0
744
PDF

ЖЕЛТАЯ ПРЕССА И ЕЕ ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ПРИНЦИПЫ

Аннотация

В этой статье анализируется новая журналистика 1965 года США, появление нонфикшн и ее роль в экономическом развитии редакции.

Ключевые слова

новая журналистика, нонфикшн, госсип, аудитория, капитал, Жозеф Пулитцер, желтая пресса, Sandi World, газеты эрозии.

Автор

Собит МУХТАРОВ

Президентимиз: “Бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат”[1], деган эди ўз маърузаларида. Ривожланган мамлакатлар тажрибасини тадбиқ этиш миллий матбуотимизни юксалтиришда кутилган натижани бериши, шубҳасиз. Шу маънода АҚШ матбуоти ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтганини таъкидлаш зарур. Эътибор қаратсак, улар доимо аудитория билан ишлаш орқали таҳририят иқтисодини кўтаришга интилганлар. Иқтисодий ва ижодий омил доимо уйғун акс этган. Буни янги журналистика мисолида ҳам кўриб ўтиш мумкин. 

 “Америка журналистикасининг муҳим белгиларидан яна бири 1960-1970 йилларда «янги журналистика» – журналистика ва адабиёт орасида пайдо бўлди”[2]. Америка матбуотида кенг қўлланила бошлаган янги журналистика, нонфикшн йўналиши молиявий ўсишга катта таъсир кўрсатиши баробарида матбуотнинг ривожланишига туртки берган эди. 

Маълумки, “медиа-бизнес”да ахборот даромад топишнинг энг қулай усули саналади. Демак, бунда газетада чоп этилаётган материалларнинг алоҳида ўрни бор. Негаки, ўқувчи айнан газетанинг ижодий савиясига қараб уни харид қилади. “Ахборот бозорида маълумот – товар, аудитория эса капитал”[3], деган атама бежиз айтилмаган. Нонфикшн аудитория орқали капитал тўплай олди, дейиш мумкин. 

Нима учун айнан нонфикшн аудиториянинг эътиборини қозонди? Бунинг эътиборли жиҳати нимада эди?

 “Нонфикшн” инглизча, (инг. nonfiction – non-йўқ, fiction-уйдирма, иғво, миш-миш, тўқима)[4] ҳодиса ёки воқеа ҳақидаги аниқ далиллар маъносини билдиради. У аниқ маълумот, ҳужжат ва фактларга асосланган публицистик асар. Албатта, нонфикшн намуналари чоп этилиши ҳамоноқ кенг жамоатчилик, газетхонлар томонидан қизиқиш билан қаршиланди. Бозор ва расталар, чорраҳалар, одамлар гавжум жойларда югурдаклар “Нонфикшн!”, деб қайта-қайта қичқирарди. 

Нонфикшннинг аудитория томонидан илиқ кутиб олиниши бежиз эмасди. Чунки нонфикшн пайдо бўлмасидан олдинроқ чиққан ва ўша пайтда ҳам чоп этилаётган материалларда қуйидаги камчиликлар кўзга ташланарди: 

– воқеликка бирёқлама ёндашув;

– услубнинг эскирганлиги ва жўнлиги;

– маълумот ва фактларни келтиришда холисликнинг йўқлиги; 

– фактлардан палапартиш фойдаланилиши.

Бундан ташқари, журналистларга нисбатан жамоатчилик томонидан танқидий фикрларнинг кўпайиб, ахборот узатишдаги маълумотларнинг кечикиши ва журналистлар орасида асардуздлик – плагиат ҳолларининг кучайганлиги нонфикшннинг тезда ёйилишига сабаб бўлди. 

Нонфикшн материаллари ахборот бериш баробарида, тил ва услуб жиҳатидан ҳам аудиторияга манзур бўла бошлаганди. Айниқса, муштарийлар ўша даврда америкалик журналистлари таҳририят иқтисодини мустаҳкамлаш йўлида ўйлаб топган “госсип” (gossip-инглизча “уйдирма, миш-миш, туҳмат, бўҳтон, ғийбат”)[5] материаллардан тамоман безганди. Госсиплар даромад келтирувчи восита саналиб, таҳририят манфаатларини қамраб олар, ташқи томондан бу типдаги нашрларнинг мақсади, барча оммавий ахборот воситалари сингари, маълумот етказиш ва жамиятнинг ахборотга бўлган талабини қондириш бўлса-да, мухбирлар зиммасига сенсация кўтарадиган манбалар топиш вазифасини юкларди. Лекин газетани харидоргир қилиш учун миш-мишга тўлдириш шартми?! Нонфикшн шу нотўкисликларни четга супириб ташлади. У аниқ маълумот бериш, воқеани кўрсатиш, уйдирмалардан қочиш эвазига аудитория ишончини қозонди. Янги журналистика ижодкорлари ҳам проза услубларидан фойдаланган ҳолда материаллар чоп эта бошлади. Ахборотни воқеалик кўринишида бера бошлади. Газеталарни ўқийдиганлар кўпайди, таҳририятларнинг иқтисодий аҳволи тикланиб, ишончли маълумотлар асосида нонфикшнлар ёзадиган мухбирларни катта қалам ҳақи эвазига ёллайдиган газеталар пайдо бўлди. 

