Stages of word formation development
Abstract
The problem of word formation has attracted the attention of scientists since long time in the history of Uzbek linguistics.We are looking at the problem of word formation from the morphologic point of view, but the way to make a word is to create a new word with a new approach
Keywords
formation, linguistics, lexicology, sphere, semantic, forming
Author
Tursunov Akmal Raxmatullayevich
Сўз ясалиши муаммоси ўзбек тилшунослиги тарихида узоқ даврлардан буён олимлар диққатини жалб қилиб келади. Хусусан, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк”асарида ҳам, Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн”асарида ҳам, Муҳаммад Чингийнинг “Келурнома”, Фитратнинг “Сарф” асарларида ҳам суз ясалишига дойр фикрлар баён қилинган. XX асрнинг 30-40йилларида феъл ва от ясалишига бағишланган махсус асарлар дунёга келди [1].
Лекин сўз ясалиши алоҳида хддиса сифатида ва бу ҳодисаии ўрганувчи “Суз ясалиши” тилшунослик фанининг алоҳида бўлими сифатида илк бор А. Ғуломов тадқиқотлариасосида XX асрнинг 40-йилларида шаклланди. Муаллифнинг 1949 йилда нашр қилинган “Ўзбек тилида суз ясаш йўллари ҳақида” номли мақоласида бу муаммога доир бир қатор масалалар ўша даврдаги тилшунослик назариялари қўлга киритган ютуқлар асосида илмийсчимини топди. [2] А. Ғуломов сўз ясалиши ҳодисасининг шу кунга қадар тилшуносликнинг қайси бўлимида ўрганилгани ҳақида фикр юритар экан, у ҳинд-оврупо тилшунослиги андозалари асосида морфология таркибида ўрганиб келинганини танқидий баҳолайди ва бу ҳодисанинг ҳосиласи лексемани туғдирганлиги туфайли сўз ясалиши тилшуносликнинг лексикология бўлимига кўпроқ даҳлдор эканлигинибаён қилади. У бу ҳакда қуйидагиларни ёзади: Сўз ясалиши масаласини биз ҳозиргача морфологик планда қараб келамиз, холбуки, сўз ясаш қандай бўлмасин бирор усул билан янги сўз ҳосил қилишдир.
Эски фамматик таълимотга кўра, сўз ясалиши ва сўз ўзгариши морфологияда қараларди.Ҳақиқатда эса, булар формал жиҳатдангина ўхшаш, функционал жиҳатдан бошқа-бошқа ҳодисалардир: биринчиси лексик ҳодиса, иккинчиси синтактик ҳодиса. Бундан англашиладики, сўз ясалишининг морфологик планда қаралиши ҳинд-овропо тил билимининг установкаларига таянади; ҳинд-овропо тил билими, формал метод билан ишлайди ва ўз диққатини фонетика ва морфологияга бериб, сўз масаласини иккинчи даражали ўринга “ирғитади”, семантика ҳодисаларини... сўзларнинг маънолари ҳақидаги таълимотни мутлақо ҳисобга олмайди».
Дарҳақиқат, сўз ясалиши тилнинг икки сатҳи билан узвий алоқадордир. Сўз ясалиши жараёни кўпроқ морфемалар қўшилуви билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, у морфология, тўғрироғи морфемика билан туташади. Ясовчи морфема билан асос морфеманинг қўшилуви натижасида эса, янги лексема вужудга келади.Демак, ясама сўз сўзясалиш ҳосиласи булган бирлик саналади ва бу билан лексиколгия материалига айланади. Ана шу ҳосилани эътиборга олган холда А. Ғуломов сўз ясалиши ни дастлаб лексикология таркибида ўрганишни тавсия этади. Лекин сўз ясалиши муаммоси билан изчил шуғулланиш жараёнида сўз ясалишининг лексикологиядан фарқ қиладиган соҳа эканлигини, унинг ўзига хос ўрганиш объекти мавжудлиги, шунинг учун ҳам сўз ясалиши морфемика билан морфология оралиғида тилшуносликнинг алоҳида бўлими сифатида қаралиши лозим, деган хулосага келади. Муаллиф ёзади: “Сўз ясалиши тилшунослик фанининг айрим бир бўлими, мустақил лингвистик соҳа,тармоқ бўлиб, у сўзларнинг ясалишини, янги сўз қосил қилишнинг қонун-қоидаларини, моделларини, воситаларини, шу билан боғлиқ ҳолда сўзларнинг тузилишини текширади.
Тилшуносликнинг бу бўлимида биринчидан, янги сўзларнинг қандай ҳосил қилиниши, иккинчидан, мавжуд ясалмаларнинг қандай пайдо бўлганлиги текширилади. Сўз ясалиш ҳодисаси ўзининг асосий, егакчи хусусиятлари билан грамматика ва лексикологияга яқин туради. Бу хусусиятлари га кўра, сўз ясалиши илгари тилшуносликнинг айрим бир соҳаси эмас, балки морфологияда текширилиб келинган. Бундай ўрганиш энг асосий усулда сўз ясашнинг ҳам, форма ясашнинг ҳам бир типда бўлиши каби хусусиятларга асосланади” [3].
