Trends and directions of development of the service sector in the regions in the medium term
Abstract
The article analyzes the trends in the development of the service sector in the Republic of Uzbekistan in recent years. An assessment of the change in the share of services in the GDP and GRP of the regions is given. An assessment of the provision of services per capita in the context of regions was made and a grouping was given according to this indicator. Interregional differentiation has been determined. Trends in the provision of services in rural areas have been studied. Directions for the development of the service sector in the future are proposed.
Keywords
types of services, share of services in GDP, per capita, grouping, interregional differentiation, provision of services in rural areas, directions of development.
Author
Saydahmedov Hikmatulla Mahkamovich
Кириш
Маълумки охирги йилларда мамлакатимизда хизматлар соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаяпти. Чунки бу соҳага нисбатан кам инвестиция киритиб янги иш ўринлирини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва иқтисодиётни ривожлантириш имкони мавжуд. Таҳлиллар натижасига кўра ривожланган давлатларда хизматларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши (ЯИМ) 70-80 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 2020 йил натижаларига кўра 36,3 фоизни ташкил этди ва паст даражада бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда мамлакатимизда хизматлар соҳасини ривожлантириш долзарб масала ҳисобланади.
Асосий қисм
2017-2020 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ялпи ички 7маҳсулотдаги улуши 2017 йилдаги 39,1 фоиздан 2020 йилда 36,3 фоизга камайди. Шу билан биргаликда, охирги уч йилда (2018-2020 йй.) ушбу кўрсаткичнинг ўсиши динамикаси кузатилмоқда (2018 йилдаги 35,9 фоиздан 2020 йилда 36,3 фоизгача). Хизматларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келади (2016 йилдаги 61, 6%дан 2020 йилда 51,5%гача камайди), энг паст кўрсаткич эса Навоий вилоятида (2016 йилдаги 21,3%дан 2020 йилда 10,0%гача камайди).
2020 йилда 2017 йилга нисбатан хизматлар соҳаси жами ўсиш суръати республикада 139,6 фоизга (1,4 марта) ўсди. Юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида (162,5%), Сирдарё (159,1%), Жиззах (148,7%), Навоий (144,9%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (146,5%) қайд этилди (1-чизма). Минтақаларда замонавий хизмат турларидан молиявий, алоқа ва ахборотлаштириш, таълим, меъморчилик, муҳандислик хизланишлари, техник синовлар ва таҳлил хизматлари юқори суръатларда ривожланди.
Соҳада рақамли технологияларни ривожлантиришга катта эътибор берилди. Айниқса банк-молия, савдо, транспорт, туризм, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаларда рақамлмли технологиялар жадал ривожланди.
2017-2020 йилларда жами хизматлар таркибида замонавий хизмат турларининг улушини ортиши кузатилди, масалан молиявий хизматлар 8,3 фоиз пунктга (ф.п.), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлиллар хизмати 0,9 ф.п. га, таълим хизматлари 0,4 ф.п. га ортди. Бундай ижобий натижаларга эришишда республикамизда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган 2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурининг амалга оширилиши асосий омил бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги вақтда республикамизда 2022-2026 йилларда мамлакатда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг стратегияси ишлаб чиқилмоқда.
2017-2020 йилларда ҳудудларда хизматлар соҳасининг ўсиши

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган
2020 йилда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар натижасига кўра ҳудудларларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин.
I-гуруҳга, яъни хизматлар соҳаси ривожланган ҳудудларга Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий ва Бухоро вилоятлари киради. Бу ҳудудларда саноатнинг ривожланганлиги ва ишлаб чиқариш хамда ижтиммоий инфратузилманинг тараққий этганлиги хизматлар соҳасини ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
II-гуруҳга, хизматлар соҳаси ўртача даражада ривожланган ҳудудларга Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Фарғона, Хоразм вилоятларига тўғри келди. Бу ҳудудларда саноат соҳасининг нисбатан кам тараққий этганлиги сабабли замонавий хизмат турлари ўртача ривожланган бўлиб, асосан ананавий хизмат турлари устунлик қилади.
