0
1 059
PDF

ПРОЦЕСС ОБУЧЕНИЯ ШАХМАТАМ - ЭТО ФОРМИРОВАНИЕ ЛИЧНОСТНЫХ КАЧЕСТВ МЛАДШИХ ШКОЛЬНИКОВ

Аннотация

В данной статье раскрывается психологическая значимость приоритетных личностных качеств подрастающего молодого поколения в создании необходимых условий для развития общества и культуры, отбора, сортировки молодых людей с высокими способностями и создания системы их подготовки в качестве профессиональных шахматистов и международных гроссмейстеров. В данной статье подрастающее поколение занимает свое место в формировании личностных качеств у младших школьников через игру в шахматы в формировании личностных качеств в преподавании. На разницу увлеченных и профессиональных шахматистов в формировании личностных качеств указывает экспериментальный тест. Поскольку важны психологические тренинги, направленные на улучшение личностных качеств и фактор практики психокоррекции негативных качеств, дается информация о качестве научно-практического вопроса, имеющего отношение к его глубокому внедрению в мире.

Ключевые слова

шахматы, личностные качества, нервозность, самооценка, стрессоустойчивость, добросовестность, препятствие, эстетические воздействия, смелость, социализация, застенчивость

Долзарблиги. Мамлакатимизда инсон, унинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги,  манфаатларини рўёбга чиқариш шароитларини яратиш, таълим сифати ва самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги изчил ислоҳотлар натижасида умумтаълим мактаблари ўқув жараёнида ўқувчиларни мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларни шакллантириш омиллари кенг татбиқ этиш имкониятларини оширмоқда. Шунингдек, шахмат ўргатиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини  шакллантириш технологиялари таркибини кенгайтириш зарурати мавжуд. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-кувватлаш ва рўёбга чиқариш”каби устувор вазифалар белгиланиб, бу борада шахматни фан сифатида ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларларини шакллантириш амалиётини таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш мезонларннн аниқлаштириш, ўқувчиларнинг интеллектуал ривожлаништари ва ўз шахсий сифатларни, мойилликларига мувофиқ малакаларни эгаллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикасп Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4947 сон, 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон[1], Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 14 январдаги  “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори[2] ҳамда умумий ўрта таълим тизими фаолиятига тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ушбу жараёнга муайян даражада хизмат қилади.

Бошқа умумтаълим фанлар сингари шахмат фани ҳам ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ва  шахсий сифатларни шакллантириш учун жуда катта имкониятларга эга. Инсоннинг мустақил баҳолай олиш қобилияти мураккаб кўринишга эга бўлганлиги сабабли шахмат фани ўқитувчиларининг ишида асосий йўналишлардан бири ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ҳамда шахсий сифатларни оширишга қаратилга бўлиши лозим. “Кўпинча, ўқитувчининг мулоҳазасидан, дарсликдан хато ва камчиликларни топишга интилиб, ўз гапида туриб, айрим фикрларга қатъий эътироз билдиришга, тортишишга ва баҳслашишга мойил бўлади” .

Кўриниб турибдики, кичик мактаб даври болаларнинг ақлий камолотида бошланган даврдан фойдаланиб, шахмат  дарсларида ўқувчиларнннг мантиқий фикрлашини ва шахсий сифатларни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. Мантиқий фикрлаш кўникмасига эга бўлган ўқувчилар эса жаҳонда кенг тарқатилаётган ҳар бир ахборотни мустақил мушоҳада этиб, ўзлари учун тегишли хулосаларни бемалол ажратиб оладилар. Шу нуқтай назардан, бошланғич ўқувчиларида мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларни шакллантириш таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида муҳим аҳамият касб этади. Глобаллашув жараёнларида ахборотларнинг тез эскираётган жадал оқимлари шароитида шахснинг интеллекти ва дунёқараши, илмий ва маданий даражаси, касбий маҳорати ва креатив қобилиятларига нисбатан талабларнинг ортиб бориши жамият аъзоларида таълимий тайёргарликни узлуксиз ошириб боришга бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва уни рўёбга чиқаришга қулай шароитларни яратиш муаммосини қўймокда. Чунки бундай эҳтиёж баркамол шахснинг муҳим шарти бўлиши билан бирга зарурий белгиси ҳамдир. Шахматни ўргатиш жараёни шахмат дарсларида ўқувчиларнинг шахсий сифатларни шаклланишига таъсир этувчи омил сифатида илмий жиҳатдан асослаб берилмаган.

