Criteria for determining and evaluating the formation of skills of future primary school teachers to use in the value system
Abstract
Annotation: This article discusses the formation and use of value systems to enhance the morale of future primary school teachers. This article can be used by those who deal with the problem of raising the morale of future professionals.
Keywords
Keywords: Teachers; the future; spirituality; upgrade; values; use; elementary school; value; the spiritual heritage of the nation; dignity; thing; event; social; system; scientific; spiritual
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг қадриятлар тизимида фойдаланиш кўникмаларини шаклланганлигини аниқлаш ва баҳолаш мезони
Тошмаматова Шохсанам - ЖДПИ магистри
Сандибоева Дилафрўз - ЖДПИ магистри
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қатор давлат хужжатлари, узлуксиз таълим тизимида таълим сифати ва мазмунини такомиллаштиришга оид меъёрий ҳужжатлар асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув-услубий мажмуалар тайёрланмоқда. Булар натижасида замонавий рақобатбардош етук мутахассислар тайёрлашга янгича талаблар қўйилмоқда. Бундан кўзланган мақсадлардан бири ҳам рақобатбардош замонавий, маънавий етук бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдан иборат. Бу борада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий етук қилиб тайёрлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этмоқда. Хусусан, ушбу тадқиқот ишида ҳам қадриятлар тизимидан фойдаланган ҳолда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш муаммоси қаралади. Ушбу муаммо бошланғич синф ўқитувчилари онгига қадриятларга оид бой маълумотларни сингдириш негизида ҳал этилди. Бундан кўзланган мақсад бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавий ва касбий жиҳатдан етук қилиб тайёрлашдан ибратдир.
Ушбу талабларни эътиборга олган ҳолда қадриятлар тизими ва уларнинг мазмун моҳияти бўйича бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни кафолатловчи аниқ мақсадга йўналтирилган ташкилий, ахборотли ва технологик ёндашувни ўзида уйғунлаштирган ўқитувчи ва ўқувчининг узвий алоқадорлиги асосида амалга ошириладиган таълим жараёнининг ўқув-услубий таъминоти мажмуасига оид ташкилий-тузилмавий модели ишлаб чиқилди.
Бу қайд этилган ташкилий-тузилмавий моделдан ишонч ҳосил қилиш мумкинки, қадриятлар тизимидан фойдаланиб бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда қуйидагилар муҳим таркибий қисмлар бўлиб ҳисобланади:
- Қадриятлар тизимидан фойдаланиб бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти;
- Ўқув блокларига мос қадриятлар тизими ва унинг ахборот кўринишига келтирилиши;
- Қадриятлар тизимидан фойдаланишга оид маълумотлар базасини шакллантириш;
- Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашга педагогик ва технологик ёндашув қилиш имкониятлари;
- Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шаклланган касбий-маънавий сифатлар;
- Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шаклланган касбий-маънавий ва шахсий-маънавий сифатлар ва ҳ.к.
Ушбу таркибий қисмлардан самарали фойдаланиш орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида маънавий билим, кўникма ва малакалар шаклланиб, улар ўз навбатида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратининг асосини ҳам ташкил этади.
Энди тадқиқотимиз ушбу қисмида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг қадриятлар тизимидан фойдаланиш кўникмаларининг шаклланганлигини аниқлаш масаласига ўтамиз.
Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз ва кузатишларимиз натижаларининг кўрсатишича, ўқитувчи томонидан бериладиган материални анъанавий усулда баён қилиш ҳамма вақт ҳам таълим олувчига қувонч бахш этавермас экан. Бу борада таълим мазмунига маънавий меросни (қадриятлар тизимидаги) сингдириб дарс бериш самарали кечар экан. Бундай жараёнда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўзлари мустақил фикрлаб, бу соҳадаги муаммоларни ҳал этиб, бажарган иши уларга қувонч бахш этар экан.
Демак бугунги жамият тараққиёти юксак суръатлар билан ривожланаётган бир пайтда бўлажак мутахассисларни тайёрлаш баробарида уларни касбий фаолиятини эгаллашида таълим мазмунига миллий қадриятларни сингдириш орқали биз уларни маънавий-касбий етук кадрлар қилиб тайёрлашга эришар эканмиз. Шу муносабат билан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг маънавиятли бўлишига бўлган қизиқишини орттиришини, бу ҳақдаги билимлари ҳамда ижодкорлиги асосидаги касбий фаолиятини юксалтиришнинг асосий босқичларига қўйилган талабаларни асослаб чиқамиз.
Қуйида қадриятлар тизимидан фойдаланган ҳолда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг касбий маънавий фаолиятининг юксалганлиги бўйича қўйилган асосий талабларни белгилаб чиқамиз (1-жавалга қаранг).
