий ёндашув тадқиқот услуби илмий тадқиқот жараёнини олиб боришни оптималлаштиришни ҳам кафолатлайди. Бу фикрга асос қилиб, моделлашнинг ҳодиса ва жараёнлар кечишини ифодаловчи моделларни яратишдек функционал вазифасини олишимиз мумкин.

Мазкур тадқиқот ишимизда ҳам бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнига тизимий ёндашув қилишнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш масаласи қаралади. 

Моделлар ёрдамида биз фақатгина янгиликни билибгина қолмасдан балки, билимларни ривожлантириш имкониятига ҳам эга бўламиз ва айниқса билимларни ўқитиш ва тарқатишда ҳам у ишончли дидактика ҳамдир. Моделнинг амалий аҳамиятини ижодиётнинг барча жабҳаларида кўриш мумкин. [1-5]

Айниқса, болаликда ўйинчоқлар реал олам нусхаси – боланинг ривожланиши ҳамда тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Улар болаларни келажакдаги турли ҳаётий ҳолатларга руҳий жиҳатдан тайёрлайдиган муҳим восита ролини ўйнайди. Ҳар қандай моделнинг мазмун-моҳияти муайян обьектларнинг қўйилган масалани ечими учун зарур ва етарли бўлган хоссаларни ажратиб олиш, тасвирлашдан иборат, яьни улар ёрдамида қўйилган муаммони ҳал қилиш жараёнидаги асосий ва иккинчи даражали кўрсаткичларни (параметрларни) аниқлаш ва уларнинг ўзаро таьсири тўғрисидаги қонуниятларни очиш, кўрсаткичлар ўзаро боғлиқликларининг иерархик тизимларини асослаш ва улар негизида жараёнларни оптимал бошқариш кабилар ҳал этилади.

Моделлаштиришда тадқиқот манбаини танлаш ўта муҳим. Бунга сабаб бундай манбаларни ўрганишга тизимий ёндашув тадқиқот услубидан фойдаланилади ва бунда динамик харектердаги тизим асосий ҳаракатлантирувчи манба вазифасини ўтайди.

Улар ёрдамида жараёнлар ва ҳодисалар кечишининг моделини яратиш, улар бўйича олиб бориладиган тадқиқот ишини оптималлаштириш ишлари амалга оширилади. Шунинг билан бирга ҳодиса ва жараёнлар кечишининг моделини яратиш эса илмий тадқиқот соҳасида моделлаш, деб юритилади. 

Моделлаш – ҳодиса ва жараёнлар кечишини ифодаловчи моделларни яратиш жараёнидир. 

Моделлаш доимо тадқиқот манбаининг аниқ таьрифланиши (тавсифланиши) ни кўзда тутиб иш юритади. Бирор ҳодиса ёки жараён ҳақидаги эмперик ҳамда интеллектуал тасаввурларимизни аниқ таърифлашгина ҳодиса ва жараёнларнинг кечишини олдиндан айтиб беришга (башорат қилишга) ва бу билан мазкур моделларнинг қўлланилиш чегарасини текшириш ва аниқлаш имконини беради. Бу педагогик тадқиқотлардаги ишчи фаразни шакллантириш, тадқиқот методи ёки технологияларни танлаш, жараёнлар кечишининг мониторингини олиб бориш, таьлим – тарбиядаги сифат ўзгаришлари ва самарадорликларни аниқлаш кабиларда мустаҳкам (ишончли) дидактик асос бўлади. 

Энди моделлаш ҳақидаги изланишларимиз натижаларини эътиборга олган ҳолда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг “тизимий ёндашув” тадқиқот методидан фойдаланилган ҳолдаги ташкилий – тузилмавий моделини ишлаб чиқишга киришамиз.

Маълумки, жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан бири таълим – тарбия жараёни жамият тараққиётида бош муаммо бўлиб ҳисобланади. Жамият равнақига қараб ушбу жараён ва уни ўрганиш ривожланиб ҳамда мураккаблашиб боради. Шу сабабли ушбу тадқиқот ишимизда ҳам бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тизимий ёндашув тадқиқот методидан фойдаланган ҳолда тайёрлашнинг моделини ишлаб чиқишни ҳам режалаштирдик.

Бунда тизимий ёндашув тадқиқот методи манбаларини илмий асосда ўрганишда кенг имкониятлар яратишига эътибор қаратилди. 

Тизимий ёндашув тадқиқот методи ўрганилаётган манбани, хусусан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини уларнинг асосий кўрсаткичларининг ўзаро алоқадорлиги асосида тадқиқ қилишда ишончли тадқиқот методи бўлиб, у жараёнларни тизим элементларидан тортиб, қисмтизимлар (тайёргарлик, шакллантириш, асословчи, жорий этиш) устида керакли операцияларни бажариб, бош тизим (бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш) да белгилаб берилган мақсадга эришишгача бўлган ижодий жараённи қамраб олади. Бу қайд этилганларни ҳисобга олиб бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашга “тизимий ёндашув” қилишнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқдик (1-расмга қаранг). 

Ушбу соҳадаги изланишларимиз натижалари, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашни, тизимий ёндашув қилиш негизида моделлаштиришимиз яна бир бор тасдиқланди. 

