0
671
PDF

ОЦЕНКА СОВРЕМЕННОГО СОСТОЯНИЯ РАЗВИТИЯ СФЕРЫ УСЛУГ В РЕГИОНАХ УЗБЕКИСТАНА

Аннотация

В статье анализируются показатели 2021-2022 гг. в сфере услуг в регионах. Межрегиональные различия определялись на основе анализа статистической отчетности. Разработаны предложения по дальнейшему развитию сферы услуг в стране и ее регионах.

Ключевые слова

сфера обслужования, валовой внутренный продукт, валовой региональный продук, на душу населения, межрегиональная дифференциация, сфера услуг в сельской местности, направления развития.

Автор

Ҳикматулла САЙДАҲМЕДОВ, и.ф.н., доцент, бош илмий ҳодим, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ

 

Ҳикматулла САЙДАҲМЕДОВ,

и.ф.н., доцент, бош илмий ҳодим,

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

 

 

Мамлакатимизда сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишда республикамизда бир қатор дастурлар амалга оширилди. Бунинг натижасида мамлакатимизда 2022 йилда ўтган йилга нисбатан хизматлар соҳаси 15,9 фоизга ўсди. Бу соҳани мамлакатимиз ва ҳудудлар миқёсида янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январда “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарори ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 бараварга ошириш таъкидлаб ўтилган.

2021 йил натижаларига кўра республикамизда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида хизматлар соҳасининг улуши 39,6 %ни ташкил этган бўлса, 2022 йил якунига кўра 41,5 %ни ташкил этиб, 1,9 % бандига кўпайган. 2022 йилда қишлоқ хўжалиги ва  саноат соҳаларининг ЯИМдаги улушини камайганлиги бунинг асосий сабаби сифатида изоҳлаш мумкин.

Ушбу кўрсаткични 2022  йилда ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, ялпи ҳудудий маҳсулотда (ЯҲМ) хизматлар соҳасининг улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (56,4%) қайд этилди. Нисбатан юқори кўрсаткичлар эса Фарғона (38,6%), Самарқанд (37,4%),  Наманган (37,4%), Сурхондарё (37,1%), Қашқадарё (34,6%),  вилоятларига тўғри келди. Энг қуйи кўрсаткичлар эса Навоий (12,8%) ва Тошкент (24,2%) вилоятларида белгиланди. Бунинг асосий сабабларидан бири бўлиб Навоий ва Тошкент вилоятлари ЯҲМ таркибида саноат соҳасининг улушини юқорилиги ва бу минтақаларга йирик саноат корхоналарнинг жойлашганлиги билан изоҳланади. Таъкидлаб ўтиш жоизки таҳлил қилинаётган йилларда Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан ташқари қолган барча ҳудудларда ижобий тенденциялар кузатилди (1-жадвал).

1-жадвал

Ҳудудлар кесимида хизматларнинг ЯИМ ва ЯҲМ такибидаги улушини ўзгариши

Ҳудуд номи

2021йил

2022 йил

ўзгариши
(+;-)

Ўзбекистон Республикаси

39,6

41,5

1,9 

Қорақалпоғистон Республикаси

37,0

38,5

1,5 

Андижон вилояти

30,8

29,7

-1,1 

Бухоро вилояти

29,5

29,1

-0,4 

Жиззах вилояти

28,4

29,4

1,0 

Қашқадарё вилояти

34,3

34,6

0,3 

Навоий вилояти

12,3

12,8

0,5 

Наманган вилояти

36,7

37,4

0,7 

Самарқанд вилояти

36,9

37,4

0,5 

Сурхондарё вилояти

36,4

37,1

0,5 

Сирдарё вилояти

28,0

27,7

-0,3 

Тошкент вилояти

23,2

24,2

1,0 

Фарғона вилояти

37,8

38,6

0,8 

Хоразм вилояти

33,8

32,7

-1,1 

Тошкент шаҳар

54,8

56,4

1,6 

Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

 

Таҳлил қилинаётган даврда ҳудудларни аҳоли жон бошига  тўғри келадиган  ҳажми бўйича ўрганилганда уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин. I-гуруҳга индекси 0,800 дан юқори бўлган, хизматлар соҳаси ривожланган  ҳудудлар Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент  вилоятлари киради. Бу ҳудудлар саноат соҳаларининг ривожланганлиги билан ажралиб туради.

II-гуруҳга индекси 0,500 дан 0,800 гача бўлган, хизматлар соҳаси ўртача ривожланган ҳудудлар Бухоро, Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Хоразм ва Қорқалпоғистон Республикаси киради.

III-гуруҳга индекси 0,500 дан кам бўлган, хизматлар соҳаси паст ривожланган ҳудудлар Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари киради. Ушбу ҳудудларда саноа соҳаси нисбатан кам ривожланган.  Таъкидлаб ўтиш жоизки Қашқадарё  вилоятида йирик нефтни ва газни қайта ишлаш корхоналарининг фаолият юритишига  қарамасдан улардаги ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми Тошкент шаҳрида ҳисобга олинади (1-диаграмма).

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларнинг ҳудудлараро тафовитини  кўрадиган бўлсак у 2021 йилдаги 9,9 мартадан 2022 йилда 10,2 мартагача ўсди. Бу тафовут Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти ўртасида намоён бўлди.

Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ўртача республика кўрсаткичига нисбатан 4,7 марта кўп хизмат кўрсатилади.