Ўрганилганлик даражаси. Педагогика фанида шахс тараққиётида ва уларни баркамол қилиб тарбиялаш жараёнида кўплаб хориж ва Ватанимиз педагог олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот ишларида спортчининг шахсий сифатлари шаклланишида спортнинг аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилган.

Шахсий сифатлар муаммоси жаҳоннинг бир қатор олимлари тамонидан кенг доирада ўрганилиб, илмий изланишлар олиб борилган. Хусусан, ижтимоий йўналишда: Ю.Емильянов, Л.Петровский, Ю.Жуков, В.Лоос, Г.Ковалев, Н.Гришина, А.Кидрон, Ю.Майсурадзе, Л.Берестова, А.Евсеев ва бошқалар томонидан, таълим тарбия тизимида: Ю.Варданян, Н.Кузьмина, Э.Попова, А.Маркова, М.Лукьянова ва бошқалар тамонидан, касб фаолият тизимида: А.Асмолов, Э.Климов, Л.Петровская, Л.Митина, Д.Леонтьев ва бошқалар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган ҳамда илмий-амалий маълумотлар тўпланган [3].

Бу йўналишда ўзбекистонлик педагог олимлар: Р.Гайнутдинов, З.Гаппаров , Д.Арзиқулов , М.Маматов , Х.Туленова , З.Ғозиева  ва бошқалар илмий изланишлар олиб боришган, лекин педагогика  фанида спортчининг шахсий сифатлари шаклланишига кўрсатадиган таъсири илмий жиҳатдан етарлича илмий тадқиқ этилмаган. Шахс хусусиятларини шаклланиши тўғрисида олимларимиздан: В.Каримова, М.Давлетшин, Э.Ғозиев, В.Каримова, Ғ.Шоумаров, Б.Қодиров, Ф.Ҳайдаров, Р.Самаров, Ш.Баратов, Л.Турсунов, Б.Сирлиев, Г.Тўлаганова, А.Расулов ва П.Эргашевлар томонидан шахс тараққиётининг касбий фаолияти ва унинг турли босқичларига хос муаммоларнинг педагогик жиҳатлари бир қадар очиб берилган. Бироқ, шахматни спортчининг шахсий сифатларини шаклланишига таъсири муаммоси алоҳида тадқиқот объекти сифатида махсус тарзда ўрганилмаган. Биз уларнинг изланишларига таянган ҳолда мақоламизда спортчининг шахсий сифатлари шаклланишига спорт фаолиятининг таъсири хусусида тўхталиб ўтамиз.

Тадқиқотни ташкил этиш. Умумтаълим мактабларида шахмат дарсларини тизимли ташкил этишни ўрганиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш лозим бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда, ушбу мақолада биз икки босқичда олиб борилган тадқиқотларимиз натижаларини тақдим этамиз:

Биринчи босқичда (2019  йил апрел-май) биз иккинчи ва учинчи синф ўқувчиларининг шахсий сифатларини  ўргандик. Тадқиқотлар  Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 5-мактаб, Баёвут туманидаги  9-мактаб, Сурхандарё вилояти Термиз шаҳридаги 14-мактаб, Термиз туманидаги 3-мактаб, Намаган вилояти Намаган шаҳридаги 48-мактаб,  Тўрақўрғон туманидаги  39-мактабларда олиб борилди. Тажриба жараёнида 169  иккинчи ва 176 учинчи синф ўқувчилари,  ўқитувчилари ва ота-оналар қатнашдилар. 