А. Ғуломов узбек тилида сўз ясалиши муаммоларини монографик тадқиқ этиш чоғида фақат аффикслар ёрдамидагина эмас, балки ундан ташқари бир қанча воситалар ёрдамида янги сўз ясаш мумкинлигининг гувоҳи бўлади.Шунинг учун ҳам муаллиф уларни жамлаган ҳолда, ўзбек тилида сўз ясалишининг қуйидаги беш хил тури мавжуд эканлигини аниқлади: 1) морфологик (аффиксация); 2)синтактик (композиция); 3)лексик (транспозиция); 4) семантик; 5) фонетик 2. Морфологик усул сўз ясашнинг бу кўрсатилган усулларидан фақат биттаси эканлигини эътиборга олган ҳолда, А. Ғуломов сўз ясалишининг фақат морфология биланги на боғлиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилди.
Шунинг учун ҳам сўз ясалиши морфологиядан ҳам, лексикологиядан ҳам ажратилган ҳолда тилшуносликнинг алоҳида бўлими бўлиши лозим деган фикрга келди. Шу туфайли “Ўзбек тили грамматикаси. I том, Морфология “ китобида ўзбек тилшунослиги тарихида илк бор сўз ясалиши масаласи проф. А. Ғуломов томонидан алоҳида бўлим сифатида ўрганилди. Шундай бўлишига қарамасдан, бу даврда у сўзнинг ясалиш структураси билан морфемик ва морфологик тузилишлари ўртасидаги фарқланишларни эътиборга олмади. Шунинг учун ҳам муаллиф сўз ясалиши нимани текширади? деган саволга сўз ясалиши бўлими сўзларнинг ясалишини, янги сўз ҳосил қилишнинг қонун-қоидаларини, моделларини ўрганиши билан бирга сўзларнинг тузилишини ҳам текширишини баён қилади.
Бу ўринда сўзнинг бир неча тузилишига фонетик, морфемик, ясалиш, морфологик тузилишларга эга бўлиши ва улар ўртасидаги фарқ муаллиф назаридан четда қолади. Буни пайқаган А. Ғуломов кейинчалик сўзнинг фонетик, семантик, морфологик ва ясалиш структураларига эга бўлган мураккаб қурилма эканлигини баён қилади васўзнинг ҳар бир тузилишининг ўзига хос хусусияти, бош тузилишлар билан муносабати ҳақида фикр юритади. [4] Унинг таъкидлашича, сўзнинг морфологик қисмларга бўлиниши сўз ясашга ҳам, сўзнинг формасини ясашга ҳам алоқадор: иккаласида ҳам ҳосил қилиш йўли (аффиксация) ва воситаси бир хил.
Лекин сўзнинг тузилишини ўрганиш уни қисмларга бўлиш икки хил: морфологик таҳлил ва сўз ясаш тамили. Морфологик таҳлил сўзнинг морфологик тузилишини морфемалар таркибини аникдайди,шунга кўра у морфема таҳлили деб ҳам юритилади. Бундаги икки қисмга бўлиниш хусусияти “ўзак ва аффикс” тусидаги фамматик зидлик ҳолатидир. Сўз ясаш таҳлили сўзнинг ясалиш структурасини ясама сўзнинг тузилишини аниклайди. Бунда: ясовчи ва ясалма, бу икки қисм орасидаги мазмуний-морфологик муносабат белгиланади. Масалан, яхшилик (яхши-ясовчи сўз, яхшилик-ясалма)...Бундай ясашни дериватология текширади: ўзак + аффикс ёки негиз + аффикс: нотинчлик. Бунда аффикс дериватор саналади [5]. Кўринадики, муаллиф бу ўринда сўзнинг ясалиш тузилишини морфологик тузилишдан фаркдаган ҳолда доимо уч қисмдан иборат эканлигини таъкидлайди: ясовчи асос (ўзак ёки негиз)+деривант -ясалма (дериватор)
А. Ғуломов сўзнинг ясалиш тузилиши қақида фикр юритар экан, ясалма билан ясовчи қисм ўртасидаги мазмуний давомийлик (мотивация) тушунчасига катга эътибор беради. Дархақиқат, бу сўз ясапишида муҳим ўрин эгаллайди.Сўз ясалиши ҳам объектив борликдаги ҳар кдндай генетик жараён каби, Дарвиннинг турларнинг келиб чиқиши таълимотидаги ирсият ва ўзгарувчанликни ўзида намоён қилади. Маълум ясовчи қўшимча қўшилиб қосил қилинган янги лексема ясашга асос қисмнинг маъносини давом эттиради.
А. Ғуломов шунинг учун ҳам ясама сўзларда янги ҳосил қилинган элемент билан аввалгиси (ясашга асос бўлгани) ўртасида мазмуний алоқа мавжудлигига эътибор қаратилиши лозимлигини кўрсатади.Шундай қилиб, ўзбек тилшунослигида сўз ясалиши бўлимининг шаклланиши, бу бўлимга дойр атамалар тизимининг изга солинишида профессор А. Ғуломовнинг хизмати катта бўлди.