“Матбуотда жамиятга ёқимли маълумотларни бериш бўйича кураш бўлди, бу услуб бутун матбуотни қамраб олди ва шу орқали таҳририят ишлари йўлга солинди, матбуот ўзгарди. Ёш, янги иш бошлаган репортёрлар анъанавий журналистларга қараганда кучли фикр, ҳаракат бошладилар”[7].

Аудиториянинг уйдирмалардан безгани аниқ эди. Сабаби, госсипда, асосан, қуйидаги унсурлар кўринарди: воқеа қаҳрамонининг ноаниқлиги, далиллар асосланмагани, учинчи шахс тилидан берилаётган маълумотнинг аллақандай ишончсиз “гапиртирилиши”. Шубҳасиз, америка нашрларининг бу каби усулларини сариқ матбуотнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан изоҳлаш мумкин. Янги типдаги сариқ матбуотнинг илк “аждод”и “Sandi World” ҳисобланиб, бунга 1883 йили Жозеф Пулитцер томонидан асос солинганди. У жуда катта медиамагнат сифатида матбуотни ривожлантиришга ҳисса қўшди. Пулитцернинг бу кашфиёти — кўнгилочар саҳифаларни кенгайтириш орқали аудиторияни жалб этиш, ҳар бир қатламга мос, мақбул янгиликларни топиш ва чоп эттириш, сариқ суратлар (сариқ матбуот деб аталиши ҳам айнан шундай суратларнинг берилиши билан ҳам боғлиқ) орқали газетани безаш бутун дунёга тарқалди. Янги журналистика — нонфикшн пайдо бўлгач, эса аудитория бу каби сариқ матбуотдаги уйдирма материалларга эътибор бермай қўйди. Улар газеталардаги уйдирмаларга ишонмай қолишди, аниқ маълумотларга асосланган, бетакрор, ўзига хос материаллар кута бошлашди. 

Журналистларнинг асосий қисми эса шундай нонфикшн асарлар ёзишга жиддий бел боғлади. Улар орасида Америка янги журналистикаси асосчиларининг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш керак. Айнан шу даврда Ҳантер. С. Томпсоннинг “Дўзах фаришталари”: хавфли ва қўрқинчли қўшиқ”, Барбара Голдсмитнинг “Бу тотли Вива”, Том Вулфнинг “Радикал дабдаба ва яшин қайтаргични қандай синдириш мумкин”, Норман Мейлернинг “Армия тунлари”, орадан бироз вақт ўтиб эса, Рекс Рид “Кўринишингиздан толиққанга ўхшайсиз?” сингари муаллиф мақолалари чоп этилди. Бу сарлавҳалари нонфикшнлар муштарийларни оҳанрабодек ўзига тортар, америка матбуоти ихлосмандлари уларни севиб ўқирди. Нонфикшнлар аудиторияга худди романдек таъсир ўтказарди. 

Нонфикшннинг ўқишли, барчага маъқул бўлиши ва аудиторияга таъсири катта аҳамиятга эга. Буни қуйидаги омилларда кўриш мумкин:

– Воқеликнинг реаллиги, ортиқча баён этишдан қочиш; 

– Воқеадаги шов-шув, муаммонинг шов-шувли тарзда кўтарилиши, бунинг трагик равишда оммага “кўрсатилиши”;

– Аудиториянинг аниқлиги ва бир вақтнинг ўзида унинг ҳаддан ортиқ кўпайиб бориши;

– Воқеани ёритишда янгича ёндашув; 

– Типиклаштириш орқали ўйлаб топилган қаҳрамон — прототип эмас, балки қаҳрамон ва образнинг жамиятда аниқ мавжудлиги;

– Деталлар ва ҳаракатлардаги мутаносиблик (қурол-яроғ, упа-элик...);

– Жараённинг фактларга боғлиқлиги;

– Воқеа юз бераётган жойнинг ўзидан тайёрланган ахборотга ўқувчининг тез ишониши;

– Воқеликни таҳлил қилмасдан, буни ўқувчининг ўзига ҳавола этиш.

Албатта, бу каби унсурлар аудиториянинг талабларига ҳам мос эди. Нонфикшн ҳам таҳририят иқтисодиёти, ҳам ижодий муҳитига ижобий таъсир кўрсатди. Аммо бу даврда АҚШ матбуотида газеталар эррозияси кузатилди. Эндиликда таҳририятлар бу жараёндан қочишга уриндилар. 