Иккинчи босқичда (2020 йил ноябр-декабр) иккинчи, учинчи, тўртинчи синф ўқувчиларининг ақл-заковат доираси ўрганилди. Тадқиқотлар  Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 5-мактаб, Баёвут туманидаги 9-мактаб Сурхардарё вилоятни Термиз шаҳридаги 14-мактаб, Термиз туманидаги 3-мактаб, Намаган вилояти Намаган шаҳридаги 48-мактаб,  Тўрақўрғон туманидаги  39-мактабларида олиб борилди. Тажрибада 259 ўқувчи қатнашди, улардан 90 нафари иккинчи синф ўқувчилари, 84 нафари учинчи синф ўқувчилари, 85 нафари тўртинчи синф ўқувчилари, ўқитувчи ва ота-оналар қатнашдилар. Иборат синалувчиларда В.Мельников ва Л.Ямпольскийнинг “Индивидуал ва шахсий хусусиятларни ўрганувчи” психодиагностик методикасидан фойдаландик ҳамда қуйидаги натижалар олиниб таҳлил қилинди [7].

Эмпирик натижалар таҳлили. Синалувчиларда ўтказилган психодиагностик усулдан олинган натижалар асосида қуйидагича таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижаларига кўра, шахмат тури билан

№

Индивидуал ва шахсий ҳислатлар

Шахмат тури билан шуғулланаётган спортчилар

Ҳаваскор спортчилар

1.

Асабийлик

13,7***/17,4

16,2/16,4

2.

Ўз-ўзини баҳолаш

14,8*/15,7

13,3/14,1

3.

Стрессбардошлилик

15,4/16,6

9,1/10,4

4.

Виждонлилик

14,6/15,2

12,7/13,1

5.

Тўсқинлик

8,8***/10,2

9,4/10,1

6.

Умумий фаоллик

7,6/8,9

6,6/6,9

7.

Ўз-ўзини назорат қилиш

16,4/17,1

11,3/12/7

8.

Эстетик таъсирланиш

8,5/8,8

10,1/11,2

9.

Ижтимоийлашув

9,1/9,7

8,2/9,4

10.

Мардлик

15,7***/16,1

15,4/16,3

11.

Одамовилик

8,6/9,3

13,5/14,7

12.

Тортинчоқлик

7,2/8,4

7,1/7,2

Эслатма: * - р< 0,05, ** - р< 0,01, ***- р< 0,001

 

 

билан мунтазам шуғулланувчи шахматчиларнинг асабийлик кўрсаткичи ўртача кўринишга эга. Бу эса шуни кўрсатадики, шахмат  спорт тури билан мунтазам шуғулланган спортчиларда таваккалчилик хусусияти юқори бўлиб, улар ҳар хил таъсирларга мос жавоб реакциясини тез ва мувозанатлашмаган тарзда қайтаради ҳамда рақобатга ва мусобақалашишга мойил бўлади.

Шу билан бирга, уларни ҳиссий етук, ўзини ва бошқа одамларни баҳолашда объектив деб бўлмайди, шахматчилар шахслараро муносабатларда ҳар доим ҳам бир хил баҳолашни намоён қила олмайдилар. Бизнинг назаримизда, буни шахматчиларнинг ёш психологик хусусиятларига боғлиқлиги билан изоҳлаш мумкин. Олинган натижалар асосида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳаваскор шахматчиларга қараганда, профессионал шахматчилар зарур пайтда қатъий ҳаракат қила олади ҳамда фаол, ғайратли ва ташаббускордир.

Психологик луғатда асабийликка қуйидагича таъриф берилган, “Асабийлик - бу шахснинг ҳиссий беқарорлиги, хавотирланишининг юқорилиги, ўзига бўлган ҳурматнинг пастлиги, вегетатив бузилиши билан ҳарактерланадиган ҳолатдир”[6].