 

1-диаграмма

 

Мамлакатимизда жами хизматларда қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматларнинг улуши таҳлил қилинганда, бу кўрсаткич 2021 йилда 23,6 %га тенг бўлган бўлса, 2022 йил натижаларига кўра 22,3 %ни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида Самарқанд (30,3%), Тошкент (29,6%), Хоразм (29,0%) ва Сурхондарё (30,6%) вилоятларида юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Бунинг асосий сабабларидан бири бўлиб юқорида қайд этиб ўтилган ҳудудларда аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилиши билан боғлиқ. Қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматларнинг энг паст миқдори Навоий (19,1 %) вилоятига тўғри келди. Бунга йирик саноат корхоналарининг Навоий шаҳрида жойлашгани сабабли асосий хизмат турлари шаҳарда амалга оширилиши ва вилоятнинг қишлоқ жойларида аҳолининг сийрак жойлашгани сабаб бўлган (2-диаграмма). 

2022 йилда 2021-йилга нисбатан мамлакатимизнинг қишлоқ жойларида амалга оширилган хизматларнинг турлари ва соҳалари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, таълим соҳасидаги хизматлар 15,3%га, яшаш ва овқатланиш хизматлари 14,7 %га, транспорт хизматлари 12,4 %га, компютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 12,2 %га, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 11,5 %га, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 11,1%га, бошқа хизматлар 14,4 %га, савдо хизматлари 9,0 %га, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 7,7 %га, шахсий хизматлар 7,0 %га  ортгаглиги кузатилди. 

Ҳудудлар кесимида хизмат соҳалари  бўйича юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё вилоятида молиявий хизматлар (136,9 %), Наманган вилоятида меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (170,6 %), Тошкент вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (154,7 %), Сирдарё вилоятида молиявий хизматлар (135,8 %), Андижон вилоятида молиявий хизматлар (123,3 %), Самарқанд вилоятида молиявий хизматлари (129,9 %), Бухоро вилоятида молиявий хизматлар (160,4 %), Қашқадарё вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (127,2 %) ва Навоий вилоятида ижара хизматлари (154,6 %) соҳаларида кузатилган.

Таҳлил натижаларига кўра, хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш даражаси билан демографик салоҳият ўртасида тафовутлар мавжуд. Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд,  Хоразм ва Навоий вилоятларида бу номутаносиблик яққол намоён бўлиб, энг катта фарқ Бухоро вилоятида кузатилган. Вилоят аҳолисининг 63,28 % қишлоқ жойларда истиқомат қилиб, хизматларнинг қишлоқ жойлардаги улуши 22,8 % ни ташкил этади. Бу, асосан, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш соҳасининг суст ривожлангани билан боғлиқ.

 

2-диаграмма

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилди.

 

Қолган ҳудудлар кесимида ҳам қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматларнинг улуши нисбатан паст даражада. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз аҳолисининг ярмига яқин қисми (49,15%) қишлоқ жойларида яшашига қарамасдан, бу ерларда жами хизматларнинг бор йўғи 22,3% амалга оширилиб келинмоқда. Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, мамлакатимиз ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланишида муаммолар мавжуд.  Ҳудудларда, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Юқори қўшилган қийматга эга анъанавий ва замонавий хизмат турларини ривожлантириш ҳисобига Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасининг вилоятлар ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини ошириш;

Ҳудудларнинг республика ичидаги ва ташқи бозордаги интеграцион алоқаларини мустаҳкамлаш. Бунга хизматлар соҳасида (транспорт, молиявий, ахборот, хизмат кўрсатиш ва бошқалар) минтақалараро алоқаларни таъминлаш орқали эришилиб, бу эса пировардида ҳар хил турдаги хизматлар учун харажатларни камайтириш, талаб ва рақобатбардошликни оширишга ижобий таъсир қилади;

Қишлоқ жойларда, айниқса Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро ва Жиззах вилоятларида хизмат кўрсатишга ихтисослашган фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янги хизмат кўрсатиш объектлари ва технологик жиҳозлар яратиш учун зарур ресурслар билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурини тайёрлашда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича амалдаги дастурлар ижроси ва янги ташаббускор лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда манфаатдор ташкилотлар томонидан ҳар ой мониторинг ўтказиш;

Ҳудудларда, айниқса Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Наманган, Жиззах вилоятларининг мавжуд рекреакцион салоҳиятдан самарали фойдаланиш асосида (туристик жойлар тўғрисида рақамлаштирилган маълумотлар, инфокиосклар, йўл белгилари) ички ва ташқи туризмни ривожлантириш. Ушбу ҳудудларда туристик-экскурсия хизматларини ривожлантириш ва кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқиш;

Ҳудудларда хизматлар соҳасидаги кадрларни мунтазам равишда қисқа муддатли малакасини ошириш курсларида ўқитиш.

Хизматлар соҳаси фаолиятида уни ташкил этишнинг янги замонавий услублар, хусусан, соҳани  рақамлаштириш, аутсорсинг, давлат ҳусусий шерикчилиги ва бошқалардан кенг миқёсда фойдаланиш.

0
0
0

Информация об авторе

ID: 1111111111

Tahriryat
  • Страна Узбекистан

  • Специальность Iqtisodiyot

  • Учёная степень Fan doktori (DS)

  • Научное звание Ilmiy unvonsiz

Комментарии

Комментарии

Выберете значение
Комментарии заблокированы администратором

Комментарии могут добавлять только авторизованные пользователи. Войдите Или Зарегистрируйтесь

{{text}}

{{text}}

{{text}}

{{text}}