         “...1950 – 1975 йиллар оралиғида АҚШда кундалик газеталар сони 12155 тадан 11400 тага қисқарди”[8]. 

Иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда чарчаган нашрлар фаолияти тугатилишини, айнан ижодий муҳитнинг рақобатга дош беролмаганлигида, дея баҳолаш мумкин. Иқтисодий барқарор газеталар эса, ёзувчи-журналистларни катта қалам ҳақи эвазига ишга чорлаб, синишдан қутилиб қолдилар. 

Иқтисодий омил бевосита газетанинг адади, муассиси, рақобатда олдинга силжиши ёки синиши билан белгиланса, ижодий омил журналист кадрларнинг қай даражада тафаккур доираси кенглиги, аудитория талаб ва истакларига мос материаллар тайёрлаши, аниқ ва бетакрор жумлалар ёза билиши, турли хил услуб ва усулларни пухта ўзлаштиргани билан ўлчанади. Жуда яхши нонфикшнлар сабаб АҚШ матбуотида ўзига хос силжиш кузатилди. Газеталар яна иқтисодий аҳволини тиклади. 

ХХ аср 70 – йиллари Америка Қўшма Штатлари журналистикаси авангард даражада ўсди. 

“1963 йили 7 апрелда “Нью-Йорк таймс” газетаси ҳажми 702 саҳифадан иборат бўлиб чиқди ва унинг оғирлиги 3 килограммни ташкил этди...”[10].

The New Yorker, New York Magazine, The Atlantic Monthly, Rolling Stone, Esquire, CoEvolution Quarterly сингари нашрларда замонавий аудитория ва замонавий талабларга мос бир-биридан қизиқарли мақолалар чоп этила борди. Бир қанча муаллифларнинг эссе, мақола ва журналистик ижод намуналари кенг оммага ёқди.

Эътибор қаратсак, америка матбуоти бугунгача ўз қадрини йўқотмаган. Аудитория ҳар куни янги газета чиқишини интизорлик билан кутади. Уч аср жамиятга хизмат қилган газеталари ҳали-ҳануз чоп этилмоқда. Тераж масаласида ҳам, аудитория масаласида ҳам доимо ўсиш кузатилади. Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Фақат аниқ маълумот, ёзиш услуби ва жанрлар хилма хиллиги шу қадар оммалашишининг асосий белгисидир. 

Юқоридаги маълумотлардан маълум бўладики, аудитория талаблари доим янгиланиб туради. Бундан ташқари уни ўзгартириб туриш керак. Иқтисодий аҳволни барқарорлаштириш учун уйдирма материалларини беравериш, жўн ва оддий мақолалар билан аудиторияни алдаб қўйиш мумкин эмас. Аудитория ишончини қозониш учун аниқ, холис, услуб ва усул жиҳатидан пухта ўйланган материаллар керак. Бугунги кунда миллий матбуотимизда жуда кам теражда чоп этиладиган газеталар борлиги аудитория билан жиддийроқ ишлашни талаб этади. Қачонки, Яхши материаллар чоп этилар экан, муштарийлар уни талашиб ўқишдан тўхтамайди. Матбуот бозорида жонланиш кузатилади. Миллий матбуотимизда ҳам шу жиҳатларга аҳамият қаратилса, газета ўқувчилари ортиши, шубҳасиз. 

 

Фойдаланилган адабиётлар:

[1] Мирзиёев. Ш. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. (Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ) – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016. 20-бет. 

[2] Соколов В. С. Американский «новый журнализм» – концепция социальной мифологии //Демократический журналист. – СПб, 1977. №4.

[3] Михайлов С. Современная зарубежная журналистика: правила и парадоксы. – СПб.: Михайлова В.А, 2002. 162-стр.

[4] Инглизча-ўзбекча луғат. – Т.: Янги аср авлоди, 2006. 339-бет.

[5] Инглизча-ўзбекча луғат. – Т.: Фан, 2008. 237-бет.

[6] Chiasson L. Three centuries of American Media. – Englowood Colarado.: Morton Publishing Company, 1999. 256-page.

[8] Михайлов С. Современная зарубежная журналистика: правила и парадоксы. – СПб.: Михайлова В.А, 2002. 163-стр.

[9] Михайлов С. Современная зарубежная журналистика: правила и парадоксы. – СПб.: Михайлова В.А, 2002. 163-стр.

[10] Михайлов С. История становления и развития американской журналистики. (Журналистика США в 1945-1995 годы). www.evartist.narod.ru

0
0
0

Информация об авторе

ID: 1111111111

Tahriryat
  • Страна Узбекистан

  • Специальность Iqtisodiyot

  • Учёная степень Fan doktori (DS)

  • Научное звание Ilmiy unvonsiz

Комментарии

Комментарии

Выберете значение
Комментарии заблокированы администратором

Комментарии могут добавлять только авторизованные пользователи. Войдите Или Зарегистрируйтесь