Тадқиқот натижаларига кўра ҳаваскор шахматчиларнинг “асабийлик” кўрсаткичлари юқори (16,4 балл). Бу эса уларда хавотирланишнинг юқорилиги, ўзига бўлган ҳурматнинг пастлиги, қўзғалувчанлиги ва ташвишли эканлигидан далолат беради. Бу ҳолатни ҳам маълум бир маънода ёш даврларининг психологик хусусиятлари билан изоҳлаш мумкин.

Профессионал шахмат билан шуғулланган синалувчиларда асабийлик кўрсаткичи ҳаваскор  шахматчиларга нисбатан пастроқ кўринишга эга (17,4) бўлиб, уларда ҳаваскор шахматчиларга нисбатан асаб тизими кучлироқ бўлади. Чунки, мунтазам жисмоний машғулотлар ва спорт мусобақаларида шахматчининг руҳий тайёргарлиги такомиллашиб боради ҳамда асаб тизими яхши ривожланади.

Ўз-ўзини баҳолаш - шахматчиларда 15,7 ни ҳаваскор спортчиларда эса 14,1 ни ташкил этди. Кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, профессионал спорт билан мунтазам шуғулланувчи бошланғич синф ўқувчиларда ўз-ўзини баҳолаш хусусияти, ҳаваскор шахматчилар кўрсаткичидан юқори натижа кўрсатди. Ушбу хусусият спортчида ўзининг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини реал баҳолаш орқали натижаларини янгилаши мумкин. Шахмат билан шуғулланувчи спортчиларда ўз-ўзини баҳолаш хусусияти жасурлик, уддабуронлик, ўзини намоён қилиш ва мардлик сифатлари такомилашишига ёрдам беради.

Стрессбардошлик - олинган натижалари асосида айтиш мумкинки, шахмат билан шуғулланувчи спортчиларнинг стрессбардошлик ҳаваскор спортчиларга нисбатан яхши ривожланганлигини кўришимиз мумкин (16,6). Уларда машғулот ва мусобақа жараёнида учрайдиган стрессларни олдини олишга қаратилган психологик ҳимояланиш меҳанизми стрессбардошлик хусусиятини такомиллашувига олиб келади. Бу ҳолат шахматчи шахсининг бошқа олдига қўйган мақсадларига эришишда ҳам ижобий роль ўйнайди.

Ҳаваскор шахматчиларда кўрсаткич профессионал спортчиларга нисбатан пастроқ кўринишда (10,4). Улар ҳам ўзида стрессбардошлик сифатини ривожлантирса, олдига қўйган мақсадига эришиш имкониятига эга бўладилар.

Виждонлилик - бизни назаримизда ижтимоий нормалар ва этика талабларига ҳурмат даражаси сифатида ўзини назорат қилиш, ҳалоллик ва умуминсоний қадриятларни исботлашга интилиш билан бирлашиб кетади.

Бизнинг тадқиқотимизда виждонлилик кўрсаткичи ҳаваскор шахматчиларда ҳам ўртадан юқори даражани кўрсатмоқда (13,7).

Фикримизча, бу омиллар барча спортчиларга бир хил таъсир кўрсатади. Шунга қарамай, шахмат тури билан мунтазам шуғулланувчи спортчиларда виждонлилик кўрсаткичи анча юқори эканлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим (15,2). Шахматчиларда мақсад мусобақаларда ғалабага интилиш мотиви қадриятлар асосида қўйилгани боис, уларда виждонлилик хусусияти ривожланишига, аксинча моддий манфаатларга қаратилган бўлса, спорт натижасига ижобий таъсир қилиши мумкин, лекин виждонлилик сифатига салбий таъсир этади.

Тўсқинлилик - бу хулқ-атворни ижтимоийлашуви ва ўзини тута билиш кўрсаткичи ҳаваскор шахматчиларда анча юқори бўлиб, бу уларнинг ўзини ўзи яхши назорат қила олмаслиги ва қизиққонлигидан далолат беради (10,4). Бизнингча, ҳаваскор спортчиларда олдига қўйилган мақсадга, яъни спортда юксак натижаларга тез эришиш истаги уни кейинга қолдиришни хоҳламаслик билан боғлиқ.