III-гуруҳга, хизматлар соҳаси паст даражада ривожланган ҳудудларга Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари киради. Ушбу вилоятлар иқтисодиётида қишлоқ хўжалигини ривожланганлиги сабабли асосан хизматларнинг анъанавий турлари кўпроқ тараққий этган (2-чизма).
Таҳлил қилинаётган даврда минтақалараро тафовутларнинг кам даражада ўсиши кузатилди (2017 йилдаги 8,8 мартадан 2020 йилда 10,2 мартагача ошди). Минтақалараро тафовутни Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисоблаганимизда 1,8 мартани ташкил этди (энг юқори кўрсаткич Навоий вилояти ва энг кам кўрсаткич Сурхондарё вилояти ўртасида). Таҳлил даврида йирик ва кичик шаҳарлар ўртасидаги тафовутлар ортиши кузатилди (масалан, Самарқанд ва Ангрен шаҳрлари ўртасидаги тафовут 1,8 мартадан 2,3 мартагача ортган).
Ҳудудларни аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар бўйича гуруҳлаштириш

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган
Умуман олганда 2017-2020 йилларда хизматлар соҳасида 2019 йилда бошланган пандемиянинг бутун жаҳон иқтисодиётига, шу жумладан мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсир этганлигига қарамасдан, ижобий таркибий ўзгаришлар юз берди, замонавий хизмат турлари ривожланди, хизматларнинг иқтисодий ўсишга таъсири ортди, қишлоқ жойларида замонавий хизмат кўрсатиш турлари ортмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2017 йилга нисбатан 2020 йилда жами хизматларда қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматларнинг улуши камайган бўлсада, охирги уч йилда яъни, 2018 йилдаги 24,5 фоиздан 2020 йилда 25,0 фоизгача ортди). Бунинг асосий сабабларидан бири бўлиб 2016-2020 йилларда мамлакатда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган дастур ижроси ҳисобланади. Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланишида, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзи ўсиши ва ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминланганлик даражасини ошиши ҳисобига ижобий ўзгаришлар рўй беради. Бундан ташқари қишлоқ ҳудудларида, айниқса маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни амалга оширилиши қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга янги туртки берди (1-жадвал). Бундан ташқари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан туманларда 71 ва маҳаллаларда 21 хил биринчи галда ташкил этилиши тавсия этилган хизмат турларини ривожлантириш бўйича берилган таклиф ўз натижаларини бермоқда.
1-жадвал
2020 йил жами хизматларда қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматларнинг улуши.*, %да
| Ўзбекистон Республикаси | 15,9/25,0* |
| Қорақалпоғистон Республикаси | 26,7 |
| вилоятлар: |
|
| Андижон | 29,5 |
| Бухоро | 25,6 |
| Жиззах | 25,6 |
| Қашқадарё | 26,6 |
| Навоий | 22,0 |
| Наманган | 24,8 |
| Самарқанд | 32,6 |
| Сурхондарё | 32,1 |
| Сирдарё | 27,2 |
| Тошкент | 35,7 |
| Фарғона | 27,1 |
| Хоразм | 32,4 |
| Тошкент ш. | - |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган
*Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаганда
Умуман олганда охирги беш йилда хизматлар соҳасида 2019 йилда бошланган пандемиянинг бутун жаҳон иқтисодиётига, шу жумладан мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсир этганлигига қарамасдан, ижобий таркибий ўзгаришлар юз берди. Мисол учун, замонавий хизмат турлари ривожланди, хизматларнинг иқтисодий ўсишга таъсири ортди, қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ҳажми ошди.
Таҳлиллар натижасига кўра, хизматлар соҳасини ривожлантиришда қуйидаги муаммолар мавжуд:
соҳада айниқса, савдо ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматларида норасмий секторнинг улуши юқорилигича сақланиб қолмоқда;.
