0
1 129
PDF

ЦИКЛ СЧАСТЬЯ

Автор

Ўз мухбиримиз

Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, энг муҳим мақсад ва вазифаларини белгилаб олади. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврида қабул қилинган Конституцияда ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини қайд этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг кўп минг асрлик бой миллий давлатчилик тарихий-ҳуқуқий ва маънавий меросига асосланган. Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик ва ҳуқуқ тарихи ўзининг чуқур илдизларига эга бўлиб, қадим-қадим даврларга бориб тақалади. 

Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаган эди. Шу нуқтаи назардан, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш биз бунёд этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади.

Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон ўз тараққиётининг бутун асоси бўлмиш миллий давлатчилиги, ҳуқуқий тизимни қайтадан яратилди ва янада такомиллаштирилмоқда. Халқимизнинг маънавияти камол топмоқда. Конституция қабул қилинганинг 29 йиллигига бағишлаб, Конституция ва қонун устуворлиги ғоясини талабаларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши, талабаларимизга “Келажак қонунга риоя қилишдан бошланади” деган ғояни сингдириш мақсадида 2021 йил 6 декабрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Геология-қидирув ва кон-металлургия факультети ҳамда “Ўзбекистон тарихи” кафедраси ҳамкорликда Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказида 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан — “Конституциямиз — бахтимиз қомуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори М. Aтамуратов, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси бошлиғи ўринбосари юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Ў. Давлетов, Миллий гвардия Aшула ва рақс ансабли хонандаси Г. Aкбаралиева, Геология-қидирув ва кон-металлургия факультети декани С. Гаибназаров, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С. Эшниязов, “Ўзбекистон тарих” кафедраси мудири, проф. Р. Э. Холиқова ва факультет профессор-ўқитувчилари, гуруҳ тюторлари бошчилигида талаба-ёшлар қатнашдилар. 

Маърузачилар ўз нутқларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида қизиқарли маълумотларни бериб ўтди. Тадбир давомида Миллий гвардия Aшула ва рақс ансамбли хонандаси Г. Aкбаралиева томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради. Шундан сўнг Геология-қидирув ва кон-металлургия факультети талабалари томонидан саҳна чиқишлари намойиш этилди. 

Тадбир сўнгида “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири, проф Р. Холиқова бош қомусимиз — Конституциямиз ҳақида маълумотлар бериб, тадбир қатнашчиларига университет номидан ташаккурнома билдириб ўтди. 

 

 

 

 

 

 

0
0
0

Информация об авторе

ID: 1111111111

Tahriryat
  • Страна Узбекистан

  • Специальность Iqtisodiyot

  • Учёная степень Fan doktori (DS)

  • Научное звание Ilmiy unvonsiz

Комментарии

Комментарии

Выберете значение
Комментарии заблокированы администратором

Комментарии могут добавлять только авторизованные пользователи. Войдите Или Зарегистрируйтесь