Ушбу синалувчиларда ўткир аффектив кечинмаларга бўлган майл кучли ифодаланган. Қўзғалишга бўлган эҳтиёж ва ҳаяжонга келтирувчи ҳолатларда тоқат қилиб бўлмайдиган даражада сусткашлик қиладилар. Улар ўз хоҳишларини бевосита мулоқот жараёнида қониқтиришга ҳаракат қилади, бунинг натижаси ҳақида жиддий ўйламайди, қизиққонлик билан ҳаракат қилади. Шунинг учун улар ўзларининг ижтимоий тажрибаларидан керакли хулоса чиқармайди ҳамда шахслараро муносабатларда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бундан ташқари уларнинг кўпчилигида асаб тизими профессионал спортчиларга нисбатан мувозанатлашмаган типга мансублиги билан ажралиб туради.

Шахмат билан профессионал шуғулланувчи спортчиларнинг тўсқинлилик бўйича кўрсаткичлари 10,2 ни ташкил этиб, ҳаваскор спортчилар билан унчалик фарқ қилмайди. Бу эса ўз ўрнида уларнинг ижтимоий талабларга, ўзини тутишга, муомалада эҳтиёт бўлишга ундайди.

Умумий фаоллик - профессионал спортчиларда 8,9 ҳаваскор спортчиларда 6,9 ни ташкил қилди. Орадаги фарқдан келиб чиқиб, шахматчилар учун бу ҳолат “ақлий фаоллик”нинг намоён бўлиши билан характерлидир. Бизнинг назаримизда, умумий фаолликда юқори баҳо ва паст баҳони намоён бўлиши ёқимсиз ҳолдир. Агарда баҳо юқори бўлса, унда ортиқча фаоллик баъзан “мияга ўтириб қолиши”, етакчиликка интилишда намоён бўлса, паст баҳода эса жавобгарликдан қочиш, ишдан бўйин товлаш ва бошқа ҳислатларда намоён бўлади.

Ўз-ўзини назорат қилиш – профессионал спортчиларда ҳаваскор спортчиларга нисбатан анча юқори (16,1). Ўз-ўзини назорат қилиш сифати спортчилар ўз натижаларини янгилаши ҳамда жисмоний ва руҳий тайёргарлиги учун зарур хусусият ҳисобланади. Ҳаваскор шахматчиларда, ўз-ўзини назорат қилиш хусусияти ўртадан паст даражада бўлиб, уни ривожлантирувчи психологик машғулотлар олиб борилиши лозим (12,4).

Эстетик таъсирланиш – бу эстетик ва бадиий қадриятларга бўлган таъсирчанлик ҳиссидир. Натижалар маълумотлари бўйича кўриниб турибдики, бизнинг танловимизда ҳаваскор шахматчиларда ўртача аҳамиятли омил яна устунлик қилмоқда (11,2). Бу эса уларнинг орзу қилиши, тасаввури ва қизиқиши етарли даражада эканлигини билдиради. Бизнинг фикримизча, шахмат билан шуғулланадиганлар ўртасидаги аниқланган кўрсаткичларнинг (8,8) ишончлилик фарқи уларнинг ўзига хослигидан далолат беради.

Ижтимоийлашувлик - бу кўрсаткич виждонлилик ва тўсқинлилик даражаларидан ташкил топган. Бир йўла бу кўрсаткич бўйича даражалар шахмат билан шуғулланувчи спортчиларда ўртача даражада намоён бўлаётганлигини айтиб ўтиш лозим ва ишончлилик даражаси уларни кўрсаткичи билан ҳаваскор шахматчиларнинг кўрсаткичлари орасидаги фарқ унча катта эмас. Шу билан бирга айтиш мумкинки, спортчиларда ахлоқий талаблар ва жамият қоидаларига риоя қилиш эҳтиёжларини шаклланишига ёрдам беради.