қишлоқ жойларида алоқа ва ахборотлаштириш, банк-молия ва бошқа хизматларни паст даражада ривожланганлиги бўйича қолмоқда;
шунингдек, хизматлар соҳаси бўйича минтақалараро тафовутнинг ўсиши давом этмоқда ва бу кўрсаткич 2020 йилда 8,8 мартани ташкил этди. Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаганда минтақалараро тафовут 1,8 баробарни ташкил этди.
2020 йилда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар бўйича мамлакат туманлариаро (шаҳарларни ҳисобга олмаганда) бўлган тафовут 98 баробарга тенг бўлди.
Хулоса ва таклифлар
Ўрта муддатли истиқболда ҳудудларда хизматларни ривожлантириш учун қуйидаги чораларни кўриш зарур:
- юқори қўшимча қийматга эга бўлган хизмат турларини ривожлантириш асосида ялпи ички маҳсулотда хизматларнинг улушини ошириш;
- республика ва ташқи бозорда ҳудудларнинг интеграция жараёнларини ошириш асосида турли хил хизматларга (транспорт, молиявий, ахборот хизмат турларини) бўлган талаб ва рақобатбардошликнинг ўсишини таъминлаш;
-чегарабўйи Марказий Осиё давлатлари доирасида хизматлар соҳаси бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. Хусусан, Aндижон, Наманган, Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида;
- минтақалараро тафовутларни камайтириш мақсадида айниқса, Сурхондарё, Жиззах, Наманган, Сирдарё вилоятлари туманларида алоқа ва ахборотлаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим хизматларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида малака ошириш курсларини ташкил этиш;
-қишлоқ жойларида хизматлар соҳасининг жами хизматлардаги улушини мунтазам ошириб бориш асосида бу кўрсаткични 2020 йилдаги 25,0 фоиздан 2026 йилга келиб 35,0 фоизга етказиш;
-қишлоқ туманларида етиштирилган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш билан боғлиқ бўлган сақлаш, қайта ишлаш, ташиш ва қадоқлаш, сотиш хизматларни ривожлантириш;
-қишлоқ жойларида алоқа ва ахборотлаштириш, банк-молия ва бошқа илмталаб, юқори қўшимча қиймат яратувчи хизматларни ривожлантириш;
-туманларда ва айниқса маҳаллаларда гўзаллик салонлари, уй боғчалари, ательелар, таълим хизматлари, автотаъмирлаш хизматлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини ривожлантириш;
- хизматларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2020 йилдаги 36,3 фоиздан 2026 йилга келиб 45,0 фоизгача етказиш мақсадга мувофиқ;
- ҳудудларда хизматлар соҳасидаги кадрларни мунтазам равишда қисқа муддатли малакасини ошириш курсларида ўқитиш;
- хизматлар соҳасида фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектларига янги объектларни яратиш ва уларни технологик жиҳозлаш учун қисқа муддатли банк кредитларини олишда имтиёзлар бериш;
- ҳудудларда, айниқса, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Наманган, Жиззах вилоятларининг мавжуд рекреакцион салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш;
- изматлар соҳаси фаолиятида уни ташкил этишнинг янги замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, яъни соҳани рақамлаштириш, аутсорсинг, давлат ҳусусий шерикчилиги ва бошқалардан кенг фойдаланиш.
Умуман олганда, юқорида қайд этиб ўтилган таклифларни амалга ошириш натижасида мамлакатимизда ўрта муддатда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш ва ҳудудлараро тафовутни камайтиришга имкон беради.
Адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони // lex.uz.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрда “Рақамли Ўзбекистон- 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони // lex.uz.
3. Сафаров Б.Ш. Миллий туризм хизматлар бозорини инновацион ривожлантиришнинг методологик асослари // Монография. - Тошкент: «Фан ва технология»нашриёти,2016. - 184 б.
4. 2017-2020 йилларда “Иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматлар ишлаб чиқариш” бўйича статистик тўпламлар. Ўззбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси.
Comments