1-жадвал. Қадриятлар тизимидан фойдаланган ҳолда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда шаклланадиган билим,кўникма ва малакаларга қуйилган талаблар
| т/р | Билим, кўникма ва малакалар | Билим, кўникма ва малакаларни шаклланганлигига қўйилган талаблар | Талаблар натижасини ҳисобга олиш бирлиги |
| 1 | Билим | бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларидаги билим ўзига хос бўлган қадрият лар тизимидаги маълумот лар базаларидаги билимлар негизида шаклланади. | Билимнинг шаклланганлиги 30 баллгача баҳоланади. Улар қадриятлар тизилиши бўйича 15 та савол орвали аниқланади. Ҳар бир тўғри жавобга 2 балл берилади. |
| 2 | Кўникма | Бунда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини қадриятлар тизимидан фойдалангандаги таълим мазмунини бойитишни бажара олишликлари таҳлил қилинади. | Ушбу жараён ҳам 30баллагача баҳоланади. Улар қадриятлар тизимидаги материаллар асосида қўйилган талаблар 15 та савол бўйича аниқланади ва ҳар бир тўғри жавобга 2 балл берилади. |
| 3 | Малака | Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг миллий қадриятларга оид билим ва кўникмалардан касбий фаолиятида фойдалани- шини уддалай олишликлари таҳлил қилинади | Ушбу босқич 40баллгача баҳоланади. Улар асосан билим, кўникма ва қадриятлар тизимидаги материаллар ва уларга қўйилган талаблар бўйича 20 та савол орқали аниқланади. Ҳар бир тўғри жавобга 2 балл берилади |
Энди 1-жадвал бўйича натижаларни ҳисоблашга ўтамиз. Натижаларни ҳисобга олишда ҳар бир мутахассислар учун билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганликлари бўйича баллар аниқланиб, улар жамланиб чиқилади. Бу орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакалари шаклланганлиги ва қаралаётган гуруҳнинг маънавий-касбий жиҳатдан шаклланганлигининг ўртача миқдорини аниқлаш мумкин. Бунинг учун 2-жадвалда кўрсатилгандек мезонни қабул қилиб олдик. Бунда 100 баллик тизимда бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг маънавий салоҳияти даражасини аниқлаш ва баҳолашга эришдик.
2-жадвал. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг маънавий салоҳияти даражаларини аниқлаш мезони
| т/р | Бахолаш оралиқлари | Баҳолаш даражалари | Маъанавий салоҳият даражалари |
| 1 | 86 < ЎЗ < 100 | “Аъло” | Маъанавий салоҳияти намунали |
| 2 | 71 < ЎЗ < 85 | “Яхши” | Маъанавий салоҳияти жиҳатдан етук |
| 3 | 55 < ЎЗ < 71 | “Қониқарли” | Маъанавий салоҳияти шаклланган |
| 4 | 0 < ЎЗ <55 | “Ёмон” | Маъанавий салоҳияти шаклланмаган |
2-жадвални тўлдириш орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчисидаги дастлабки ахборотни охирги натижа билан таққослаш имконияти яратилади. Бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини шаклланганлигидаги самадорлигини баҳолашда муҳимдир. Шунингдек, уларда қўйидаги кўринишдаги натижаларга эришишга имкон яратилади:
- Ўрганиладиган мавзу мазмун-моҳиятини узоқ вақт таълим олувчи хотирасида сақлаш;
- Миллий қадриятларнинг мазмун-моҳиятини изоҳлай олиш ва уларнинг фарқини чуқур англаш:
- қадриятлар тизимидан фойдаланиб бўлажак мутахассислар ўз билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда фойдалана олишлик:
- Мустақил ва эркин равишда фикрлашни ривожлантириш;
- Маънавиятга иштиёқни кучайтириш ва ижтимоийлашишга мослашиш;
- Эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни амалга тадбиқ этиб, тегишли натижаларни қўлга киритиш;
- Муаммоли вазиятлар ва муаммоли саволлардан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг маънавий етуклиги билан чиқиб кета олишлиги ва шу кабилар.
- Тадқиқотимизнинг ушбу қисмида хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, қадриятлар тизимидан фойдаланган ҳолда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни мониторинги асосида бошланғич таълимда бўлажак мутахассисларнинг маънавий билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг мазкур услуби ва уларга мос самарадорликни аниқлаш ўзига хос ижодий жараён бўлиб, у режалаштирилган натижага эришишни кафолатлайди.
Фойдаланилган адабиётлар
- 1. Тўрақулов.Х.A. Илмий ижодиёт методологияси . Монография.-Т.: Фан. 2006. 248-бет.
2. Тўрақулов Х.A.ва бошқлар. Илмий тадқиқот асослари . Ўқув қўлланма –Т.: Фан ва технология . 2011. 484-бет.
3. Тўрақулов Х.A. Aбдуллайева Б.С. Тўрақулова И.Х. Бошланғич таълим методологияси . Дарслик.-Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт манбаа уйи.” 2020. 476-бет.
Comments