Ҳадиксираш - бу машғулот ва мусобақа жараёнида спортчилар руҳий кечинмаларида из қолдириши билан ажралиб туради.

Тадқиқот натижаларига кўра, шахматчилар орасида ўртача кўрсаткичлар устунлик қилади. Ҳаваскор шахматчиларнинг кўрсаткичлари эса уларнинг юқори баҳога мойиллигидан далолат беради (қатъиятсизлик, тортинчоқлик, ишончсизлик ва бошқалар). Улардаги ғалабага интилиш мотиви ва муваффақиятсизликдан қочиш мотиви ўртасидаги қарор қабул қилиш даврининг чўзилиб кетишига олиб келиши мумкин.

Шахмат  тури билан шуғулланувчи спортчиларда тортинчоқлик кўрсаткичи бўйича даражалари ўртача аҳамиятда устунлик қилади. Бу эса шуни кўрсатадики, улар бир меъёрда ақл билан фикр юритади, бошқа одамларга ноқулайлак туғдирмасликка ҳаракат қилади, одамлардаги тўғриликни ва самимийликни ёқтиради.

Хулоса. Шахмат билан мунтазам шуғулланаётган спортчиларда мардлик, қатъият, ўз-ўзини назорат қилиш, умумий фаоллик, виждонлилик сингари шахсий сифатларининг такомиллашишига ёрдам беради.

Тажриба гуруҳи синалувчиларининг иродавий соҳаси тадқиқида, барча шкалалар ўсганлиги, олдимизга қўйган мақсадга эришганлигимизнинг амалий исботидир.

Шахсга хос бўлган ижобий сифатларни ривожлантириш ҳамда салбий сифатларни коррекция қилиш юзасидан олиб борилган тажриба-синов машғулотлари, ўтказилган психологик тренингларнинг натижалари, уларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлили тадқиқот мақсадини тўла амалга ошганлигидан, механизмлари рўёбга чиққанлигидан далолат беради. Шахмат тури билан шуғуланадиган спортчиларда шахсий сифатларни ривожланишининг психологик омилларига тааллуқли фаразлар экспериментал изланишларимизда тўлиқ тасдиқланди. Тажриба ва назорат гуруҳларига жамланган шахматчиларнинг шахсга хос ижобий сифатлари ғалабани таъминлашда, аксинча салбий сифатлари эса мағлубиятга сабаб бўлиши тадбиқ этилган методикалар ёрдамида яққол намоён бўлди. Тадқиқод олдига қўйилган вазифалар босқичма-босқич, иерархик принципга асосланган ҳолда амалга оширилди, қўлланилган методикаларнинг самарадорлик даражаси математик статистика формулаларидан фойдаланилган ҳисоб-китобларда адекват аниқланди. Олинган амалий ва назарий маълумотлар, миқдорий натижалар шахсий сифатларни ривожлантириш бўйича махсус тавсиялар ишлаб чиқишга негиз яратди.

Назарий ва амалий маълумотлар таҳлили ҳамда талқинига асосланган ҳолда қуйидаги мазмун-моҳиятли хулосаларни чиқардик.

1. Шахматчилар шахсий натижасига таъсир этадиган ижобий (мақсадга интилиш, мустақиллик, чидамлилик, мустақиллик, мардлик) сифатлари шахматчиларнинг машғулот ва мусобақа жараёнида ўз имкониятларини юқори даражада намоён этишига йўналтирилган жисмоний, техник-тактик ҳамда психологик тайёргарлиги, унинг шахсий сифатлари, яъни “нерв-физиологик”, “иродавий-мотивацион” ҳамда “ҳиссий-эмоционал” соҳаси билан боғлиқлиги тадқиқот доирасида аниқланди;