Бу технология, яъни моделлаштириш ишлари тизимий ёндашув тадқиқот услубидан фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, у қуйидаги кетма-кетлик асосида амалга оширилади: 

– бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича маълумотлар тўпланади ва улар назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлганлигига қараб тизимлаштирилади;

– тайёрланган маълумотларни тизимий ёндашув тадқиқот методи бўйича белгилаб олинган мақсад ва вазифаларни эътиборга олган ҳолда тизимлаштирилади;

– бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тизимий ёндашув тадқиқот методи негизида тайёрлашга оид педагогик инновациялар (инновацион метод ва технологиялар) танланади ва улар тадқиқот мақсад вазифалари нуқтаи назаридан таҳлил қилинади;

– педагогик инновациялар яратилишнинг дастлабки босқичига оид мақсад аниқланади;

– тайёрланган педагогик инновацияларнинг бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашдаги вазифалари аниқланади;

– педагогик инновацияларни қўллаш жараёни кетма-кетлиги ишлаб чиқилади;

– бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга тизимий ёндашув тадқиқот методини қўллашнинг дастури таъминоти ишлаб чиқилади ва у дастлабки экспертизадан ўтказилади;

– тайёрланган педапгогик инновациялардан бўлажак бошланғич синф ўхқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга мўлжалланган услубий тавсия ва кўрсатмалар тайёрланади; 

– тайёрланган педагогик инновацияларни бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда қўллаш ва эришилган натижаларни билим, кўникма ва малака каби кўринишдаги тизимларга ажратиш; 

– олинган натижалар бўйича сифат кўрсаткичларини аниқлаш; 

– кўзланган мақсадга эришганлик даражасини аниқлаш;

– Бўлажак бошданғич синф ўқитувчиларини тизимий ёндашув тадқиқот методи негизида касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хулоса чиқариш.

 Бу қайд этилган кетма-кетлик муайян изчил мантиқий кетма-кетликдан иборат бўлиб, у яхлит бир алгоритмик тизимни ташкил этади. Бу шундай мантиқий кетма-кетликдан иборатки, унинг бир ёки икки ва ҳакозо қисмига эътиборсизлик билан қаралса, тадқиқотдаги самарадорлик йўқолади, яъни тизимий ёндашув тадқиқот методи ҳам ўз аҳамиятини йўқотади. Бу эса режалаштирилган режага эришишни кафолатлай олмайди. Бу қайд этилганларни эътиборга олиб бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ҳам тизимий ёндашув тадқиқот методидан фойдаланишининг ташкилий – тузилмавий моделини ишлаб чиқдик.

 Ушбу тадқиқот иши бўйича қуйидагидек хулосани қайд этишни мақсадга мувофиқ деб топдик:

– жорий назорат натижалари;

– оралиқ (марравий) назорат натижалари;

– якуний назорат натижалари ;

– олинган натижалар асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида шаккланган интеллектуал мулк (билим, кўникма ва малакалар) ни аниқлаш.

Ушбу кетма-кетлик асосидаги пировард натижа Давлат таълим стандартлари билан солиштириш орқали хулосавий фикрлар шакллантирилади ва улар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга оид уч йўналишда хулосаланади. Улар қуйидагидек йўналишларда бўлиши мумкин:

– бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси инновацион ривожланган, интеллектуал салоҳиятли замонавий рақобатбардош етук кадр.

– бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси интеллектуал салоҳиятли, касб етук кадр.

– бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси педагогик фаолият олиб боришга лойиқ кадр.

Ушбу хулосаларга мос тавсияларни қуйидаги кетма-кетликда ифодаладик:

– бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ўқишини навбатдаги йўналишда давом эттиришга йўналтирилган, яъни ижодий фаолият билан шуғулланишга тавсия берилади.

– бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ижодий педагогик фаолиятда шуғулланишга тавсия берилади.

– бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини фақатгина педагогик фаолият билан шуғулланишга тавсия берилади.

Тадқиқотимизнинг ушбу қисмида умумий хулоса ўрнида такидлаш мумкинки, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини тизимий ёндашув тадқиқот методи негизида тайёрлаш кетма-кетлигини яхлит тизим сифатида қараш керак. Бунга сабаб жараёнда тўғри ва тескари алоқаларан фойдаланишга имконият яратилади.

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Тўрақулов Х. А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. –Т.: Фан, 2006, 248 бет.

2. Тўрақулов Х. А. Илмий ижодиёт методологияси. Монография. –Т.: Фан, 2007, 252 б.

3. Тўрақулов Х. А. ва бошқалар. Илмий тадқиқот асослари. Ўқув қўлланма. –Т.: Fan va texnologiya, 2011, 484 б.;

4. Тўрақулов Х. А., Ўролов Қ. Н. Педагогикада ўқиш – ўқитиш натижаларини назорат қилиш ва ўлчаш// ЖДПИ ахборотномаси. –Т., 2013. -№4.- Б. 87-91. 

5. Тўрақулов Х.А., Ҳимматов А. П. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашга тизимий ёндашув // “Kompetensiyaviy yondashuvli ta`lim tizimini tashkil etish usullari” mavzusidagi Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya materiallari - Jizzax, 2021-yil.- Б. 34-36.

1
0
0

Информация об авторе

ID: 8275196876

Himmatov Azamat
  • Страна Узбекистан

  • Специальность Pedagogika

  • Учёная степень Ilmiy darajasiz

  • Научное звание Ilmiy unvonsiz

Комментарии

Muxtorov Olmosxon

:)

Комментарии

Выберете значение
Комментарии заблокированы администратором

Комментарии могут добавлять только авторизованные пользователи. Войдите Или Зарегистрируйтесь