А. Ғулом асос солган сўз ясалиши назариясини акад. А. Ҳожиев янги чўққига олиб чикди. У А. Ғуломов йўл қуйган айрим ноаниқликларни бартараф қилишга ҳаракат қилди. Хусусан, сўзнинг морфемик ва морфологик тузилиши бўйича йўл қўйилган ноаникликка барҳам берди. Муаллиф сўзнинг морфемик тузилиши деганда, унинг неча маъноли қисмлардан-морфемалардан иборат эканлигини, сўзнинг морфологик тузилиши деганда эса, унинг форма ясашга асос бўлган ва форма ясовчи қисмини, яъни икки қисмни назарда тутиш лозимлигини таъкидлайди. Бу жиҳатдан А. Ҳожиев сўзнинг морфологик тузилиши билан сўз ясалиш тузилиши ўртасида қандайдир яқинликни кўради. Ҳар иккиси қам икки таркибий қисмдан ясашга асос ва ясовчи қисмдан ташкил топади. Лекин улар ясовчининг нима ясашга кўра фарқланишини таъкидлайди:сўзнинг янги шаклини ҳосил қилса шакл ясовчи, бир лек семадан янги лексема ҳосил қилса, сўз ясовчи деб қарайди.
Шунга кўра морфологик тузилиш қисмлари билан сўз ясалиши тузилиши қисмларини ҳам ўзига хос номлайди: шакл ясашга асос+шакл ясовчи+янги сўз шакли; сўз ясашга асос+сўз ясовчи+янги сўз (янги лексема). Ана шу асосда морфология ва сўз ясалишини бир-биридан фаркдайди.Шакл ясалиши “морфология”нинг, сўз ясалиши эса “сўз ясалиши” бўлимининг объекти саналади. У рус тилшунослиги андозалари асосида А. Ғуломов, С. Усмонов, О. Қосимхўжаева каби олимлар тадқиқотлари орқали ўзбек тилшунослигига кириб қолган ва мактаб грамматикаларидан қатъий ўрин олган ўзак (корень) ва негиз (основа) тушунчаларига ва бу тушунчаларни ифодалайдиган атамаларга умуман эҳтиёж йўкдигини таъкидлайди.Муаллиф бу ҳакда қуйидагиларни ёзади: “Бундай караганда, “негиз”ни сўзнинг лексик маъно ифодаловчи кисми,сўздан шакл ясовчи аффикслар олиб ташлангандан қолган қисми, деб тушуниш ва таърифлашда тўғри илмий назарий асос (принцип) бордек кўринади, яъни, бундашакл ясалишига асос бўладиган қисм негиз деб қаралади.Лекин...теримчиларимизга сўзининг теримчи қисми тер+им+чи каби таркибий қисмларга бўлинади.
Демак, терим сўзида тер ўзак экан, ўз-ўзидан теримчи сўзига нисбатан унинг терим қисми нима бўлади, деган савол туғилади. Шундай экан, сўз тузилишини юқоридагича қисмларга ажратиш ва таърифлаш тўла ва тўғри (асосли) бўла олмайди. Шундай қилиб, муаллиф “сўз ясалиши баҳсида ясама сўз ҳосил қилувчи компонентлар ўрганилиши”ни, “ясама сўз ҳосил қилувчи компонентлар шу сўзнинг ясалиш тузилишини ташкил қилиши»ни, сўз ясалиш тузилиши эса фақат икки қисмдан - ясашга асос+ясовчи қисмдан иборат бўлишини таъкидлайди.
Сўзнинг морфологик таҳлили унинг фақат ясалишига оид тузилишини ўз ичига олишини, шакл ясалиш тузилиши эса, сўзнинг шакл ясовчи қўшимча ва ёрдамчилардан иборат бўлишини баён қилади. Масалан, унумдорлик-+ни сўзининг морфологик тузилиши икки қисмдан-шакл ясалишга асос бўлган қисм унумдорлик ва шакл ясовчи қисм -ни дан иборат эканлигини, унумдорлик қисмининг ички тузилишининг морфологияга даҳли йўқ эканлигини, бу тузилиш сўз ясалиш тузилишига алоқадор эканлигини таъкидлайди. Маълум сўз туркумларининг ясалиш доирасида қилинган тадқиқотлар ўзбек тили сўз ясалиши ҳақидаги таълимотнинг ривожи учун муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.
Адабиётлар рўйхати
1. Улуғ Typcун. Ўзбекчада феълларнинг ясалиши. Т., Самарканд, 1930:
2. Зокир Маруфов. Ўзбек тилида от ясовчи аффикслар. Т.. «ЎзФАН»,
3. Ғуломов A. Ғ. Ўзбек тилида сўз ясаш йўллари ҳақида. Тил ва адабиёт институти асарлари, I китоб, Ўзбек тили грамматикасидан материаллар. Т.! «ЎзФАН», 1949, 38-бет. www.ziyouz.com kutubxonasi
4. Ўзбек тили грамматикаси, I том, 15- 16-бетлар. www.ziyouz.com kutubxonasi
5. Ўзбек тили грамматикаси. I том, Морфология, Т., «Фан», 1975, 7-8-бетлар.
Comments