2. Ишлаб чиқилган ижтимоий-психологик тренинглар асосида шахматчиларнинг ғалабасини таъминлаш омили ҳисобланган шахсий сифатлар, яъни иродавий-мотивацион сифатлар (мақсадга интилувчанлик, мустақиллик ва ташаббускорлик, журъат ва жасорат, қатъиятлилик ва матонат, мувафақиятга эришиш мотивацияси) соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Тавсиялар. Шахмат тури билан мунтазам шуғулланган спортчиларнинг шахсий сифатлари такомиллашуви ва шахсий натижаларини яхшилашга қаратилган қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:

  • шахматчиларни шахсий сифатларини аниқлашга қаратилган усуллар жамланмасини яратиш ва шу орқали психодиагностик ишларни олиб бориш;
  • психотренинг, психопрофилактика ва психологик маслаҳат орқали шахматчиларни фаолиятидан чалғитишга сабаб бўладиган хусусиятларини психотерапия ва психокорекция қилиш орқали яхшилаш;

шахмат тури орқали спортчининг шахсий сифатлари такомиллашувининг психологик жиҳатларини илмий-амалий ўрганиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш.

Адабиётлар рўйхати:

  1. 1. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. - 6 (766)-сон. -Б. 38.
  2. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги  Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4954-сон қарори. 
  3. 3. Тарасова О.В. Педагогические условия формирования логической културы младших школников средствами шахматной деятелности, Дис. ... канд. пед. наук. -Казан, 2005. 209 с.
  4. 4. Абдурасулов Р.А. Шарқ яккакураши ва шахс такомили. Монография. - Т.: Фан, 2008. 118 б.
  5. 5. Гаппаров З.Г. Спорт психологияси. - Жисмоний тарбия институти талабалари учун дарслик. -Т.: Меҳридарё, 2011 345 б.
  6. 6. Ғозиев Э. Умумий психология. 1-китоб. Т.: Университет, 2002.
  7. 7. Мельников В.М., Ямпольский Л.Т. Введение в экспериментальную психологию личности. - М.: Просвешение. 1986. 319 с.
  8. 8. Каримова В.М. Психология. Ўқув қўлланма. Абдулла Қодирий номидаги халқ меъроси нашриёти. –Т.: 2002. 205 б.
  9. 9. Муҳиддинов М. Катакларда яширинган олам. -Т.: Ўзбекистон, 1976. 66 б.
  10. 10. Қосимжонов Р. Шахмат сеҳрли олам. -Т.:  2008.
  11. 11. Хайлаев  М. Шахмат алифбоси. – Т.: Тафаккур, 2015. 4 б.
  12. 12. Сухомлинский В.А. О воспитании / Сост. и авт. вступит, очерков С. Со­ловейчик. 4-е изд. -М.: Политиздат, 1982. 270 с.
  13. 13. Ласкер Э. Учебник шахматной игры / Эм. Лакер. М.-Л.: 1926.
  14. 14. Зак А.З. Развитие теоретического мышления у младших школьников. -М.: Педагогика, 1984. 151 с.
  15. 15. Bruner J.S. A study of thinking / J.S. Bruner, J.J. Goodnow, G.A. Austin. -N.Y.: Wiley.-P. 195-330 с.
  16. 16. Вершинин М.А. Теория проектирования системы формирования логического мышления шахматистов. Дис. ... доктора педагогических наук, Волгогр. гос. акад. физ. културы. -Волгоград, 2005. 506 с.
  17. 17. Костенюк А. Требования современного мира к системам образования. Шахматы - как способ стимулирования интеллектуального развития детей // Материалы международной науч.прак. конф. Ч. 3. -Челябинск: Издательский центр ЮУрГУ, 2011. 
0
0
0

Информация об авторе

ID: 5633527375

Xoliqov Umid
  • Страна Узбекистан

  • Специальность Pedagogika

  • Учёная степень Ilmiy darajasiz

  • Научное звание Ilmiy unvonsiz

Комментарии

Комментарии

Выберете значение
Комментарии заблокированы администратором

Комментарии могут добавлять только авторизованные пользователи. Войдите Или Зарегистрируйтесь